Таркибида ванадий бЎлган асосий минераллар:
Патронит VS2
Сульванит 3Сг2S∙V2S5
Кизилкумит V2O3∙3TiO2
Алаит V2S5∙H2O
Леноблит VO2∙H2O
Ваноксит 2V2O4∙V2O5∙8H2O
Допоресит V3O4(OH)4
Корвусит V2O4∙6V2O5∙nH2O
Пухерит BiVO4
Ванадинит Pb5[(VO4)3Cl]
Деклуазит Pb(Cu,Zn)(OH)VO4
Дешенит PVV2O6
Россит Ca[V2O6]∙4H2O
Пинтадоит Ca[V2O7]∙9H2O
Везиньеит BaCu3(OH)[VO4]2
Фольбортит (Cu, Ca, Ba)3[VO4]2∙3H2O
Даттонит V2O4∙2H2O
Кальциофольбортит (Cu, Ca)3(VO4)2∙3H2O
Темирлифольборти
(Cu,Fe)3(OH)2[(V,Fe)2O7]∙2H2O
Гамагарит Ba2(Fe,Mn)[VO4]2∙0,5H2O
Хеггит V2O3∙V2O4∙3H2O
Туранит 5CuO∙V2O5∙2H2O
Узбекит 3CuO∙V2O5∙3H2O
Уванит 2UO3∙3V2O5∙15H2O
Ферганит V2O5(UO)3∙6H2O
Хьюэтит H2CaV6O17∙8H2O
Паскоит 2CaO∙CuO∙V2O5∙H2O
Тангеит 2CaO∙2CuO∙V2O5∙H2O
Карнотит K2O∙2UO3∙V2O5∙nH2O
Тюямуюнит CaO∙2UO3∙V2O5∙nH2O
Синкозит V2O4∙CaO∙P2O5∙5H2O
Минесрагрит V2O4∙3SO3∙16H2O
Роскоэлит H4K2(Al, V, Fe)6Si6O24
Патронит – VS4 .
Минерални топган А.Ризо – Патрон номига қўйилган.
Химиявий таркиби: V – 28,43 %, S – 71,57 %.
Сингонияси ва
структураси аниқланмаган.
Одатда яхлит массалар тарзида хархил механик
аралашмалар билан бирга учрайди. Ранги ва чизиғини ранги қорамтир
кулранг. Ялтираши металлсимон.
Шаффоф эмас. Қаттиқлиги 2 атрофида.
Солиштирма оғирлиги аниқланмаган.
Силлиқ-ланган шлифларда очиқ
кулранг.
Қайтариш кўрсаткичи кичик. Кучли анизотроплик хусусиятига эга.
Даҳандам алангасида эримайди. Ёпиқ трубкада қиздирганда S ва H2S
ажратиб чиқаради. HNO3 ва HCl таъсир қилмайди.
Сунъий йЎл билан патронитни, ванадийни бошқа сульфидлари билан
аралашган ҳолда ванаритни H2S оқими билан ёпиқ найчада 400°С да
қиздириш йули билан олиш мумкин.
Перуни Минас – Рагра конида қора аморф уюм сифатида асфальтсимон
моддаларда, тахмин қилишларича инфильтрацион йЎл билан ҳосил бЎлган
соф туғма олтингугурт, никель ва молибденни иккиламчи бирикмалари.
Хулоса
Минералогия мамлакатимизда саноат ва қишлоқ хЎжалигини
ривожлантириш учун зарур бЎлган минерал хомашёни кЎпайтиришга
хизмат қилади. Ҳозирги пайтда халқ хЎжалигининг бирон-бир соҳаси йЎқки,
унда минерал ишлатилмаган бЎлсин. Замонавий саноатимиз Менделеев
даврий жадвалидаги деярли ҳамма кимёвий элементлардан фойдаланади, бу
элементларнинг ҳаммаси минераллардан олинади. Металлургия саноатининг
ривожланиши, таркибида металл бЎлган минераллар билан, қишлоқ
хЎжалигининг ривожланиши эса, Ўғит олинадиган минераллар билан
боғлиқ. Минерал хомашёнинг ишлатилиши кЎп жиҳатдан замонавий химия
саноатига боғлиқ. Минералогия қидириш ва разведка қилиш ишларида жуда катта
аҳамиятга эга, чунки минералларнинг саноат учун аҳамиятини аниқлашда ва
зарур бЎлган минерал конларнинг ҳосил бЎлиш жараёнларини аниқлашда
ёрдам қилади. Бундан ташқари минералогия саноат учун зарур бЎлган
минералларнинг таркиби ва хусусиятларини аниқлаб беради. Минералогик
билимлар асосида кимёвий элементлар ва минералларнинг табиий
ассоциациялари аниқланади, бунинг натижасида қидириш ва разведка қилиш
ҳамда, рудадан комплекс фойдаланиш имкониятлари аниқланади.
Айрим минераллар таркибида аралашма сифатида жуда муҳим
қимматбаҳо аҳамиятга эга бЎлган кимёвий элементлар бЎлади ва бу
элементларни фақат асосий элемент билан биргаликда ажратиб олиш
мумкин. Масалан, сфалеритда (ZnS) аралашма сифатида Cd, In, Ga
элементлари бЎлади ва бу элементларни рух билан биргаликда ажратиб
олинади. Сфалерит Cd, In, Ga элементлари олинадиган асосий манба бЎлиб
хизмат қилади. Худди шундай ҳолни гафнийга нисбатан цирконда (ZrSiO4)
кузатишимиз мумкин, чунки гафний аралашма сифатида фақат циркондан
олинади. Минералларниyu биргаликда учрашини аниқлаш, қидириш ишларида,
ҳамда комплекс Ўзлаштиришда катта аҳамиятга эга.
Фойдаланилган адабиётлар
Минералогия ва геокимё – Умаров Акрамиддин Зайниддинович
К.Х. Адилханов - МИНЕРАЛОГИЯ
Интернет сайтлари Wikipediya
Do'stlaringiz bilan baham: |