Фанидан маърузалар тўплами



Download 274,22 Kb.
bet17/40
Sana21.02.2022
Hajmi274,22 Kb.
#461357
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   40
Bog'liq
urology

ПРОСТАТИТЛАР

ПРОСТАТА БЕЗИНИНГ АНАТОМИЯСИ


ВА ФИЗИОЛОГИЯСИ.
Простата бези эркакларда қўшимча жинсий аъзо ҳисобланиб, қовуқ асоси билан уретрадаги сфинктер орасида жойлашган. Без уретранинг проксимал ёки простатик қисмини қамраб олади.
Без гистологик жихатдан силлиқ мушаклар, без, фиброз ва бириктирувчи тўқимадан иборат. Безлар эпителиал хужайралар билан қопланган. Простатанинг безлари ва найчалари стромал тўқиманинг мушак-толали «боғлам»лари билан ўраб олинган. Стромал силлиқ мушакларнинг қисқариши безлар ва найчалардан суюқликнинг ажралишига сабаб бўлади. Б.И.Ключарёванинг (1954) берган маълумотларига кўра безли элементлар аъзо тўқимасининг тахминан ярмини ташкил қилади, силлиқ мушак ва бириктирувчи тўқима эса чорак қисмини ташкил қилади.
Простата безида 2та ён ва 1та ўрта бўлак фарқ қилинади. Mc Neal гистологик жихатдан периферик, марказий, транзитор ва периуретрал зоналарни ёзган. Периферик зона безнинг 70%-ни ташкил этиб, капсула остида жойлашган, марказий қисми эса 25%-ни ташкил этади.

ПРОСТАТА БЕЗИ ФУНКЦИЯЛАРИ.



  1. Простата безининг мотор функцияси 2 йўналишда намоён бўлади: капсулада жойлашган, ҳамда уретранинг простатик қисмининг каудал ва краниал қисмида жойлашган циркуляр силлиқ мушаклар қовуқнинг ихтиёрсиз сфинктерини ташкил қилади. Простата бези ацинусларини қамраб олувчи силлиқ мушак толалари эякуляция вақтида простата бези суюқлигининг ажралиб чиқишига имкон беради.

  2. Секретор функцияси. Простата бези эякуляция бўлмаган вақтда ҳам соатига 20-80мкл суюқлик ишлаб чиқаради. Эякуляция вақтида секреция хажми 2000 мартадан кўп ошади. Простата безининг секретор функцияси холинэргик иннервация билан тос гипогастрал нервларидан амалга ошади. Шу билан бирга қисқариш функцияси – адренэргик рецепторлари ёрдамида бўлиб, булар кўп миқдорда стромада мавжуд.

Простата бези суюқлиги синтезланган моддалардан иборат бўлиб, простатик ацинар хужайраларда ишлаб чиқарилади ва уларда сақланади. Простата бези суюқлигининг асосий компоненти бўлган цитрат сперматозоидлар учун яхши харакатланиш мухити ҳисобланади, ҳамда простата бези суюқлигида осмотик мувозанатни сақлаб туради. Простата бези суюқлигида спермин ва бошқа полиамидлар, холестерин, ЛДГ ва ёғлар кўп миқдорда бўлади, бундан ташқари простатанинг кислотали фосфатазаси ва специфик антигени (СПА) мавжуд. Сперминда кўп миқдорда рух моддаси бўлиб, у асосий катион компоненти ҳисобланади ва антибактериал хусусиятга эга (простатанинг антибактериал фактори ёки ПАФ). Простата бези суюқлигида кўп миқдорда фруктоза бўлади, унинг парчаланиши натижасида энергетик моддалар ҳосил бўлади. Бу моддалар сперматозоидар ҳаёт фаолияти ва фаоллашуви учун зарурдир.

  1. Инкретор функцияси. Простата безининг инкретор функцияси туфайли уни «эркакларнинг иккинчи юраги» деб аташади. Простата безининг инкретор функцияси ҳосил бўлган қондаги баъзи бир кимёвий реагентларининг простата бези эпителиал хужайралари томонидан резорбция қилиниши билан боғлиқ. Хозирги пайтда секрет моддаларидан простагландинлар энг кўп ўрганилган. Улар бутун организмдаги ва безнинг ўзидаги силлиқ мушакларнинг тонусини оширишга таъсир қилади. Простата бези билан уруғдонлар орасида узвий функционал боғлиқлик бор. Уруғдонлар олиб ташланганда (кастрация) простата бези функцияси кескин пасаяди, сўнг барча биосинтез жараёнлари тўхтайди, безнинг эпителиялари ўлиши ҳисобига аста-секин кичиклашиб боради.

  2. Барьер функцияси. Простата бези инфекцияни уретрадан юқори сийдик йўлларига ўтишига қаршилик қилади. Бу без суюқлиги таркибида Ig A, G, лизоцим, простатик антибактериал омил – рух моддаси борлиги билан боғлиқ.

ПРОСТАТИТ – простата безининг инфекцион яллиғланиш касаллиги бўлиб, ўсмирларда кам учрайди, у етук ёшдаги эркаклар орасида кенг тарқалган. Ҳар йили деярли эркакларнинг 25%-ида простатит аниқланади.
Ҳозирга даврда простатитнинг қуйидаги турлари фарқланади:
Кўп тарқалган турлари:

  1. Ўткир бактериал простатит.

  2. Сурункали бактериал простатит.

  3. Сурункали калькулез простатит.

  4. Абактериал простатит.

  5. Простатодиния.

Кам тарқалган турлари:

  1. Гонококкли простатит.

  2. Туберкулезли (силли) простатит.

  3. Паразитли простатит.

  4. Носпецифик гранулематозли простатит.

  5. Уреаплазма чақирган простатит.

  6. Хламидия чақирган простатит.

  7. Вирусли простатит.

Америка Қўшма Штатлари Соғлиқни Сақлаш илмий институтлари классификацияси ва «простатит» тоифаларини аниқлаш (7-8 декабр, 1995).
Классификацияси Аниқлаш
1 тоифа - Ўткир бактериал Простата безидаги ўткир
простатит. инфекция.
2 тоифа - Сурункали бактериал Простата безидаги реци-
простатит. див инфекция.
3 тоифа - Сурункали абактериал Аниқ инфекция йўқ.
простатит (ЧСОС).
3а тоифа - Яллиғланиш компо- Спермада, простата суюқлигида,
ненти бўлган ЧСОС. VB3да лейкоцитлар
меёрдан кўп.
3б тоифа - Яллиғланиш компо- Спермада, простата суюқлигида,
ненти бўлмаган VB3да лейкоцитлар
ЧСОС. меёрда.
4 тоифа - Симптомларсиз яллиғ- Ҳеч қандай субъектив
ланиш компоненти симптомлари йўқ. Простата
бўлган простатит. безини биопсия қилганда
аниқланади. Спермада,
простата суюқлигида, VB3да
лейкоцитлар аниқланмайди.
“”VB3” – простата безини массаж қилингандан кейинги қовуқдаги сийдик.
“”ЧСОС” – чаноқдаги сурункали оғриқ синдроми.



Download 274,22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish