|
Фанидан маърузалар тўплами
|
bet | 1/40 | Sana | 21.02.2022 | Hajmi | 274,22 Kb. | | #461357 |
| Bog'liq urology
www.medped.ucoz.ru
фанидан маърузалар тўплами
УРОЛОГИЯ
МУНДАРИЖА
| 3 |
БУЙРАКЛАР ФУНКЦИЯСИ.
|
7
|
ПИЕЛОНЕФРИТ
|
11
|
СИЙДИК-ТОШ КАСАЛЛИГИ
|
15
|
СИЙДИК ЙЎЛЛАРИ НОСПЕЦИФИК ИНФЕКЦИЯСИ ВА ПРОСТАТИТЛАР
|
23
|
ПРОСТАТА БЕЗИНИНГ ХАВФСИЗ ГИПЕРПЛАЗИЯСИ
|
31
|
ПЕШОБНИ ТУТАОЛМАСЛИК ЁКИ УНИ УШЛАБ ТУРА ОЛМАСЛИК СИНДРОМИ
|
35
|
БЕЛ, ҚОРИН ПАСТКИ СОХАСИ, КИЧИК ЧАНОҚ ВА ТАШҚИ ЖИНСИЙ АЪЗОЛАРДАГИ ОҒРИҚЛАР
|
39
|
МАВЗУ: СИЙДИК ЧИҚАРУВ ВА ЖИНСИЙ АЪЗОЛАР СИСТЕМАСИ
Сийдик чиқарув аъзолар ва жинсий аъзолар тараққиёти уч босқичдан иборат бўлади. Тараққиётнинг хар бир босқичида янги куртаклар хосил бўлади. Тараққиётнинг бошланғич даврида бошланғи буйрак - pronephros; кейинчалик янги куртак - бирламчи буйрак mesonephros; учинчи босқичда хосил бўлган куртак - иккиламчи ёк охирги буйрак - metanephros бўлиб хисобланади. Хар бир тараққиё давридаги куртак янгидан хосил бўлади ва аввалги куртакнингг давоми бўлиб хисобланмайди. Бошланғич буйрак - pronephros - холат 20-40 соатгина сақланиб, редукцияга учрайди.
Бирламчи буйрак - mesonephros жуфт холда, дорзал тутқичнин ён тарафида нефроген тўқималардан хосил бўлади. Бирламчи буйра хосилалари берк холдаги найчалар тўпламидан иборат бўлади. Қори аортасидан бошланадиган қон томирлар, найчаларнинг берк учига ботиб кириб, коптокча хосил этади. Бирламчи буйрак найчаларинин иккинчи очиқ учи йиғилиб, каттароқ найчаларни хосил этади ва бирламчи буйракдан чиқувчи найга - ductus mesonephricus - Вольф найчаси хосил бўлади. Хар иккала тарафдаги Вольф найчалар алохид бўлиб, чаноқ сохадаги умумий чиқарув бўшлиғи клоака бўшлиғиг очилади. Бирламчи буйрак тана сохасининг орқа деворида жойлашганлиги учун тана бўйраги хам деб аталади. Бирламчи буйракдан сийди чиқарув аъзолар тараққий этмайди. Mesonephros жинсий аъзоларнин ривожланишини таъминлайди. Ductus mesonephricus - Вольф найчасиг параллель холда яна бир найча ductus paramesonephricus - Мюлле найчаси хосил бўлади. Агарда Вольф найчалари клоака сохасига алохида очилса, икки тарафдаги ductus mesonephricus қўшилиб, умумийбўшлиқни хосил этган холда, клоакага очилади.
Эмбрион тараққиётининг 4 хафтасида иккиламчи буйрак - metanephros куртаклари мезенхиманинг метонефроген тўқималаридан хоси бўлади.
Иккиламчи буйрак - чаноқ сохасида хосил бўлганлиги учун чаноқ бўйраги хам деб аталади. Эмбрион тараққиётининг 1-2 ойида бошлаб, бирламчи ва иккиламчи буйраклар бўлади. Иккиламчи буйра - найчалардан иборат бўлиб, уларнинг берк учларига қорин аортасидан қон томирлар ўсиб киради. Иккиламчи буйракдан - буйракнин хосилалари нефрон тараққий этади.
Бирламчи буйракнинг Вольф найчаси - ductus mesonephricu нинг клоакага қуйилиш сохасидан юқори тарафга берк холдаги найчa ўсиб чиқади. Бу найчадан сийдик найи ureter, буйрак жоми pelvis renalis, катта ва кичик косачалар calyces renalis minore et majores тараққий этади. Вольф найчасидан тараққий этадига найчалар иккиламчи буйрак - metanephros билан қўшилади.
Сийдик чиқарув аъзолари икки хил хосиладан тараққий этганлигидан, анамалия холатларида буйрак сийдик найлари билан қўшилмаслиги мумкун.
Бирламчи буйрак - mesonephros дан мояк (эркакларда) ёки тухумдон (аёлларда) ривожланади. Ductus mesonephricus - Вольф найчаси эркакларда уруғ олиб кетувчи най - ductus deffereus нинг тараққиётини таъминлайди. Аёлларда эса бу най атрофияга учрайди.
Ductus paramesonephricus - Мюллер найидан аёлларда бачадо найи - tubae uterinae тараққий этади. Икки тарафдаги ductus paramesonephricus найларининг ўзаро бирикиш сохасидан эса бачадон uterus - тараққий этади. Эркакларда бу найлар атрофияга учрайди.
Эмбрион тараққиётининг бошланғич даврида, сийдик найлари,жинсий аъзолар ва ичак найи - умумий бўшлиққа - cloaca - га очилади. Тараққиётининг иккинчи хафтасида клоакада фронтал тўсиқ хосил бўлади. Клоаканинг олдинги қисмидан сийдик пуфаги - vesic urinaria тараққий этади. Клоаканинг орқа қисмида эктодермадан хосил бўлган тўғри ичакнинг пастки қисми жойлашади.
Do'stlaringiz bilan baham: |
|
|