Простата бези - prostata - эркаклар сийдик чиқариш найинин бошланғич қисми сохасида жойлашади. Без сифатида эркаклар уруғининг суюқ қисмини хосил этишда қатнашади. Простата бези эндокри без сифатида гармон ишлаб, қон таркибига ўтказади. Безнинг би қисми силлиқ мушак толаларидан ташкил топган бўлиб, мушак толаларининг қисқариши сийдик билан уруғни аралашувига йўл қўймайди. Простата безининг асоси - basis prostatae - сийдик қопчаси томо йўналган; учи - apex чаноқ мушакларига йўналган. Олдинги юзаси facies anterior - чаноқ қов суякларига қараган, орқа юзаси - facies posterior - тўғри ичак томон қараган бўлади. Безнинг орқа сохасидан уруғ отувчи йўллар тешиклари орасидаги безнинг қисмига isthmus prostatae ёки lobus medius дейилади. Қолган бўлимлари ўнг ва чап бўлак - lobi dexter et sinister дейилади.
Простата бези чаноқ диафрагмасига тегишли фасция - fasci pelvis билан ўралган. Унинг остида қўшувчи тўқима, хамда силлиқ мушак толаларидан иборат capsula prostatica бўлади. Простатанин асосий қисми безсимон хужайралардан ва силлиқ мушак толаларида хосил бўлади. Безнинг найи - ductuli prostatici - (20-30 та) сийдик чиқарув йўлининг орқа деворига, уруғ дўмбоқчалари - colliculus seminalis - сохасига очиллади.
Эрлик олати.
Эрлик олати - penis, ёрғоқ билан биргаликда эркакларнин ташқи жинсий аъзоларини хосил этади.
Эрлик олати илдизи - radix penis - қов суягига бирикади в олдинги сохада эркин холда бошчаси - glans penis билан якунланади. Бошча ва илдиз сохалари орасида олат танаси - corpus peni жойлашади.
Бошчанинг ўртасида сийдик чиқарув каналининг тешиги - ostiu uretrae externum жойлашади. Бошчанинг дорзал ва латерал юзаларид бўртиб чиққан қирра - corona glandis жойлашади. Ташқи юзасин ўраб олган тери қавати бошча сохасида эркин холда жойлашиб - preputium дейилади ва юганча - frenilium preputii воситасида ғова тана билан бирлашади. Терининг ички юзасида эса безлар - glanlulae preputiales жойлашади.
Эрлик олатини хосил этишда учта ғовак тана иштирок этади: жуфт холдаги corpus cavernosum penis, тоқ ва ўртада жойлашга corpus spongiosum penis. Ғовак таналар силлиқ мускул ва эласти фиброз толалардан хосил бўлиб, эндотелий хужайралари билан тўли туради.
Жуфт холдаги ғовак таналар оқсил парда - tunisa albugine corporum cavernosum билан қопланиб, бу парда ғовак таналар орасида septum penis тўсиғини хосил этади.
Тоқ холдаги ғовак тана - corpus spongiosum penis хам ташқ тарафдан оқсил парда - tunisa albuginea corporis spongiosi била қопланган бўлади ва бу ғовак тананинг ўртасида сийдик чиқарув канали жойлашади.
Учта қовак тана - умумий фасция - fascia penis билан ўралга бўлади. Унинг ташқи юзасида эса тери ости клетчаткаси жойлашади.
Ғовак таналар ичидаги бўшлиқлар қон билан тўлиши натижасида эрли олатининг хажми ўзгаради.
Do'stlaringiz bilan baham: |