Сийдик чиқарув найи - urethra.
Аёллар сийдик чиқарув найи - urethra feminina- сийди пуфагидаги тешик - ostium uretrae internum ва ташқи тешиги ostium urethrae externum орасида жойлашади. Сийдик чиқарув найинин чаноқ деворидан ўтиш сохасида кўндаланг тарғил мушак толлалар билан ўралиб m. sphincter urethrae деб номланадиган халқани хоси этади. Аёллар сийдик чиқарув найи : мушак қаватидан - tunica muscularis; шиллиқ ости қаватидан - tela submucosa; хамда шиллиқ қаватидан - tunica mucosa дан ташкил топаган. Найга шиллиқ безлар - glandulae urethrales очилади.
Эркаклар сийдик чиқарув найи - urethra masculina хам сийди пуфагидаги ostium urethrae internum хамда ташқи тешик ostiu urethrae externum орасида жойлашади. Эркаклар сийдик чиқарув най уч қисмдан : pars prostatica, pars membranacea ва pars spongios дан иборат.
I Pars prostаtica - найнинг бошланғич қисми бўлиб, сийди қопчасининг остида жойлашади. Бу сохада, найнинг орқа деворид бўртиб чиқиб турган уруғ тепачаси - colliculis seminalis бўлади.
II Pars membranacea - сийдик чиқарув найининг энг қисқа в тор қисмини ташкил этади. Бу бўлим чаноқнинг оралиқ мушаклари сохасига тўғри келади.
Сийдик чиқарув найининг бу сохасида кўндаланг тарғил мушак толаларидан хосил бўлган m. sphincter urethrae халқаси бўлади.
III Pars spongiosa - сийдик чиқарув найининг ташқи қисми бўлиб - эркак олатидан - penis - дан ўтади.
Жинсий аъзоларининг функционал анатомияси. Оралиқ.
Мояк - testis.
Мояк - testis - жуфт аъзо бўлиб, ёрғоқ ичида жойлашади. Моя овал шаклда тузилган бўлиб, ички - facies medialis, ташқи - facies lateralis юзалари бўлади. Моякда олдинги - margo anterior хамда орқа - margo posterior - қирралари бўлади. Моякнинг юқори учи extermitas superior хамда пастки учи extermitas inferior тафову этилади. Чап мояк бироз пастроқда жойлашади. Моякнинг орқа сохасидан уруғ тизимчаси - funiculus spermaticus бошланади ва шу сохада мояк ортиғи - epididymis бўлади. Мояк ортиғининг бошчаси caput epididymidis, пастки дум қисми - cauda epididymidis ва ула орасида танаси - corpus epididymidis қисмлари бўлади.
Мояк ташқи тарафидан оқ рангдаги фиброз тўқима - tunica albuginea билан ўралади.
Бу қават моякнинг орқа қиррасидан аъзонинг ичига киради ва б сохани mediastinum testis дейилади. Фиброз қават мояк ичига кириб, аъзони бўлакчалар - lobuli testis -га ажратадиган тўсиқ septula testis ни хосил этади. Натижада мояк 250-300 бўлакчаларг ажралади.
Моякнинг хар бир бўлакчаси ичида 2-3та уруғ бурама найчалар - tubuli seminiferi contorti бўлади. Шу найчалар ичида эркакла уруғи - сперматозоид етишади. Бурама найчалар тўғриланиб - tubul seminiferi recti ни хосил этади. Тўғри найчалар моякнинг mediastinum сохасида ўзаро қўшилиб тўр - rete testis ни хосил этади.
Тўр сохасидан 12-15та ductus efferentes уруғ йўли бошланади ва б йўллар мояк ортиғининг бошчасига давом этади. Мояк ортиғи ичид эса битта умумий уруғ йўли - ductus epididymidis бўлади. Ўз навбати бу йўл уруғ тизимчасининг таркибидаги уруғ олиб кетувчи ductus deferens га давом этади. Уруғ олиб кетувчи йўл чов канали орқали қорин бўшлиғига ўтади ва сийдик қопчасининг остида кенгайм - ampulla ductus deferentis сифатида якунланади. Ductus deferentis девори уч қаватдан : ташқи фиброз - tunica adventitica, ўрт мушак - tunica muscularis ва ички шиллиқ - tunica mucosa қаватлардан ташкил топган.
Уруғ тизимчаси - funiculus spermaticus таркиби :
1) уруғ олиб кетувчи най - ductus deferens;
2) мояк артерияси - a. testicularis;
3) най артерияси - a. ductus deferentis;
4) мояк венаси - v. testicularis;
5) най венаси - v. v. ductus deferentis;
6) нерв толалари - plexus testicularis et deferentialis;
Do'stlaringiz bilan baham: |