10.3. Илмий тадқиқот ишларининг натижаларини амалиётга жорий этиш ва уларнинг самарадорлиги мезонлари
Тадбиқ этиш–бевосита ёки билвосита тарзда техник–иқтисодий самарадорликни таъминловчи илмий маҳсулотни ишлаб–чиқариш ёки истеъмол соҳасига жорий этишдир.
Илмий маҳсулот буюртмачи ёки истеъмолчига ҳисоботлар, йўриқномалар, техник шартлар, усуллар вақтинчалик кўрсатмалар лойиҳалар кўринишида тақдим этилади. Иқтисодиётнинг кўплаб соҳаларида улар рақобатбардошликни таъминлайдиган янги маҳсулотларни яратиш ёки мавжудларини такомиллаштириш учун қўлланилади. Бу ҳолда тадбиқ этиш жараёни икки босқичда амалга оширилади. 1–босқичда тажриба–ишлаб–чиқариш, 2–босқичда оммавий жорий этиш.
1–босқичда тайёрланган тажриба намуналари (конструкциялар, маши–налар, деталлар, материаллар ва б.) ишлаб–чиқаришнинг режалаштирилган шароитлари, шунингдек, тасодифий табиий омиллар таъсири остида батаф–сил ўрганиб чиқилади.
Бунда уларнинг эксплуатация кўрсатқичларига, ишончлилиги ва пишиқлигига, тайёрланишдаги технологиябоплиги ва фойдаланишга қулай–лигига, таннарҳига, экологик ва антропотехник кўрсатқичларига алоҳида эътибор қаратилади.
Тажриба–ишлаб чиқариш синовлари натижалари бўйича турли хил далолатномаларни ўз ичига олувчи тушунтириш матнлари расмийлаш–тирилади. Уларда тажриба намуналарининг конструктив, технологик, эксплуатация. Иқтисодий, экологик, эргономик, санитар–гигиеник, ёнғинча қарши ва бошқа хусусиятларига баҳо берилади. Далолатномалар буюртмачи ва ИТИни бажарган ташкилот вакиллари томонидан имзоланади. Тадбиқ этишнинг биринчибосқичи катта молиявий ҳаражатларни талаб этади, чунки тажриба намуналарини тайёрлаш катта меҳнат сарфини талаб этади, синовлар узоқ муддат давом этади, намуналарни қайта–қайта тайёрлаш, уларнинг камчиликларини тузатиш, сайқаллаш зарур бўлади.
Тажриба–ишлаб–чиқариш синовлари яъкунлангандан сўнг, 2–босқичда янги маҳсулотнинг намуналари оммавий ишлаб–чиқаришга жорий этилади. Бунда буюртмачи бозор талабларидан келиб чиққан ҳолда тадбиқ этишнинг кўламларини аниқлайди.
Илмий маҳсулотларнинг татбиқ этилишини тезлаштириш учун илмий–тадқиқот ташкилотлари лойиҳа ташкилотлари билан бирлаштирилади. Бу ҳолда барча ишлар комплексига битта марказ раҳбарлик қилади. Натижада татбиқ этиш муддатлари қисқаради, маҳсулот сифати ва рақобатбардошлиги ошади.
Ривожланган мамлакатларда ушбу муаммо технопарклар ёрдамида хал этилади.
Технопарк–бир ёки бир неча ИТИ билан доимий узвий алоқада иш олиб борадиган ташкилот (юридик шахс) бўлиб, илмий ва ахборот муҳитини ривожлантириш, илмий маҳсулотнинг ишлаб–чиқаришга жорий этилиши, янги технологиялар бозорига тезроқ кириб бориши каби масалалар билан шуғулланади. 90–йилларнинг бошларида жаҳонда 340 га яқин технопарклар фаолият кўрсатган.
Фан–жамият ишлаб–чиқаришининг турларидан бири ҳисобланади.
Илмий–тадқиқотларнинг самарадорлиги турлича бўлиши мумкин:
Иқтисодий самарадорлик (миллий даромаднинг ошиши, иш унумдорлигининг кўтарилиши, маҳсулот сифатининг яхшиланиши, илмий–тадқиқотларга ҳаражатларнинг камайши);
Ижтимоий–иқтисодий самарадорлик (оғир иш шароитларини йўқотиш, атроф–муҳитни тозалаш, санитар–гигиеник шароитларни яхшилаш ва б.): Мамлакат мудофаа қудратини мустаҳқамлаш; мамлакат фанининг обрўйини ошириш.
Илмий–тадқиқотларнинг самарадорлигини баҳолаш учун турли мезонлар қўлланилади, улар орқали ишнинг натижавийлик даражаси тавсифланади.
Фундаментал назарий тадқиқотларни самарадорликнинг миқдорий кўрсаткичлари билан баҳолаш қийин. Улар, одатда, ишлаб чикилганидан сўнг бир мунча вақт ўтгач самара бера бошлайди. Бундан ташқари, уларнинг натижалари иқтисодиётнинг турли соҳаларида қўлланилади. Шу сабабли, кутиладиган самарадорликни аниқлаш қийин. Бундай тадқиқотлар учун одатда, сифат мезонлари белгиланади: ҳодисаларнинг янгилиги; ватан фанининг устиворлиги–обрўйи; ишларнинг ҳалқаро миқёсда кенг эътироф этилиши; мамлакат мудофаа кудратига хисса қўшиши; монографиялар ва уларга турли мамлакатлар олимларининг мурожаат ва ҳавола этишлари ва б.
Амалий илмий тадқиқотлар ва тажриба–конструкторлик ишлан–малари турли миқдорий мезонлар орқали баҳоланади; уларнинг асосийси иқтисодий самарадорлик ҳисобланади. Бу кўрсаткич кўплаб омилларга боғлиқ: тадбиқ этишга сарфланган ҳаражатлар, тадбиқ этиш ҳажми ва муддатлари ва ҳ.
Do'stlaringiz bilan baham: |