Фанидан маърузалар матни


–МАЪРУЗА ИЛМИЙ–ТЕХНИК АХБОРОТЛАРНИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ. ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТЛАРНИНГ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИНИ



Download 3,71 Mb.
bet11/55
Sana05.07.2022
Hajmi3,71 Mb.
#739651
TuriСеминар
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   55
Bog'liq
Илмий тадкикотлар Семинари Маъруза матни Физика Набиев М №2

3–МАЪРУЗА

ИЛМИЙ–ТЕХНИК АХБОРОТЛАРНИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ. ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТЛАРНИНГ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИНИ

БЕЛГИЛАШ


Режа:

  1. Илмий–техник ахборот ва уни қидириш.

  2. Илмий–техник ахборотларни ўрганиш, таҳлил қилиш, илмий тадқиқот–ларнинг мақсад ва вазифаларини белгилаш.

Таянч сўз ва иборалар: илмий–техник ахборот, ахборот оқими, ахборот манбаи, ахборотнинг эскириши, ахборот қидириш, Интернет, тармоқлараро шлюзлар, файлли архивлар тизими, гиперматнли ахборот тизими (WWW), кўчирма, аннотация, конспект, ахборот таҳлили.

3.1. Илмий–техник ахборот ва уни қидириш


Илмий библиографиясиз илмий ишни бажариш мумкин эмас.
Ҳар қандай илмий тадқиқот белгиланган йўналишга бағишланган илмий–техник ахборотларни қидиришдан бошланади. Илмий–техник ахборотлар қуйидаги манбааларда мавжуд бўлади:

  • китоблар (дарсликлар, ўқув қўлланмалари, монографиялар, брошюралар);

  • даврий нашрлар (журналлар, бюллетенлар, турли хил илмий тўплам–лар);

  • меъёрий ҳужжатлар (стандартлар, техник шартлар, йўриқномалар, меъёрий жадваллар, муваққат кўрсатмалар ва б.);

  • каталоглар ва нарҳномалар;

  • патент ҳужжатлари;

  • илмий–тадқиқот ва тажриба–конструкторлик ишлари ҳақидаги ҳисоботлар;

  • ахборот нашрлари (ИТИ тўпламлари, аналитик шарҳлар, ахборот варақалари, экспресс–ахборотлар, кўргазма проспектлари ва б.),

  • хорижий илмий–техник адабиётларнинг оригинали ва таржима нусхалари;

  • диссертациялар, авторефератлар;

  • илмий–техник конференциялар ва ишлаб–чиқариш кенгашлари материаллари;

  • иккиламчи ҳужжатлар (рефератив шарҳлар, библиографик каталоглар, рефератив журналлар ва б.).

Ҳозирги кунда ушбу ҳужжатларда мавжуд маълумотлар улкан ахборот оқимларини ташкил этиб, уларнинг суръатлари кундан–кунга ошиб бормоқда. Бунда чиқувчи ва келувчи ахборот оқимлари мавжуддир.
Чиқувчи ахборот оқими ижрочилардан (ИТИ, ОЎЮ, ТКБ ва б.) қайд этувчи ташкилот–маҳкамаларга, келувчи ахборот оқими эса библиографик, шарҳ, рефератив ва бошқа шаклларда ижрочиларга уларнинг сўровлари бўйича йўналган бўлади.
Ахборот “эскириш” хоссасига эга.
Янги илмий ва илмий–техник маълумотларнинг шиддат билан кўпайиб бориши натижасида ахборот “эскираяпти”. Унинг “эскириш” қонунияти 31–расмда келтирилган. Тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, ахборот қиммати–нинг пасайиш тезлиги (эскириши) ўрта ҳисобда газеталар учун кунига 10% ни журналлар учун ойига 10% ни ва китоблар учун йилига 10% ни ташкил этади. Шу сабабли, улкан ахборот оқимида янги, илгор, илмий ечимлар хақидаги маълумотларни топиш нафақат бирор илмий ходим учун, балки катта илмий жамоа учун ҳам мураккаб вазифадир.

3.1–расм. Ахборотнинг “эскириш” қонунияти: 1–техник ахборот варақалари;
2–экспресс–ахборот; 3–журналлардаги амалий мақола; 4–журналлардаги назарий мақола; 5–монография; 6–ихтиролар
Зарур ахборотни қидириш–ижодий жараёндир, шу сабабли уни формаллаштириш ва автоматлаштириш мураккабдир.
Ахборот қидириш–танланган мавзуни ишлаб чиқиш учун зарур бўлган ҳужжатларни излаб топиш бўйича бажариладиган ишларнинг мажмуасидир. У кўлда, механик тарзда, механизациялаштирилган ва автоматлаштирилган ҳолда амалга оширилиши мумкин.
Қўлда қидириш оддий библиография карточкалари, картотекалар ва нашр кўрсатқичлари бўйича амалга оширилади. Механик қидиришда ахборот перфокарталарга ёзилади. Механизациялашган қидирув ҳисоблаш–перфо–рация машиналарига, автоматлашган қидирув эса ЭҲМ га асослангандир. Ахборот–қидирув тизимларида (АҚТ) ахборот–қидирув тили (АҚТЛ)нинг турли вариантлари қўлланилади.
Қидирувда самарали натижаларга эришиш учун унда мавзунинг тадқиқотчиси у ёки бу даражада иштирок этиши керак. Қидирув жараёнида тадқиқотчи қидирув массивини текширади ва ўзиниг ахборот эҳтиёжини аниқлайди.
Глобал ахборот тармоғи Интернет (кейинги ўринларда–Интернет) саноатнинг барча тармоқлари, транспорт, таълим, фан ва бошқа соҳалардаги ахборотнинг замонавий универсал манбаидир. Ушбу тармоқ фойдаланув–чига турли ахборот ресурсларига йўл очиб беради ва қуйидаги саволларга жавоб олиш имконини беради:

  • Зарур ахборот объектини автоматик режимда қандай топиш мумкин?

  • Ундан узоқда жойлашган машинада қандай фойдаланиш мумкин ёки ўз компьютерига қай тарзда ўтказиб олса бўлади?

  • Қандай дастурий воситалар ёрдамида уни қабул қилинувчан қилиш мумкин?

Интернет фойдаланувчиси тармоқлараро шлюзлар ёрдамида бошқа тармоқларнинг ахборот ресурсларига йўл очиш имкониятига эга.
Интернетнинг ахборот ресурслари–ахборот технологиялари ёрдамида фойдаланиладиган, мустақил янгиланиш режимида мавжуд бўлган ахборот технологиялари ва маълумотлар базасининг умумий мажмуидир.
Унга қуйидагилар киради:

  • файлли архивлар тизими FTR;

  • WWW маълумотлар базаси;

  • Gорher маълумотлар базаси;

  • WAIS маълумотлар базаси ва бошқалар.

Файлли архивлар тизими FTR–сўнгги 10–15 йил ичида тўпланган мавжуд ахборотнинг улкан омборидир. Унинг хизматидан хар бир фойдаланувчи маълумот олиши, керакли маълумот–материаллардан нусха кўчириб олиши мумкин.
Гиперматнли ахборот тизими Wоrld Wide Web (WWW–“бутунжаҳон ўргамчак тўри”) Интернетнинг кўплаб ахборот архивларига қулай йўл очиб беради. Ушбу технологиянинг кўплаб интерфейслари “сичқонча” манипуляторини керакли сўз ёки график расмнинг хошиясида тугмачани босиш орқали керакли материални танлаб олиш имконини беради. WWW да Интернетда зарур мўлжал–йўналиш олиш учун хизмат қилувчи катта миқдордаги турли хил каталоглар мавжуд.
WWW нинг бошқа ахборот қидирув ва узатиш воситаларидан яна бир асосий устунлиги унинг кўп функциялилигидадир–WWW нинг бир сахифасида бир вақтнинг ўзида матн ва тасвирни, товуш ва анимацияни кўриш мумкин.
WWW–ахборот билан ишлашнинг энг қулай воситасидир.
Gорher ёйилган ахборот тизимининг интерфейслари асосида иерархик каталоглар ғояси ётади. У содда, етарли даражада ишончли, ҳимояланган тизим ҳисобланади.
Шунингдек, WAIS ёйилган ахборот–қидирув тизими ҳам мавжуд. Унинг замирида таянч–калит сўзларни қўллашга асосланган мантиқий сўровлардан фойдаланиб ахборот қидириш тамойили ётади. Фойдаланувчи ўзига керакли маълумот–хужжатларни топиш учун WAIS нинг барча серверларини кўриб чиқиши мумкин.

Download 3,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish