Таркиб деб бирор нарсанинг, масалан: Тизимнинг ташкил этувчи қисмларининг ўзаро жойлашиши ва боғлиқликларига айтилади.
Ҳар қандай тизим ўзининг ташқи хоссалари сифатида намоён бўлувчи яхлитлиги ва ажралиб туриши билан характерланади. Тизимларнинг ички тузилиши эса бир жинсли бўлмасдан, турли таркибий қисмларга эга бўлади. Тизимнинг бўлинмас қисмлари элементлар, бирдан ортиқ элементлардан ташкил топган қисмлари эса тагтизимлар деб аталади. Иерархик жиҳатдан турли даражадаги тагтизимлар мавжуд бўлади.
Тагтизимлар ва элементлар тизимини ташкил этади ва улар тизимтаркибининг модели орқали ифодаланади (5.6–расм.)
Тизим таркибининг модели тизимнинг қандай қисмлардан (тагтизим ва элементлар) ташкил топишини аниқлайди.
5.6–расм. Тизим таркибининг модели
Тизим таркибининг модели бир қатор амалий масалаларни ҳал этишда мақсадга эришишга етарлидир. Кўплаб бошқа масалаларни ечиш учун қисмлар–ўртасидаги боғлиқликлар–муносабатларни билиш керак бўлади. Мақсадга эришиш учун зарур ва етарли бўлган қисмлар орасидаги муносабатлар мажмуаси тизимнинг таркиби деб аталади.
Элементлар орасидаги муносабатлар рўйхати мавҳум (абстракт) моделдир. У элементлар орасидаги муносабатларнигина ўрнатади, элемент–ларнинг ўзини ифодаламайди.
Тизим таркибининг модели моделнинг қисмлари ва унинг таркиби ўртасидаги муносабатлар (алоқалар, боғлиқликлар)ни акс эттиради.
Тизимнинг тузилмавий ва таркибий моделлари биргаликда яна бир моделни–тизимнинг таркибий схемасини ташкил этади. Унда тизимнинг барча қисмлари, тизим ичидаги қисмлар ўртасидаги барча алоқаларни ва маълум қисмларнинг атроф муҳит билан алоқалари, яъни тизимнинг кириш ва чиқишлари кўрсатилади (5.7–расм).
5.7–расм. “Синхронлаштирувчи соат” тизимининг таркибий схемаси:
1,2,3–тизим ичидаги муносабатлар (боғланишлар); 4,5–киришлар; 6–чиқиш
Тизимнинг таркибий схемаси–бу унинг таркиби ва тизим ичидаги ва атроф муҳит билан бўлган муносабатлар (алоқалар)нинг мажмуасидир.
Тизимларнинг таркибий схемаларини математик тадқиқ этишда графлар кенг қўлланилади; уларда тизимнинг қисмлари ва улар орасидаги алоқалар мавжудлиги белгиланади, шунингдек қисмлар ва алоқалар орасидаги фарқлар кўрсатилади.
Графнинг учлари эркин табиатли қисмларни, қирралари эса–улар орасидаги алоқаларни англатади. Учлар айлана шаклида, қирралар эса–чизиқлар кўринишида тасвирланади (5.8–расм). Агар уч ўзи ўзи билан боғланган бўлса, қирра сиртмоқ деб аталади.
5.8–расм. Граф шаклидаги Модел
Do'stlaringiz bilan baham: |