Назорат саволлари:
1. Топологик ММ қаерда қўлланилади?
2. Граф деб нимага айтилади?
3. Тагграф, йўналиш, занжир, дарахт атамаларини тушунтириб беринг.
4. Граф кўринишидаги ММ га мисол келтиринг.
5. Матрица шаклида ММ лар қайси соҳаларда қўлланилади?
6. Иммитацион ММ нима?
7. САПР–АЛТ да иммитацион ММ қандай мақсадда ишлатилади?
8. ОХКТ назарияси деганда нимани тушунасиз?
9. Воқеалар оқими нима ва у қандай хоссаларга эга?
10. Тизим таркибининг модели нима ва у нималарни ўз ичига олади?
6–МАЪРУЗА ТИЗИМЛАРНИ ТАДҚИҚ ЭТИШ УСУЛЛАРИ
Режа:
Тизимли тадқиқотларда анализ ва синтез.
Тизимлар модели декомпозиция асоси сифатида.
Тизимнинг агрегатланувчанлиги ва эмерджентлилиги.
Таянч сўз ва иборалар: анализ, синтез, услуб, суперпозиция тамойили, декомпозиция, агрегатланиш, дарахтсимон (иерархик) таркиблар, модел–асос, объект, субъект, воситалар, атроф–муҳит, кўпбосқичлилик, оддийлик, тўлиқлик, моҳиятлилик, элементарлилик, бирин–кетин детализациялаш, интеративлилик, эмерджентлилик.
6.1. Тизимли тадқиқотларда анализ ва синтез
Тизимларни тадқиқ этишда анализ ва синтез услублари кенг қўлланилади. Анализ услубининг мазмун–моҳияти шундан иборатки, бунда тадқиқот объекти фаразда ёки ҳақиқатда таркибий қисмларига ажратилади. Бу ҳолда объектнинг алоҳида элементларининг мазмун–моҳияти, уларнинг боғлиқлиги ва ўзаро алоқалари–таъсирлари ўрганилади. Анализ услубидан фарқли ўлароқ, синтез услубининг мазмун–моҳияти объектни билиш–ўрганиш, уни яхлит тарзда тадқиқ этиш, унинг қисмларининг ўзаро боғлиқлигини бир бутунликда қарашдан иборатдир.
Анализ ва синтез услублари ўзаро боғлиқ бўлиб, бири иккинчисини тўлдиради.
Анализ натижасида тизим бўлакларига ажратилганлиги сабабли унинг фақатгина хоссалари йўқолибгина қолмасдан (қисмларга ажратилган автомобиль юрмайди), тизим қисмларининг аҳамиятли хоссалари ҳам йўқолади (автомобилдан ажратилган руль бошқармайди). Анализ тизимнинг таркибини аниқлаш ва унинг қандай ишлашини билиш имконини беради, унинг нима учун бундай қилишини аниқлашга эса имкон бермайди. Бу саволга билишнинг синтез услуби жавоб беради. Унинг воситасида тизимнинг таркиби эмас, функцияси–вазифаси аниқланади.
Аналитик услуб тизимни бир–бирига боғлиқ бўлмаган қисмларга ажратиш мумкин бўлган ҳолларда, яъни суперпозиция тамойили сақланса, яхши натижалар беради.
Тизимларни тадқиқ этишда анализ услуби синтез билан, синтез услуби эса анализ билан тўлдирилади.
Анализ ва синтез ўз ичига соддароқ операцияларни–декомпозиция ва агрегатланишни қамраб олади. Декомпозициялашда бутун қисмларга ажратилади, аграгетлашда эса қисмлар бутунга бириктирилади. Ушбу операциялар ўз навбатида алгоритмланиши мумкин.
Декомпозициялашда бир бутун–яхлит қисмларга бўлинади, тизим тагтизимларга ажратилади, мақсад–тагмақсадларга, масалалар–тагмасала–ларга тақсимланади. Бу жараён яхлитнинг мураккаблигига қараб яна давом эттириши мумкин, натижада дарахтсимон (иерархик) таркибларга эга бўлинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |