Фанидан маърузалар матни


Пул-кредит сиёсатининг мақсадлари, воситалари ва кўринишлари



Download 1,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet90/162
Sana23.02.2022
Hajmi1,81 Mb.
#168283
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   162
Bog'liq
makroiqtisodiyot

 
2.Пул-кредит сиёсатининг мақсадлари, воситалари ва кўринишлари. 
Депозитларни мажбурийзаҳиралаш нормаси. 
Пул-кредит сиёсати деганда, тўлиқ бандлик шароитида ялпи миллий 
маҳсулотни ишлаб чиқаришга инфляциянинг таъсирини камайтириш ёки 
бартараф этиш мақсадида муомаладаги пул миқдорини ўзгартиришга 
қаратилган чора-тадбирлар тушунилади. Пул кредит сиёсати давлат томонидан 
белгиланади ва уни Марказий Банк амалга оширади.Унинг ёрдамида ҳар қандай 
давлат мамлакатда иқтисодий барқарорликни таъминлаш вазифасини ҳаётга тадбиқ 
этади. 
Пул кредит сиёсатини амалга оширишнинг пировард мақсадлари иқтисодий 
ўсиш, тўлиқ бандликни, баҳоларнинг ҳамда тўлов балансининг барқарорлигини 
таъминлашдан иборат. 
Бу мақсадларга эришиш учун миллий валютани муомаладаги пул массаси, фоиз 
ставкаси ва миллий валюта алмашинув курсининг оптимал катталикларини таъминлаб 


туриш зарур бўлади. Бу вазифаларни амалга ошириш учун Марказий Банк қатор 
вазифалардан фойдаланади. 
Пул-кредит сиёсатининг учта асосий воситаси ажратиб кўрсатилади:
1. Ҳисоб ставкаси
2. Мажбурий заҳиралар нормаси; 
3. Очиқ бозордаги операциялар. 
Марказий банк улар ёрдамида пул ёки асосан банк депозитлари кўринишидаги 
пул массасига ёки фоиз ставкасига таъсир ўтказади, таклифини ўзгартиради ва шулар 
орқали пул-кредит муомаласини тартибга солиб туради. 
Пул-кредит сиёсатини юритиш воситаларидан бири –мажбурий банк заҳира 
меъёрини ўзгартириш сиёсатидир.
Мажбурий заҳиралар – бу, кредит 
мақсадлари учун ишлатилмайдиган банк омонатларининг бир қисмидир.. Заҳира 
нормаси икки асосий функцияни бажаради: банк ликвидлигини жорий тартибга солиш 
учун шароит яратади ва кредит эмиссиясини чеклайди. Марказий банк тижорат 
банклари Марказий банкда ушлаб туришга мажбур бўлган заҳираларнинг энг қуйи 
нормасини ўрнатади ва шу восита ёрдамида улар кредитлаш қобилиятига, 
имкониятига таъсир этади. Бу меъёр қанчалик юқори бўлса, ортиқча заҳиралар 
шунчалик кам ва тижорат банкларининг кредит бериш йўли билан «пулларни барпо 
этиш» қобилияти паст бўлади. Илк мажбурий заҳира нормалари АҚШ да 1865 йилда 
жорий қилинган эди. Агар Марказий банк мажбурий банк заҳирасини камайтирса, 
ортиқча банк заҳиралари ортади, бу эса пул таклифининг мультипликацион ортишига 
олиб келади. Масалан, ушбу меъёр 25 % бўлса, унда банкка қўйилган 800 сўмдан 200 
сўм мажбурий банк меъёрини ташкил этади. Бунда банк фақат 600 сўмни қарзга 
бериши мумкин бўлади. Энди фараз қилайлик, меъёр 10 % га туширилади, унда банк 
720 сўмни қарзга бериш имкониятига эга бўлади ва бошланғич пул таклифини 720 
сўмга оширади. 
Мажбурий банк заҳираси меъёрини кўтариш ёрдамида пул таклифини 
камайтиради. Зеро, бу банкларнинг ортиқча банк заҳиралари қисқаришига олиб 
келади. Пул-кредит сиёсатини ўтказишда бу восита бутун банк тизимининг 
асосларига таъсир этади. Турли мамлакатларда қўлланилаётган мажбурий заҳира 
нормалари турличадир. Юқори инфляция даражаси шароитида Жанубий Кореяда бу 
норма -100 фоиз бўлган бўлса, Италияда -25 фоизни, Японияда бор йўғи -2.5 фоизни 
ташкил этади. 
Ўзбекистон Республикасида мажбурий заҳиралаш нормаси кейинги ўн йил 
давомида сезиларли даражада камайди . 
 
Бундай пасайиш пул мультипликатор миқдорининг катталашишига ва албатта 
иқтисодиётда пул таклифининг кўпайишига олиб келади.Тижорат банклари ортиқча 


резервларининг кўпайиши уларнинг актив операцияларини кўпайтириади ва бу
иқтисодиётнинг реал сектори ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади.
Пул кредит сиёсати воситалари албатта алоҳида-алоҳида ишлатилиши шарт 
эмас. Аксинча кўпинча бир неча восита бирданига қўлланилиши, яъни комплекс 
сиёсат ўтказиш амалиётда тез-тез учраб туради.
Хўш, пул-кредит сиёсатининг оқибатлари қандай? Давлат томонидан амалга 
ошириладиган пул-кредит сиёсати ЯИМ, бандлик ва баҳолар даражасига бевосита 
таъсир кўрсатади. Фараз қилайлик, иқтисодиётда ишлаб чиқариш қисқармоқда ва 
ишсизлар сони ортиб бормоқда. Бундай шароитда давлат Марказий банк орқали пул 
таклифини биз юқорида кўриб чиққан воситалар ёрдамида оширишга ҳаракат қилади. 
Натижада пул таклифи ўсади, фоиз ставкаси эса камаяди. Бу эса инвестицияларга 
бўлган талабни оширади ва ўз навбатида, ЯИМ миқдорининг кўпайишига олиб 
келади. Бу билан давлат маълум даврда ўз мақсадига эришади, ишлаб чиқаришнинг 
орқага кетиши тўхтайди, ишсизлар сони камаяди, жамиятнинг даромадлари эса 
ошади.
Пул-кредит сиёсатининг оқибати тўғрисида гапирганда, бу сиёсатнинг қисқа 
муддатли ва узоқ муддатли оқибатларини фарқлаш керак. Агарда қисқа муддатли 
даврда давлат пул таклифини оширилиши натижасида ЯИМ миқдори ўсишини 
рағбатлантирилган ҳамда маълум даражада самарадорликка эришилган бўлса, узоқ 
муддатли даврда бу чораларнинг самарадорлиги пасайиши мумкин. 

Download 1,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish