Фанидан маърузалар матни


Ўзбекистон Республикаси бюджет-солиқ сиёсати ва жаҳон молиявий-



Download 1,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet86/162
Sana23.02.2022
Hajmi1,81 Mb.
#168283
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   162
Bog'liq
makroiqtisodiyot

 
4. Ўзбекистон Республикаси бюджет-солиқ сиёсати ва жаҳон молиявий-
иқтисодий инқирози шароитида унинг хусусиятлари. 
Мамлакатимизда амалга оширилаётган фискал сиёсатни янада такомиллаштириш,
солиқлар ва бюджет харажатларидан иқтисодиётни барқарор ўстиришни
рағбатлантиришнинг амалий воситалари сифатида фойдаланиш борасида чора-тадбирлар 
белгиланаётганда бугун жаҳон иқтисодиётида юзага келган ва мамлакатимиз 
иқтисодиётига ҳам ўз таъсирини ўштказаётган жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозини 
ҳисобга олиш зарур бўлади.
Мамлакатимиз иқтисодиёти жаҳон хўжалик ва иқтисодий-молиявий тизимига 
интеграциялашган бир шароитда жаҳон молиявий инқирози, аввало унинг оқибатлари 
бизга ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда. 
Бу таъсирлар қуйидагилар: 

жаҳон бозорида талабнинг пасайиши натижасида Ўзбекистон экспорт 
қиладиган маҳсулотларга талаб вауларнинг нархи тушиб кетиши( натиэада 
экспорт учун маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг молиявий-иқтисодий 
ҳолати ёмонлашади; 

мамлакатимизга инвестиция қилиши мумкин бўлган потенциал хорижий 
инвесторлар моливий аҳволининг ёмонлашуви натижасида хорижий 
инвестициялар миқдорининг эҳтимол тутилган пасайиши. 
“Дунёнинг нуфузли экспертлари томонидан билдирилаётган фикрларга кўра, бу 
инқироз жорий йилда ва 2010 йилда ҳам давом этиши ва эҳтимол янада чуқурлашиши 
кутилмоқда.


Шундан келиб чиққан ҳолда, ўз-ўзидан аёнки, мамлакатимизда жаҳон иқтисодий 
инқирозининг салбий оқибатларини бартараф этиш бўйича 2009 -2012 йилларга 
мўлжаллаб қабул қилинган Инқирозга қарши чоралар дастури Ўзбекистонни 2009 йилда 
ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналиши бўлиб қолади”

.
Дастурда белгиланган асосий чора-тадбирлар йўналишлари қуйидагилардир: 
1) экспортга маҳсулот чиқарувчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш ва барқарор 
ишлашини таъминлаш; 
2)маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотларига бўлган ички талабни 
рағбатлантириш; 
3)иқтисодиётнинг реал сектори соҳасидаги инвестицион фаолликнинг ресурс 
базасини кенгайтириш ва ўсишини таъминлаш; 
4)электр-энергетика соҳасини модернизациялаш, энергия сиғимини қисқартириш 
ҳамдаэнергия тежамкорлик тизимини жорий этиш; 
5)кичик бизнес ривожланишини қўллаб қувватлаш, аҳоли бандлилиги ва янги иш 
ўринлари ташкил этишга кўмаклашишни кучайтириш. 
Мамлакатимиз иқтисодиётини тубдан таркибий ўзгартириш ва диверсификация 
қилиш, қисқа муддатда биз учун мутлақо янги, локомотив ролини бажарадиган 
тармоқларни барпо этиш, ишлаб чиқаришни модернизатсия қилиш, техник ва технологик 
янгилаш дастурларини амалга ошириш, замонавий бозор инфратузилмасини 
шакллантириш борасида ўз вақтида бошланган, чуқур ўйланган ва узоқ истиқболга 
мўлжалланган ишлар натижасида кейинги йилларда экспорт соҳасида катта ютуқлар 
қўлга киритилди. 
2013 йилда экспорт 28,7 % га, ташқ савдонинг ижобий сальдоси 78,3 % га ошди. 
Экспорт қилувчи корхоналарни қўллаб қувватлаш борасида 2014 йилда қуйидаги 
фискал чоралар кўрилмоқда: 
-корхоналарнинг бюджет, бюджетдан ташқари фондлар, коммунал хўжалиги 
олдидаги қарзлари бўйича пеняларни ҳисобдан ўчириш; 
-ортиқча тўланган қўшимча қиймат солиғи суммасини корхоналарга қайтариш 
муддатини 10 кунга, яъни 30 кундан 20 кунгача қисқартириш; 
- “тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашган, хорижий инвеститсия 
иштирокида ташкил этилган корхоналарни бюджетга барча турдаги солиқ ва тўловлардан 
– қўшимча қиймат солиғи бундан мустасно – озод қилиш муддатини 2013 йилгача 
узайтириш”
-ўз вақтида валюта тушумлари келиб тушмаганлиги учун жарима чоралари 
ҳисобланадиган муддатни 30 кундан 60 кунгача узайтириш.

Каримов И.А. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф 
этишнинг йўллари ва чоралари ., Т.: Ўзбекистон, 2009. 30-бет 


 Инвестициялар ҳажмининг қисқаришига йўл қўймаслик иқтисодиётнинг барқарор 
ривожланиши шартларидан биридир. 
тайёр ноозиқ-овқат товарларнинг муайян турларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган 
корхоналарни фойда ва мулк солиқларидан, микрофирма ва кичик корхоналарни ягона 
солиқ тўловидан озод қилиш” 
Инқирозга қарши дастур доирасида давлат бюджети ва мақсадли нобюджет давлат 
жамғармалари маблағлари ҳисобидан хўжалик юритувчи субъектларни қўллаб 
қувватлаш чоралари кўрилмоқда.
Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида мамлакатни барқарор 
ривожлантиришга қаратилган бу чора тадбирлар комплексни амалга оширилиши 
Ўзбекистон иқтисодиётида иқтисодий ўсишни ва макроиқтисодий барқарорликни 
таъминлаш, халқимиз турмуш фаровонлигини ошириш имконини беради.

Download 1,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish