Фанидан маърузалар матни


-Мавзу: Бозор иқтисодиётининг даврий ривожланиши. Ишсизлик



Download 1,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/162
Sana23.02.2022
Hajmi1,81 Mb.
#168283
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   162
Bog'liq
makroiqtisodiyot

3-Мавзу: Бозор иқтисодиётининг даврий ривожланиши. Ишсизлик.
Режа 
1. Иқтисодий даврлар ва иқтисодий тебранишларнинг сабаблари. 
2. Ишсизлик тушунчаси ва ишсизлик даражасининг ўлчаниши. 
3. Ишсизликнинг иқтисодий оқибатлари.А. Оукен қонуни. 
4.Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг келиб чиқиш сабаблари, намоён 
бўлиш шакллари ва ишсизлик даражасига таъсири. 
1. Иқтисодий даврлар ва иқтисодий тебранишларнинг сабаблари 


Мамлакатларнинг иқтисодий ривожланиш тарихини ўрганиш, улардан ҳеч бири 
узоқ муддатда бир текис ривожланмаганлиги, аксинча, барча малакатлар учун даврий 
ривожланиш хос эканлигини кўрсатади
 Ишлаб чиқариш, бандлилик ва инфляция даражасининг даврий 
тебранишга иқтисодий давр (цикл)лар дейилади. Айрим иқтисодий даврлар 
бошқаларидан ўтиш даврининг давомийлиги ва фаоллиги билан фарқ қилади. Шунга 
қарамасдан уларнинг барчаси бир хил босқичлардан ташкил топади (4-чизма). 
 
Иқтисодий
фаоллик чўққи рецессия чўққи потенциал ЯММ тренди
даражаси
кўтарилиш 
пасайишнинг
қуйи нуқтаси 
иқтисодий давр вақт
4-чизма. Иқтисодиётнинг даврий ривожланиши 
Иқтисодий даврлар тўртта босқични ўз ичига олади. Биринчи босқич иқтисодий 
ривожланишнинг энг юқори даражасига эришилган босқич бўлиб, у «чўққи» деб 
юритилади. Бу иқтисодиётда иш билан тўлиқ бандлик, ишлаб чиқариш тўла қувватда 
ишлаётганлиги, шунингдек, маҳсулотларнинг баҳо даражасининг ўсиш ҳолати 
кузатилади.
Кейинги босқич пасайиш (рецессия) босқичидир. Бунда ишлаб чиқариш ва 
бандлик даражалари камаяди, аммо баҳонинг ўсиш даражаси пасаймайди. Бу босқич 
фаол ва узоқ давом этсагина баҳонинг ўсиш даражаси сустлашиши мумкин. 
Пасайишнинг қуйи нуқтасида ишлаб чиқариш ва бандлик энг қуйи даражага тушади 
ва турғунлик даври бошланади.

Download 1,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish