Дарѐ ўзани ГЭС лари компоновкаси
ГЭС биноси тўғон билан бир қаторда сув напорини қабул қилса, бундай ГЭСлар дарѐ
ўзани ГЭС лари дейилади. Бу ГЭСларнинг напори 25 – 30 метрдан ошмайди (18.5 – расм).
Гидроузел иншоотлари компоновкаси қурилиш давридаги сувни хавфсиз ўтказишни ва
иншоотларни қуриш навбатини оптимал равишда бажаришни амалга ошириш имконини бериши
керак.
Сув ўтказувчи тешик ўлчамларини иншоот қурилиши даврида, ҳисобий сув сарфи учун
Р=(2—5)% таъминланганликда I ва II классдаги иншоотлар учун, III ва IV классдаги иншоотлар
учун Р=10 % даги дарѐ суви қабул қилинади.
Гидроузеллар компоновкаси дарѐ ўзанида ѐки қирғоққа яқин участкасида бўлиши мумкин.
Қирғоқ компоновкасида бетон иншоотлар ва маҳаллий материал тўғони чап ѐки ўнг томонда ѐки
бир томонда жойлаштирилиши мумкин. Бу компоновка вақтинчалик тўғон баландлигини
камайтириш имконини беради. Дарѐ суви бу вақтда асосий ўзандан ўтказилади. Бу муз қатламини
ва тошқин сувларни ўтказишни яхшилайди. Қирғоқ компоновкаси гидроузел қурилиш даврини
камайишига ѐрдам беради. Дарѐ ўзани компоновкасида ГЭС биноси ва оқова нов тўғони табиий
дарѐ ўзанига жойлаштирилади. Иншоот қурилишида бажариладиган ишлар ва ўзанни тўсиш
МДХда секциялаш усули билан олиб борилади.
Вақтинчалик ўзан ѐки тўғон тўсилганда, дарѐ эни кичик бўлмаслиги, кам сувли даврда сув
тезлиги 2,5...3 м/с дан ошмаслиги керак.
Гидроэнергетик объектларни дарѐнинг энг тор участкасида қуриш ҳар доим ҳам
қулаймасдир, чунки сув транспорти, ѐғоч оқизиш ва муз қатламини очиқ ўзандан ўтказишга тўғри
келади. Ҳеч қанақа тўсиқсиз муз қатламини ўтказиш учун дарѐ ўзанида 30...40 % га тенг жой
қолдирилиши талаб қилинади.
Агар дарѐ ўзани ҳарактери ва оқим тезлиги секцияли вақтинчалик тўғон қуришга имконият
бермаса ѐки унинг қурилиши қимматга тушса, унда қурилиш туннели ѐки айланма канал қилиниб,
қурилаѐтган тўғон айлантирилиб, дарѐ қуйи ўзанга қуйилади.
Амалда исботланишича, тошсиз асосли дарѐларда ва муз ҳосил бўлиши кузатилганда
қирғоқ компоновкали гидроузел мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Дарѐ ўзани тошдан иборат бўлса,
қўшимча ўзанли компоновка қўлай ҳисобланади. Ўзанли ГЭС компоновкаларида текислик
дарѐлари учун тўртта асосий иншоотнинг бирлашуви - ГЭС биноси, тўғонлар, сув транспорти
шлюзи ва кўчайтирувчи подстанция ҳарактерлидир. Бу тўртта иншоотнинг ўзаро жойлашуви
маҳаллий шароит ва эксплуатация талаблари асосида аниқланади.
ГЭС биноси, асосан қирғоқда энг кам напор йўқолиши содир этадиган сувни турбинага
олиб келиш ҳисобига жойлаштирилади. ГЭС дан қуйи бьефга сувни энг қисқа йўл билан ўтказиш
талаб қилиниб, оқова новдан тушадиган сув фронти подпор ҳосил қилмайдиган (тортиб олувчи
трубаларда) ҳолатда бажарилади. Қуйи бьефда аралаш оқим ҳосил бўлиши, ГЭС напорининг
камайишига ва агрегатларнинг нотўрғун ишлашига олиб келиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |