14 – маъруза. ГЭС суткалик ва ҳафталик иш режимлари. Суткалик тартибга солишда энергия йўқолиши. Чекланган тартибига солишда ГЭС иш режимлари. ГАЭС ва НС суткалик иш режимлари. Дарѐда ортиқча сув кузатилганда ГЭСнинг суткалик иш режими Дарѐдаги кўп сув - сув омборини тўлдиришга ва кўпроқ электр энергияси олишга
фойдаланилади. Сув омбори тўлганда ва дарѐда ортиқча сув кузатилганда ГЭС сутка давомида
тўлиқ белгиланган қувват бўйича юкланиш графигининг базисида ишлаши керак. Кўпроқ
энергияни ГЭСдан олиш учун резерв агрегатлар ҳам ишга туширилади. Бу вақтда тармоқдаги
ИЭСнинг резерв қуввати кўпаяди. Кечаси кузатиладиган кичик юкланишларда ГЭС юкланишини
камайтирилади, бу КЭСнинг техник юкланиш минумимини таъминлаш имконини беради.
Натижада сув омборидан мажбурий равишда сувни бекордан қуйи бъефга ўтказиш ҳолатлари
кузатилади ва ГЭС нинг энергия бериши пасаяди.
Суткалик тақсимлаш шароитлари. Кам сувли даврда табий сув режимида ГЭС унчалик
катта бўлмаган қувватни сутка давомида бериши мумкин. Суткалик тақсимлашда ГЭСнинг
энерготормоқ юкланиш графигини қоплаш ҳолатини ошириб, бошқа электростанциялар қувватини
камроқ талаб қилади ва уларнинг иш режимини яхшилайди. ГЭС суткалик тақсимлаш бўйича
ишлаганда юкланиш графигининг пик соатида энг кўп қувват ишлаб чиқаради, минимал юкланиш
соатларида эса қувватни сутка давомида ўзгартиришда сув сарфини йўналтирувчи аппарат
ѐрдамида тақсимланади.
Суткалик ва ҳафталик сув миқдорини тақсимлашда тўғон олди станцияларида ўз сув
омбори бўлиши жуда қулайдир. Деривацион қурилмаларда ГЭС тўғон бъефидан узоқда
жойлашган. Агар станцияга сув напор қувур орқали келтирилса, унда тўғон бъефни узоқлигига
қарамасдан суткалик тақсимлаш учун фойдаланиш мумкин. Узун канал ѐки напорсиз туннел
суткалик тақсимлашни қийинлаштиради. Бунга сабаб тўлқин тарқалиш вақтида тўғондан напор
бассейинигача каттадир. Бундай ҳолларда напор ҳавзаси яқинида махсус суткалик тақсимлаш
ҳавзаси (СТБ) қурилади.
Бу СТБ кичик сув сарфи ва катта напорларда, яъни катта напорли ГЭС ларда жуда ҳам
қулай ҳисобланади.
Суткалик тақсимлашда ГЭСнинг минимал ва максимал сув сарфида деривацион каналдаги
эркин сирт эгри чизиғи оралиғида жойлашадиган сув ҳажмидан фойдаланиш мумкин.
Суткалик тақсимлаш чекланган ва чекланмаган бўлиши мумкин.
Чекланмаган суткалик тақсимланиш: юқори бъеф ѐки СТБ катта ҳажмга эга бўлса: қуйи
бъефда сув сатҳи ўзгариши чегараланмаса; ГЭС нинг суткалик иш режими эксплуатациядаги
иншоотлар ва жиҳозлар шароити чекланмаган ҳолларда амалга оширилиши мумкин.