Фанидан маъруза матни


иқтисодий тежаш ўртасидаги боғлиқлик графиги



Download 6,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet173/174
Sana14.04.2022
Hajmi6,4 Mb.
#552665
1   ...   166   167   168   169   170   171   172   173   174
Bog'liq
gidroenergetik qurilmalar

иқтисодий тежаш ўртасидаги боғлиқлик графиги. 


Транспорт 
Турли хил транспорт воситалари ҳам энг йирик энергия истеъмолчиларидан ҳисобланади. 
Автомобилларда асосан қайта тикланмайдиган энергия манбаларидан фойдаланилади. Уларда 
нефть маҳсулотлари бензин, керосин ва бошқа энергия манбалари ишлатилади. 
Автомобилларда энергия сарфи асосан йўл узунлигига ва автомобилларнинг тезлигига 
боғлиқ. 
Қуйида турли хил типдаги автомобилларда ѐқилғини тезликка нисбатан ҳамда 
автомобилларнинг вазнига қараб тежаш графиклари келтирилган (36.3 ва 36.4-расмлар). 
36.3-расм. Турли хил типдаги автомобилларда ѐқилғини тезликка нисбатан тежаш графиги: 
1-енгил автомобиллар; 2-юк автомобиллари. 
36.4-расм. Автомобиллар вазнига қараб ѐқилғини тежаш графиги: 1 -юк автомобиллар; 2-
ўрта вазнли автомобиллар; 3-енгил вазнли автомобиллар. 
 
Эркин оқимчали микро ГЭС 
Ҳозирги пайтда ѐқилғи энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ҳамда мамлакат 
иқтисодий соҳаларининг жадал ривожланишини таъминловчи энергия ва ресурсларни тежовчи 
технологиялар ва техник воситаларини ишлаб чиқариш энг долзарб масалалардан биридир. 
Бу муаммоаларни ҳал қилишда энергетика тармоғининг самарадорлигини оширувчи ва 
ѐқилғи энергетика ресурсларини тежовчи технологияларни қўллаш ва ноанъанавий энергия 
манбаларидан фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади.
Ўзбекистон Давлатининг бундай муаммоларни тезроқ ҳал этишга қаратилган 28.12.1995 
йил №476 «Кичик энергетикани ривожлантириш» қарори ва 25.04.1997 йилда қабул қилинган 


«Энергиядан рационал равишда фойдаланиш» қонунлари ноанъанавий энергия манбаларидан 
самарали фойдаланиш, сув ва анъанавий энергия ресурсларидан тежамкорлик билан фойдаланиш 
талаб ва қоидалари кўрсатиб ўтилган. 
Маълумки, 
республикадаги 
ирригация 
иншоотларида 
сув 
оқимининг 
гидравлик 
энергиясидан электр энергиясини микроГЭСлар ѐрдамида ишлаб чиқиш ҳозирги кунда йўл 
қўйилмаган. Бу масалани ҳал қилишда сувнинг эркин оқимида ишлайдиган, тўғон ва дамба каби 
мураккаб гидротехника иншоотларисиз ўрнатиладиган кўчиб юрувчи микроГЭСларни яратиш 
асосий йўналиш ҳисобланади. 
Бу мақсадни амалга ошириш учун сув сатҳида сузиб юрувчи понтонларга ўрнатилган ва 
эркин сув оқимининг гидравлик энергиясини электр энергиясига айлантириб берадиган микроГЭС 
конструкциясини ишлаб чиқариш ва уни яратиш вазифалари муаллифлар томонидан 
бажарилмоқди. 
Эркин сув оқимида ишлайдиган ўхшаш микроГЭСлардан «FORTUNE» (Бразилия), 
СПМГЭС – 0,12, СПМГЭС – 20, СибНИИЭ нинг кичик қувватли сузувчи ГЭСлари (Россия) ишлаб 
чиқилган. Лекин бу ГЭСлар нархи баланд ва паст техник-иқтисодий кўрсаткичларга эга бўлгани 
учун ҳозирги кунда ишлаб чиқарилмайди.
Муаллифлар томонидан таклиф қилинаѐтган микроГЭСда чўмичли ишчи ғилдираклар, 
оқова 
новлар 
ва 
оқим йўналтириш қанотлари қўлланиши туфайли техник-иқтисодий 
кўрсаткичлари юқори қийматларга эга, конструкцияси эса содда ва ушбу қурилма арзон 
материаллар, жиҳозлар асосида бунѐд этилади. 
Ҳисоблар натижалари шуни кўрсатдики, ушбу микроГЭС турбинаси ишчи ғилдирагининг 
диаметри (шунга мос равишда бошқа ўлчамлар ҳам) ўхшаш турбиналар ишчи ғилдираги 
диаметрига нисбатан бир хил қувват қийматларида икки марта кичик бўлади. 
Ҳозирги пайтда муаллифлар томонидан ТошДТУ «Гидроэнергетика» кафедрасида ДИТД-
12-079 «Сув оқими кинетик энергиясига ишлайдиган самарадор гидротурбина қурилмасини ишлаб 
чиқариш ва унинг техник-иқтисодий параметрларини тадқиқ қилиш» мавзусида илмий-изланиш 
ишлари муваффақиятли олиб борилмоқда. 
Бу илмий изланишлар натижаси бўйича эркин оқимли кичик ГЭС конструкциясига патент 
олишга талабнома берилган ва у Ўзбекистон Республикасининг Давлат Патент Идораси 
томонидан рўйхатдан ўтказилган. 
Илмий-изланишларни амалга ошириш натижасида канал ва дарѐларда ўрнатиладиган, 
сузиб юрувчи, қуввати 5 кВт гача бўлган микроГЭСларни серияли ишлаб чиқариш учун асос 
яратилади. Ушбу микроГЭСлар учун тўғон, дамба, босим қувурларини қуриш талаб этилмайди. 
МикроГЭС майдони 2 м х 2 м гача бўлган понтонга (сузувчи мослама) жойлаштирилади. Бу эса ўз 
навбатида микроГЭСни қулай бўлган жойга кўчириш, уни монтаж қилиш ва ишга тушуриш учун 
анча енгиллик яратади. Бир хил ўлчам ва нишабликдаги узунлиги 1 км бўлган каналга 100 га яқин 
микроГЭСни ўрнатиш мумкин. 



Download 6,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   166   167   168   169   170   171   172   173   174




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish