Фанидан маъруза матни



Download 6,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet145/174
Sana14.04.2022
Hajmi6,4 Mb.
#552665
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   174
Bog'liq
gidroenergetik qurilmalar

Гелиоқурилма
 
– Қуѐш нури энергиясини амалда фойдаланиш учун қулай бўлган бошқа 
турдаги 
энергияга 
айлантирувчи 
қурилма. 
Гелиоқурилманинг 
қуѐш 
энергияси 
концентрацияланмаган паст ҳароратли «иссиқ яшик»лар типидаги (қуѐш қуритгичлари, сув 


иситгичлар, сув чучуклантиргичлар ва бошқалар) ва турли гелиоконцентраторлар қўлланиладиган 
(қуѐш печлари, қуѐш куч қурилмалари, гелиоошхоналар ва бошқалар) хиллари бор (28.13-расм). 
 
28.13-расм. Диаме три 10 м ли концентратори бўлган параболоид гелиоқурилма 
 
Гелиоэлектр станцияси
(гелиоэлектрическая станция) – Қуѐш нури энергиясини электр 
энергиясига айлантирадиган 
гелиоқурилма
. Гелиоэлектр станцияси иссиқлик цикли (қайтаргич – 
буғ қозони – буғ двигатели - генератор) бўйича ѐки 
термоэлектр генератор
, ѐ фотоэлектр 
генераторлардан фойдаланиб ишлаши мумкин. Гелиоэлектр станцияси йиллик қуѐшли кун кўп 
бўлган районларда бошқа турдаги энергиялар бўлмаган ѐки етишмаган ҳолларда, шунингдек, ер 
сунъий йўлдошлари ва космик кемаларда иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаган. 
 
29 
– 
маъруза. 
Магнитогидродинамик 
усул 
ѐрдамида 
энергияни 
ўзгартириш. 
Магнитогидродинамик (МГД) қурилмалар турлари ва уларнинг қўлланилиши. МГД 
қурилмалар фойдали иш коэффициентини топиш.
Магнитогидродинамик генератор, МГД-генератор
– иссиқлик энергиясини бевосита 
электр энергиясига айлантириб берувчи энергетик қурилма. МГД-генератор канал (сопло, иш 
қисми, диффузор) ҳамда магнит тизимидан иборат (29.1-расм). МГД-генератор ишлаш принципи 
иш жисми (ўтказувчан муҳит электролит, суюқ металл, ионлаштирилган газ-плазма)нинг магнит 
майдонига 
кўндаланг 
ҳаракатланишига асосланган; бунда иш жисмида электр токи 
индукцияланади, бу ток тегишли электродлар орқали электр занжирига узатилади. Қазиб 
олинадиган 
ѐқилғиларнинг 
ѐниш 
маҳсулотлари, 
ишқорий 
металлар 
қўшилган 
(электр 
ўтказувчанликни ошириш учун) инерт газлар, суюқ металлар, электролитлар ва бошқа иш жисми 
бўлиши мумкин. МГД-генераторларнинг кондукцион (каналда жойлашган иш жисми оқими 
бўйлаб жойлаштирилган электродлардан электр токи бевосита олинадиган) ва индукцион 
(электродларсиз) хиллари бор. Вазифасига кўра импульсли, қисқа муддат ва узоқ муддат ишловчи 
МГД-генератори бўлади. МГД-генератори база кучланишли ва иккиламчи буғ-куч циклидан 
фойдаланувчи электр станцияларда (бундай қурилмалар қазилма ѐқилғиларда ҳам, ядро 
ѐқилғисида ҳам ишлаши мумкин); тиғиз вақтларда кучланишларни компенсациялаш ѐки энергия 
тармоқларида авария ҳолати рўй берганда ишлатиш учун мўлжалланган заҳира қурилмаларда; 
қисқа муддатли энергетик қувватлар ҳосил қилувчи (аэродинамик трубаларни қиздириш, турли 
радиотехника қурилмаларини энергия билан таъминлаш ва бошқа) қурилмаларда; кемалар, учиш 
аппаратлари бортидаги аппаратларни электр энергия билан таъминловчи манба сифатида 
ишлатилади. 


 

Download 6,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   174




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish