чиқарилиб ташланди. Бунга бош сабаб катта энергетиканинг ривожланиши ва катта-катта ГЭС,
ИЭС, АЭС ва электр узатиш линиялари қурилишидир.
КГЭСлар ривожининг учинчи этапи охири 10-йил давомида сифат жиҳатдан янги поғонада
қурила бошланди.
Ҳар бир янги этап КГЭС қурилиши, лойиҳаси ва эксплуатациясида кўпгина тараққиѐтга
эришилгани, техник-иқтисодий савияси юқорилиги билан характерланади.
Масалан, дастлабки гидромеханиқ қурилмаларга алмаштирилган иккинчи этапдаги
такомиллашган гидравлик турбиналар 50-йиллардан кейин ҳам фойдали иш коэффициенти
юқорилиги билан характерланади.
Лекин, такомиллашган гидроагрегатлар билан жиҳозланган КГЭСлар бир неча
камчиликларга эга бўлиб, шулардан бири катта солиштирма қурилиш баҳоси ҳисобланади.
Учинчи этапда автоматика ва бошқариш тизимларида эришилган муваффақиятлар
КГЭСларни тўлиғича автоматлаштириш имкониятини яратади.
Ҳозирда МҲДда 300 дан ортиқ КГЭС эксплуатация қилинмоқда, шулардан 24 таси
Ўзбекистондадир. Бу ГЭСлар конструкцияси, техник даражаси билан бир-биридан фарқ қилади.
КГЭСларни иқтисодий таҳлили кўрсатишича уларнинг ҳаммаси рентабелли ҳисобланади.
МҲДда КГЭСлар қурилишини ривожлантириш ва параметрларини асослашнинг узоқ
муддатли дастури ишлаб чиқилган. Бу илмий-техник изланишларнинг асосийларига қуйидагилар
киради:
эксплуатациядан чиқарилган, ишлаши тўхтатилган ҳамма КГЭСларни техник жиҳатдан қайта
жиҳозлаш, реконструкция қилиш, модернизациялаш;
индивидуал
электр
энергияси
истеъмолчилари
учун
янги
КГЭСлар
қурилишини
амалга
ошириш
ва
дизел
электр
станцияларга
ѐқилғи
истеъмолини камайтиришга эришиш;
сув хўжалик тармоқларидаги сув омбори ва каналларда КГЭС иншоотини қуриш;
янги техник конструкцияларни КГЭС учун қўллаш, гидроэнергокомплекслар яратиш;
КГЭС асосий ва ѐрдамчи жиҳозлари баҳосини камайтириш ва бошқалар;
КГЭСларнинг ҚЭС, ШЭС, биоГЭҚ ва бошқалар билан ишлашни оптималлаш ва жорий қилиш.
Ер шари аҳолиси 6 млрд.га етди ва йилига 2...3% га кўпаймоқда. Ўртача жон бошига электр
энергияси истеъмоли - 0,8 кВт бўлиб, миллий тафовут энергия истеъмоли бўйича жуда катта
ҳисобланади: АҚШда ~10 кВт, Европа мамлакатларида ~4 кВт, марказий Африкада эса -0..1 кВт.
Миллий даромад замонавий мамлакатларда йилига 2-5%ни ташкил этади. Бундай ҳолларда аҳоли
сонига мос энергия истеъмоли йилига 4-8%га ошиши керак. Буни таъминлаш қийин масала
ҳисобланади.
Юқори комфорт шароитида ҳар бир кишига 2 кВт энергия истеъмоли талаб қилинса, Ер
шари ҳар бир м
2
юзасидан 500 Вт қувватни қайталанувчан энергия манбаидан олиш мумкин.
Самарадорлик энергия ўзгартиришда 4% деб қабул қилинса, 2 кВт қувват олиш учун 100 м
2
майдон керак бўлади. Ўртача аҳоли зичлиги шаҳар ва унинг атрофида 1 км
2
га 500 та одамга тўғри
келади деб ҳисобласак, уларни 2 кВт энергия билан таъминлаш учун 1 км
2
майдондан - 1000 кВт
электр қувват олишга тўғри келади. Шундай қилиб, қайталанувчан энергая манбалари (қуѐш,
шамол, геотермал, тўлқин, гидравлик ва бошқалар) аҳоли ҳаѐт талабини қондириш учун хизмат
қилиши мумкин. Фақатгина уларни электр энергиясига айлантирувчи ўзгартгичларнинг қулай
конструкцияси, нархи ошиши ва бошқа омиллар ўрганилиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: