Фанидан маъруза матни


-расм. Ёнилғи сарфи ва солиштирма капитал сарф-ҳаражатларнинг ДЭС қувватига



Download 6,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet127/174
Sana14.04.2022
Hajmi6,4 Mb.
#552665
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   174
Bog'liq
gidroenergetik qurilmalar

24.5-расм. Ёнилғи сарфи ва солиштирма капитал сарф-ҳаражатларнинг ДЭС қувватига 
бўлган боғлиқлиги. 
 
ДЭС томонидан ишлаб чиқариладиган электр энергияси миқдори қуйидагича аниқланади: 
ДЭС
сн
ДЭС
ДЭС
о
k
Э
Э
1
.
 
МикроГЭС қурилишининг молиявий шароитлари ва уларнинг нарх кўрсаткичлари 
Ривожланиб бораѐтган давлатларда микроГЭСлар узоқда жойлашган, умумдавлат тизими 
билан боғлиқ бўлмаган районларни электр энергияси билан таъминлашнинг энг арзон ва қулай 
усули сифатида қурилади. Хитойда микроГЭСлар қурилиши учун кетадиган воситалар махаллий 
бошқарув органлари томонидан чиқарилади, лекин давлат томонидан ҳам қисман молиявий ѐрдам 
кўрсатилади. Қурилишни лойиҳалаш ишлари алоҳида округлар томонидан олиб борилади, шундай 
бўлсада, ишларнинг умумий назорати (координацияси) сув ресурслари вазирлиги департаменти 
томонидан амалга оширилади. Хитойнинг микроГЭСларни яратиш бўйича олган ютуқлари 
улкандир. 90 минг кичик ГЭСлар орасидан 60 мингтаси микроГЭСлар разрядига киради. Улар 
учун керак бўладиган жиҳозлар стандартлаштирилган бўлиб, 12 кВт қувватдан бошлаб 
қўлланилади. 
1990 йилнинг апрелида Эдинбург шаҳрида (Шотландия) кичик гидроэнергетикани 
лойиҳалаш бўйича бўлиб ўтган семинарда давлат қурилиши учун қуввати 500 кВт дан кичик 
бўлмаган гидроузеллар схемалари мос келади деган ҳулоса қабул қилинди. Кичик қувват 
(жумладан, микроГЭС) схемалари хусусий ишлаб чиқариш учун кўпроқ мосдир. 
Хусусий капиталнинг кичик гидроэнергетикага жалб этиилиши Осиѐ-Тинч океани 
регионлари давлатлари учун кўрилмоқда. Ушбу давлатларда аҳолининг катта қисми электр 
энергиясидан маҳрумдир. Масалан, Индонезияда аҳолининг 76%, Филиппин ва Ғарбий 
Малайзияда 50%, Тайландда 36% ни ташкил этади. Осиѐнинг ривожланиш банки ГЭСлар 
қурилишига 42 млн долл. миқдорида маблағ ажратган, бироқ ушбу маблағ камлик қилади. 
Россияга келсак, шуни айтиш керакки, бу ерда ҳам кичик гидроэнергетика махаллий ва 
регионал объектлар қаторига киритилган. Шунга кўра улар қурилишни молиялаш республикалар, 
автоном округлар, вилоятлар, тегишли корхоналар, фермер хўжаликлари ва жисмоний шахслар 
томонидан амалга оширилиши керак. МикроГЭСлар хусусийлаштиришга тўғри келувчи объектлар 
сонига киритилиши керак.
Давлат ҳужжатлари стимуллаштирилган бўлганига қарамай, микроГЭСларнинг ривожи 
Россияда ҳам, МДҲ давлатларида ҳам бошланғич даражададир. Кўпгина адабиѐтларда бундай 
ҳолатнинг сабаби сифатида микроГЭСлар учун керакли гидравлик куч жиҳозларининг нақд 
эмаслигини айтиб ўтишган. Билдирилган бундай фикрлар нотўғридир. МДҲ республикаларида сув 
оқимининг тури параметрларига мос келувчи жиҳозларни ишлаб чиқаришга тайѐр бир қатор 


корхоналар мавжуд. Лекин бошқа давлатларга қараганда бу ерда бундай маҳсулотга талаб унча 
катта эмас.
Давлатда бугунги кунда хусусийлаштириш тезлиги унча катта бўлмагани сабаб 
микроГЭСнинг ривожланиш тезлиги ҳам ўсмайди. МДҲ территориясида умуман эътиборсиз 
қолган минглаб тўғон, тегирмон ва бошқа гидротехник иншоотлар мавжуд. Бу ерларда эса ортиқча 
сарф-ҳаражатсиз гидравлик куч жиҳозлари ўрнатилиши мумкин. Фақатгина хусусий корхоналар 
ва айниқса янги пайдо бўлаѐтган фермер хўжаликлари бу жойлардаги ҳолатни яхшилаши мумкин. 
МикроГЭСларнинг иқтисодий кўрсаткичлари уларнинг ўрнатилган қуввати ва тайѐр напор 
фронти мавжуд ѐки аксинча мавжуд эмаслигига боғлиқдир. Охирги икки йил ичида Непал, Шри-
Ланка ва Перуда қурилган, қуввати 5÷100 кВт гача бўлган 40 та микроГЭСнинг нарх 
кўрсаткичларини статик қайта ишлаш натижасида қуйидаги нарх тақсимларида тўхталди: 
- қурилиш қисми………….28%; 
- электр қисми…………….30%; 
- механиқ қисми…………..33%; 
- ва бошқалар………………9%. 
МикроГЭС жиҳозларининг оптимал варианти учун ушбу ташкил этувчилар орасидаги 
боғлиқлик қуйидаги сонлар билан характерланади: 
- қурилиш қисми………….39,8%; 
- электр қисми…………….20,4%; 
- механиқ қисми…………..39,8/16%. 
Энерготизимдан узоқ масофада жойлашган вилоятлар учун микроГЭСдан арзонроқ ва 
ишончлироқ энергия манбаини таклиф қилиш қийин масала. Масалан, Қирғизистонда жойлашган, 
қуввати 1,5 кВт га тенг бўлган микроГЭС 3 йил давомида ишлаб (18000 соат) 22348 кВт 
миқдорида электр энергияси ишлаб чиқарган. Электр қабул қилгич сифатида кир ювиш машинаси, 
радиоприемник, музлаткич, овқат пишириш учун мўлжалланган электр плитаси каби механизмлар 
қўлланилган. Электр энергиясининг ортиб қолган қисми хоналарни иситиш учун ишлатилган. 
24.2 - жадвал 

Download 6,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   174




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish