Иссиқлик изоляцияси
(тепловая изоляция), термоизоляция – биноларни, иссиқлик саноат
қурилмаларини, қувурлар ва бошқаларни ташқи муҳит билан кераксиз иссиқлик алмашинувидан
ҳимоялаш. Иссиқлик изоляцияси
иссиқлик изоляцияси материали
дан ясалган қобиқлар ва бошқа
тарзидаги махсус тўсиқлар ѐрдамида таъминланади. Бу иссиқликдан сақловчи ҳимоя
воситаларининг ўзи ҳам иссиқлик изоляцияси деб аталади.
Иссиқлик изоляцияси ишлари
(теплоизоляционные работы) – бино ва иншоотлар,
қувурлар, саноат жиҳозлари, транспорт воситалари ва бошқа тўсиқ конструкцияларининг
иссиқлик
изоляцияси
ни қуриш ишлари, иссиқлик изоляцияси ишларининг қурилиш (саноат, турар жой,
жамоат бинолари ва иншоотларининг тўсиқ конструкциялари изоляцияси) ва монтаж (қувурлар,
қозонлар, совитиш аппаратлари ва бошқа изоляцияси) хиллари бор. Изоляцияланадиган сиртнинг
ўлчамларига, шаклига ва
иссиқлик изоляцияси материаллари
нинг турига қараб, иссиқлик
изоляцияси тўсиқлари заводда тайѐрланган йирик буюмлар (плиталар, блоклар, сегментлар),
юмшоқ рулон материаллар (чипта, шнурлар), майда донали буюмлар (ғишт)дан фойдаланиб ҳамда
тўкма изоляция материали билан тўлдириб, суваб, пуркаб ѐки қўйиб қурилади.
Иссиқлик изоляцияси материаллари
(теплоизоляционные материлы) – иссиқлик
ўтказувчанлиги паст бўлган материаллар. Асосий характеристикаси – иссиқлик ўтказувчанлик
коэффициенти, у – Вт/(м
2
К) чегарада бўлади. Иссиқлик изоляцияси материалларининг
иссиқликнинг изоляциялаш хусусияти уларнинг ғовак структуралилиги билан белгиланади
(одатда, уларнинг ғоваклиги 60% дан ортиқ). Асосий хом ашѐ турига қараб, иссиқлик изоляцияси
материалларининг органиқ (ѐғоч толали ва торф плиталар, фибролит, пенопластлар, сотопластлар
ва бошқа) ва анорганиқ (минерал пахта, пеношиша, енгил бетонлар ва бошқа) хиллари бор. Саноат
печлари, қозонлари ва бошқалардаги юқори ҳароратли иссиқликни изоляциялаш учун асбест
(вулканит, совелит), кўпчиган тоғ жинслари (вермукулит, перлит) ва керамик асосдаги монтаж
иссиқлик изоляцияси материалларининг ишлатилади.
Иссиқлик насоси
(тепловой насос) – энергия сарфлаш ҳисобига иссиқликни паст
температурали иссиқлик ажраткичдан (одатда, атрофдаги муҳит) юқори ҳароратли иссиқлик қабул
қилгичга узатадиган қурилма. Иссиқлик насосида юз берадиган жараѐнлар совитиш машинасидаги
жараѐнларга ўхшайди. Иссиқлик қабул қилгич иссиқлик ажраткичдан ўтган иссиқликдан ташқари,
сарфланган энергияга тенг иссиқликни ҳам олгани учун иссиқлик насоси электр, механиқ ѐки
кимѐвий энергияни бевосита иссиқликка айлантирадиган қурилмаларга нисбатан анча самарали
ҳисобланади. Баъзи ҳолларда иссиқлик насоси хоналарни иситиш учун ҳам ишлатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |