Бу ҳисобларни бажариш учун қуйидаги катталиклар талаб қилинади: мўлжалланаѐтган
КГЭС створи учун дарѐ суви миқдори маълумотлари; максимал ва минимал дарѐ суви миқдори;
қишки ва ѐзги даврлардаги сув сарфи ва сатҳи ўртасидаги боғланишлар; сув омбори топографик
характернстикалари, яъни W, F=f(Z
ю.б
); электр энергияси истеьмолчилари ҳақидаги маълумотлар,
яьни суткалик юкланиш графиги N=f(t); йил давомидаги сувдан фойдаланувчилар тўғрисида
маълумотлар.
Дарѐ суви миқдорини тартибга солиш имконияти даражаси фойдали ва ўртача кўп йиллик
сув миқдори нисбатидан, яъни W
ф
/W
қуйи
дан ва табиий сув миқдорининг вақт бўйича нотекис
тақсимланганидан топилади. Кўп йиллик, мавсумий ва хатто ҳафталик сув миқдорини тартибга
солиш КГЭСда амалда қўлланилмайди, чунки бунда керакли фойдали ҳажм сув омбори учун
капитал сарф ошишига ва КГЭС қурилиши самарадорлигининг пасайишига олиб келади.
Суткалик тартибга солиш КГЭС учун энг асосий ҳисобланиб, кўпгина ҳолларда КГЭС
тартибга солинмас табиий режимда ишлайди. Бундай КГЭСларда юқори бьеф сатҳи ўзгаришсиз
қолиб, сезиларсиз ўзгаришлар қуйи бьефда напор тебраниши ҳисобига кузатилиши мумкин.
КГЭСларда суткалик тартибга солиш ҳисобига электр энергияси ишлаб чиқариш табиий
дарѐ режимидан камроқ бўлади, чунки қуйи бьеф сув сатҳи давомида баландроқ кузатилади.
Ўзгармас сув сарфида, яьни табиий режимда эса сув сатҳи қуйи бьефда паст бўлади.
Суткалик энергия йўқолиши ∆Э
сут
=9,81
.
Q∆ht
га
фойдаланиладиган напор катталигига
боғлиқ. Кичик напорда бу йўқотишлар сезиларли бўлиб, паст напорли КГЭСда у 3...5 % гача
табиий сув сарфида кузатилиши мумкин.
Сув энергетика ҳисоблари характерли йил учун бажарилиб, қуйидагилар олинадн:
- ўртача сувли йил, кўп йиллик ўртача сув миқдорига яқин; бу йил бўйича ҳисобий сув
сарфи ГЭС учун танланиб Q
ҳ
ГЭС
берилган напорда W
ГЭС
ва Э
ГЭС
ни топишга ѐрдам беради;
- камсувли 75% ѐки 90% ли таъминланганликка эга сув миқдори; бу йил бўйича ГЭС сув
билан таъминланганлиги текширилиб, кам сувли даврдаги электр энергияси ҳисобланади.
Гидрометрик маьлумотлар етарлигига кўра ўртача ѐки кам сувли давр танланади. Бу
кузатишлар 8...10 йил бўлганда статик таҳлил усули қўлланилиб, кузатишлар қисқа муддатли
бўлса, ўхшашлик усулидан фойдаланилади. Тўғридан тўғри дарѐ суви кузатишлари етишмаса
ҳисобий гидрографлар сув миқдори модули ва коэффициенти орқали ва махсус хариталардан
фойдаланиб қурилади.
Кичик ГЭС қуввати N
ГЭС
=9,81
.
QН
.
эн.ус
бу ерда Н - фойдали соф напор, м; Q - сув сарфи, м
3
/с.
Do'stlaringiz bilan baham: