тулдира бошлайди. Юкланиш тўхтатилганда VI резервуар окова новли резервуар каби ишлайди,
юкланиш ошганда қўшимча қаршилик (III каби) сифатида ишлайди. Қаршилик хосил киладиган
диафрагма цилиндрнинг тепа қисмида жойлашиши мумкин (VII каби) Дифферинциал
резервуарларни ер юзасида куришга тугри келганда, хамда эксплуатация шароитига кура туликсиз
тез турбина очилиши кўзда тутилганда.
Бунда ГЭС қуввати оз-моз ошиши тўлиғича, ѐки бирданига қувват тўлиқ қийматидан
нулгача ўзгара оладиган ҳолат кузатилади. Бунда турбина тезлик регулятори иши енгиллашади,
ГЭС юкланиши оширилганда сезиларли тез ҳаракат талаб қилинмайди.
VIII
. Пневматик тенглангич резервуарлар ѐпик ҳаво ўтмайдиган камерадан иборат бўлиб,
унинг ички қисмида сув юза қисмидаги босим ҳаво босимидан ошиқ, Р>Р
ҳ
.
ГЭС юкланиши йўқолганда сув сатҳи пневматик резервуарда кўтарилиб, ҳаво қисилади ва
сувнинг кўтарилишга қаршилик кўрсатади. Напор тармоғида сув массасининг тебранма
ҳаракатида ҳаво босимнинг ўзгарувчан сиқилиши кузатилиб, қисман ҳаво босимини текшириб
туриш ѐки керак ҳолларда пневматик резервуарга қайта ҳаво тўлдириб туриш талаб қилинади.
IX
. Яримпневматик тенглагич резервуарлар ѐпик камерадан ва унинг тепа қисмидаги
тешикдан иборат. Бу кичик тешик ҳавонинг пневматик резервуардан чикиши ѐни унга кириши
учун қаршилик бўлиб ҳизмат килади. Сув сатҳи тепасидаги сиқиладиган ҳаво борлиги турбинани
тезлик регуляторидан тез ҳаракат қилишни талаб қилинади. МХДдаги ГЭСларда яримпневматик
резервуарларни ишлатиш тажрибалари уларнинг сув босими тебранишини сезиларли сўндира
олиши кузатилган.
X
. Сув ташловчи резервуар. Резервуар баландлигини камайтириш мақсадида ва иншоот
нархини нисбатан пасайтириш учун айрим ҳолларда сув ташловчи резервуарлар қўлланилиши
мумкин. Бу ҳолда гидроқурилмада электроэнергияси йўқолиши ва сув ташловчи иншоот
қурилишидаги маблағ сарфи кузатилади. Шунинг учун бундай резервуар қурилиши ниҳоятда аниқ
техник-иқтисодий ҳисоблар орқали амалга оширилиши зарур.
XI, XII
. Сув узатувчи деривациядаги резервуарлар. Қўйи резервуарлар туннел устида эмас,
водоводдаги каби, балки сув узатувчи туннел трассасида жойлаштириш мақсадга мувофиқ
ҳисобланади.
Нисбатан катта бўлмаган қуйи бьеф сатҳи тебранишида резервуарни Узун камера
кўринишида баландлиги бўйича катталашадиган қилиб деривацияда ўрнатиш таклиф қилинади.
(XI хил).
Тебраниш амплитудасини камайтириш мақсадида айрим ҳолларда резервуар диафрагмага
эга бўлиши мумкин (бир ѐки икки тешикка эга ҳолда). Ҳар бир тешик юзаси сув ўзатиш водовод
кесим юзасидан кичик бўлмаслиги керак. Акс ҳолда ўтиш жараѐни вақтида сув босими ўзатиш
туннелида ва узатувчи труба олдида ошиб кетиши мумкин. Агар ростлагич камера Узун бўлса,
камерани қуриш хажмини камайтириш учун, диафрагма ўрнига камера туби отметкасини сув
узатувчи туннел туби отметкасидан кўтариш таклиф этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: