ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ
ИҚТИСОДИЁТ НАЗАРИЯСИ КАФЕДРАСИ
«ИҚТИСОДИЁТ НАЗАРИЯСИ»
Фанидан
курс ишларини бажариш бўйича
У С Л У Б И Й КЎРСАТ М А
Олий таълимнинг барча бакалавриат таълим
йўналишлари талабалари учун
Тошкент – 2022
“МАЪҚУЛЛАНГАН”
Иқтисодиёт факультетида
муҳокама қилинган ва маъқулланган
Факультет декани _____________ Умаров А.Т
“______” ______________ 2022 йил
“ТАВСИЯ ЭТИЛГАН”
“Иқтисодиёт назарияси” кафедраси мажлисида
муҳокама қилинган ва тавсия этилган
Кафедра мудири _______________ проф. Муминов Н.Г.
(Кафедра мажлисининг ____- сонли баённомаси
“ ” 2022 йил)
Тузувчи:
Мамбетжанов Қ.Қ.
|
- УзМУ “Иқтисодиёт назарияси” кафедраси
доценти, иқтисодиёт фанлари доктори.
|
Тақризчилар:
Муминов Н.Г
|
– УзМУ “Иқтисодиёт назарияси” кафедраси мудири, иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор.
|
Юсупов Р.А.
|
– ТДИУ “Иқтисодиёт назарияси” кафедраси доценти, иқтисод фанлари номзоди.
|
Курс ишини бажариш тартиблари ва унга қўйиладиган асосий талаблар
Курс иши талабаларнинг дастлабки илмий иши ҳисобланади. Курс ишлари талабалар мустақил ишларининг бир шакли бўлиб, уни муваффақиятли бажариш учун фан тўғрисида аниқ тассавурларга эга бўлишлари керак. Талабалар курс ишининг илмий, назарий, ғоявий даражасига, шунингдек, унинг ёзилиши ва расмийлаштириш тартибига эътибор беришлари лозим.
Талабалар курс ишларини бажариш жараёнида Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари, Вазирлар маҳкмасининг қарорлари, Вазирликларнинг меъёрий ҳужжатлари, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат статистика қўмитаси маълумотларидан, Ўзбекистон Республикаси Президенти асар ҳамда маърузаларидан, маҳаллий ва чет эл етакчи иқтисодчи олимларининг асарларидан, уларнинг иқтисодий ғояларидан, фанга тегишли бўлган дарслик ва ўқув қўлланмалардан, интернет маълумотларидан кенг фойдаланиши ҳамда уларни мустақил таҳлил этиши ва ўзларининг фикрларини баён этиши курс ишининг мазмунини янада бойитади.
Курс ишлари мавзуларининг рўйҳати (1-илова) кафедра ўқитувчилари томонидан бутун курсни қамраб олувчи мавзулар кетма-кетлиги тартибида тузилади. Бунда гуруҳдаги ҳар талабага камида 5-6 та мавзу тўғри келишига эътибор қаратилади, чунки талаба курс иши мавзуларини танлай олиш имкониятига эга бўлсин. Бунинг учун талаба фамилиясининг биринчи ҳарфига мос келадиган мавзулардан бирини танлайди. Бунда профессор-ўқитувчиларнинг асосий вазифаси талабаларга курс иши бўйича мустақил ишлашларининг йўл-йўриқларини кўрсатиш ва курс ишини ёзиш бўйича умумий тасаввурга эга бўлиши ҳақида маслаҳатлар беришдан иборатдир.
Талабалар курс иши мавзусини танлагандан сўнг, мавзуга тегишли бўлган адабиётларни, илмий мақолаларни ва турли хил манбаларни қидириб топиб ўрганишлари керак. Шунингдек, талаба курс иши мавзусига тегишли бўлган рус ва бошқа хорижий тиллардаги адабиёт ҳамда материаллардан мустақил равишда кенг фойдаланишлари лозим. Тўпланган маълумотлардан келиб чиққан ҳолда талабалар курс иши мавзусини тўлиқ ёритиб беришга қаратилган курс иши режасини тузишлари керак ва шу режа асосида курс ишининг моҳиятини ёритишлари зарур. Курс ишини ёзиш бўйича тавсия этилган йўриқларга риоя қилиш мавзу мазмунини тўғри ёритиб бериш ва унинг моҳиятидан четга чиқмаслик имконини беради.
Талабаларга курс ишлари мавзуларини семестрнинг бошида эълон қилиш мақсадга мувофиқдир, чунки кафедра ўқитувчилари курс иши устида ҳар бир талаба билан мустақил ишлашлари керак, қисқа даврда берилган мавзуларни эса курс иши сифатида бажариш мазмун жиҳатидан талабга жавоб бермайди. Курс ишининг ҳажми ўртача 35-40 бет бўлиши керак.
Талабалар курс ишини компьтерда ёзишлари лозим. Саҳифаларга тартиб билан рақам қўйилади ва тақризчи профессор-ўқитувчи учун ўз мулоҳазаларини ёзишга курс ишининг бошига битта оқ қоғоз қўйилади. Курс иши титулини расмийлаштириш 3-иловада келтирилган.
Курс ишининг биринчи бетига курс иши режасига тегишли саволларнинг саҳифалари қўйилади. Ундан кейинги варақларда курс ишининг матни баён қилинади ва мавзудаги ҳар бир саволнинг номи ҳамда унга тегишли бетлари алоҳида берилади. Курс иши фақат варақнинг бир томонига ёзилади ва саҳифалар тартиб рақами билан белгиланади.
Курс ишининг охирига талаба ўз имзосини қўйиб, унга бажарган вақтини кўрсатиши зарур. Курс ишини тайёрлаб кафедра профессор-ўқитувчиларига тақризга бериш муддати йилнинг 1 майига қадар белгиланади (сиртқи гуруҳ талабалари учун жорий ойнинг 15 кунидан кечикмасдан тақдим қилинади). Чунки, ҳар бир курс ишига профессор-ўқитувчи ўқиб чиққан ҳолда ўз хулосасини бериши лозим. Бу эса вақт талаб этади. Курс ишларини тақриз қилиш йилнинг 1 майидан 10 майига қадар амалга оширилади. Бажарилган курс ишига ижобий тақриз ёзилгандагина у ҳимояга қўйилади. Агар курс иши бўйича профессор-ўқитувчи камчиликлар кўрсатган бўлса, у ҳолда талаба ушбу камчиликларни тўғрилаб, қайта тақризга топширишлари лозим. Шундан кейингина талабалар курс ишини ҳимоя қилиш учун тайёргарлик кўриши мумкин.
Кафедра профессор-ўқитувчилари курс ишларини ҳимоясини йилнинг 10 майидан 20 майигача муддатда ўтказишлари керак (сиртқилар учун ўқув даврининг охирги 20 кунида ўтказилади). Курс ишлари ҳимоясини ҳайъат аъзолари қабул қилишлари керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |