Қўқон хонлиги тарихи тарихнавислиги
Шер Муҳаммад Акмал Хукандийнинг «Умарнома» Фазли Фаргани (Абд ал-Карим Наманганий) нинг «Умарнома», Мирзо Қаландар Мушриф Исфарагининг «Шахномайи нусратпайам» асарларида Қўқон хонлиги тарихи баёни. Қуқон хонлиги тарихи тарихнавислигини шаклланиши. Муҳаммад Ҳакимхоннинг Мунтахаб ут-таворих» асарида Бухоро ва Қўқон хонлиги тарихи муаммолари. Қўқон хонлиги тарихнависларининг воқеалар баёни усуллари ва ғояси.
Чор Россияси мустамлакачилиги даврида Туркистон халқлари тарихи тарихнавислиги
XIX аср иккинчи ярми ХХ аср бошларида Бухоро амирлиги тарихи тарихнавислиги Аҳмад Дониш ва унинг ижтимоий-сиёсий воқеаларга муносабати. Мирзо Абдуазим Сомийнинг «Туҳфай шоҳий» ва «Тарихий салатини мангития» асариларида Манғитлар сулоласига муносабат. Россия –Бухоро уруши баёни. Мирзо Салимбекнинг «Тарихий Салимий», Садир Зиёнинг «Тарих», «Кундалик», Ҳамид ибн Бақо хўжанинг «Танзил ал-амсол фи зикри байон ал-авол» («Муаллифнинг ҳаёти ҳақида мисоллар баёни»), Мирзо Салмон ва бошқа тарихнавислар асарларида манғитлар сулоласи тарихи ва Россия истилоси баёни. Бухоро амирлиги тарихи тарихнавислигини долзарб муаммолари.
Қўқон хонлиги тарихи тарихнавислиги
Аваз Муҳаммад Аттор Ҳўқандининг «Тарихи жаҳонномайи» (Дунёнги намоён этувчи тарих), Мулло Юнусжон Муншийнинг «Амир лашкар Алимқули тарихи», Мирзо Олим Мушрифнинг «Ансоб ус-салотин ва таворих ул-ҳавоқин» («Султонлар насаблари ва ҳақонлар тарихлари»), Муҳаммад Солиш Тошкандий, Муҳаммад Юнус Тоибининг «Туфаи Тоиб», Муҳаммад Азиз Марғилоний ва бошқа тарихнавислар асарларида Қўқон хонлиги ва Рус истилоси талқини. Вилоятга айлантирилган салатанат тарихи баёни. Россия истибдодига қарши Туркистон халқлари кўрашининг тарихий адабиётларда талқини.
Хива хонлиги тарихи тарихнавислиги
Хива хонлигида шажаравий тарихнавислик ривожи ва унинг ўзига хос хусусияти. Муҳаммад Ризо Огаҳийнинг «Жомиъул воқеати султони», «Гулшани давлат», «Шоҳиди иқбол» асарларида Хива хонлигининг XIX аср иккинчи ярмидаги ижтимоий-иқтисодий тарихи баёни. Тарихнавис усули ва тарихий дунёқараши. Муҳаммад Юсуф Баёний тарихий асарларида Хива хонлиги ва Россия муносабатлари. Хива хонлигининг Россия томонидан забт этилиши тавсифи. Баёний тарихий асарларида холислик, ҳаққонийлик. Россия босқинчиларига қарши халқ кураши талқини. XIX аср иккинчи ярмида Рус олимлари тарихий асарларида Ўрта Осиё халқлари тарихи муаммолари. Мустамлакачилик сиёсатининг тарих фани ривожига таъсири.
Do'stlaringiz bilan baham: |