Тарихшунослик
фанидан
ДАСТУР
200000-Гуманитар фанлар ва фанлар таълим соҳаси
5220200-Тарих бакалавр йўналишлари учун
Тошкент - 2006
Тузувчилар: т.ф.н., доц. Утепов К.
Тақризчилар: т.ф.н., доц. З.А. Саидбобоев (ЎзМУ)
Ш.М. Ўлжаева (ТКТИ «Ўзбекистон тарихи ва
сиёсий фанлар» кафедраси мудири, т.ф.н., доцент).
Дастур Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети услубий илмий кенгашида кўриб чиқилган ва тавсия қилинган.
«__» __________2006 й. ____ -сон мажлис баёни.
Мувофиқлантирувчи кенгашнинг __________ қайдномаси билан тасдиққа тавсия этилган.
КИРИШ
Тарихшунослик тарих фани тарихи. Тарихнавислик тарихшунослик, унинг ривожланиши, фан сифатида шаклланиши. Тарихшунослик фанининг тарих фани ва ижтимоий фанлар доирасида тутган ўрни. Тарихшунослик фанининг бошқа тарихий фанлар билан боғлиқлиги. Тарихшунослик фанининг ёш тарихчи мутахассисларни тайёрлашдаги аҳамияти.
Тарихшунослик фанининг даврланиши, манбалари. Тарихий билимлар тараққиёти ва тарихий тадқиқот усуллари ва методологияси.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов асарлари тарихшунослик фанининг методологик асоси. Тарихшунослик фанини харакатга келтирувчи омиллар. Тарихийлик, холислик, ҳаққонийлик. Тарихшунослик фани тараққиётининг асосий босқичлари, Ўзбекистонда тарихшунослик фанини предмети, мақсади ва вазифалари, унинг долзарблиги.
Тарихий билимларнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши
Ўтмиш ҳақида билимларнинг пайдо бўлиши. Энг қадимги тарихий ёдгорликлар. Оғзаки тарихий ёдгорликлар. Миф ва афсоналар. Қаҳрамонлик достонлари. Уларни ўрганиш усуллари. Ёзма тарихий ёдгорликлар «Авесто»- дастлабки ёзма тарихий диний асар. «Авесто»да ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий тарих. «Авесто»нинг тарихий-маърифий аҳамияти ва тарихий қиммати. Урхун-Енисей ёдгорликлари. Қул-Тегин ва Билка-Қоон ёдгорликлари ёзма тарихий асарлар. Ўрта Осиё халқларининг муштарак меросининг аҳамияти. Тарихий билимларнинг шаклланиши. Ўрта Осиё аҳолисининг қўшни халқлар билан иқтисодий-маданий алоқалари. Аҳамонийлар даври миҳсимон ёзувлар. Қадимги юнон тарихнавислари. Геродотнинг «Тарих» асари. Фукидиднинг «Тарих», Аристотельнинг «Сиёсат», Самосотолик луканинг «Тарихни қандай ёзиш керак» номли илмий асари (трактати). Ўрта Осиёда қадимги давлатларнинг ташкил топиши ва унинг тарихий билимлар ривожига таъсири. Ўрта Осиё давлатлари тарихи тарихнавислиги ва унинг муаммолари.
Do'stlaringiz bilan baham: |