IV.ILOVALAR:
_____________________________________________________________________________
FAN DASTURI
Ўқув фанининг долзарблиги ва олий касбий таълимдаги ўрни
Республикамизда хизмат кўрастиш ва сервис соҳасини ривожлантириш устувор йўналишлардан бири ҳисобланади. Ушбу устувор вазифа хизмат кўрсатиг ва сервис соҳасида бошқарувнинг барча дастаклари, чунончи бухгалтерия ҳисоби ва аудитни замон талабблари даражасида ташкил қилишни, уларни доимий такомиллаштиришни тақозо этади. Бу, ўз навбатида, хизматлар соҳаси таълим йўналишларида таълим олаётган талабаларга бухгалтерия ҳисоби ва аудитга оид чуқур билимларни бериш талабани қўяди. Шу боис, хизматлар соҳаси таълим йўналишларидаги талабаларга “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” фанини ўқитиш муҳим аҳамият касб этади.
Ушбу дастур бухгалтерия ҳисобининг назарий асослари, активлар, хусусий капитал, мажбуриятлар ва молиявий натижалар ҳисобини юритиш, молиявий ҳисоботни тузиш, шунингдек аудитнинг назарий, ташкилий-ҳуқуқий асослари ҳамда корхона фаолиятининг аудиторлик текшируви, унинг натижаларини умумлаштириш, расмийлаштириш ва тадбиқ этиш масалаларини қамраб олади.
Ўқув фанининг мақсади ва вазифаси
“Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” фанининг асосий мақсади бўлиб бакалаврларни бухгалтерия ҳисоби ва аудитнинг моҳияти, предмети, объектлари, усул ва услублари, тамойиллари билан чуқур ва ҳар томонлама таништириш ҳисобланади.
Ушбу фанинг асосий вазифалари талабаларга корхона активлари, мажбуриятлари, хусусий капитали, молиявий натижалари кўрсаткичлари ҳисоби ва аудитининг назарий асослари бўйича билимларни ва кўникмаларни беришдан, уларда етарли амалий тажрибаларни шакллантиришдан иборатдир.
“Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” фани бўйича бакалавр:
Фаннинг предмети, объекти ва вазифалари; бухгалтерия ҳисобини ташкил қилиш тамойиллари; хўжалик юритувчи субъектларда бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби; хўжалик юритувчи субъектларда хўжалик жараёнлари ва уларни ҳужжатлаштириш, хшжалик юритувчи субъектларнинг маблағлари ва уларнинг ташкил топиш манбалари ҳисоби; бухгалтерия ҳисоби счётлар тизими; молиявий натижаларнинг шаклланиш тартиби; молиявий ҳисоботларнинг турлари; ишлаб чиқаришнинг иқтисодий самарадорлик кўрсаткичлари якунига баҳо бериш ва аудиторлик текширувига тайёрлаш ва аудит жараёнида қўллаш ҳақида тасаввурга эга бўлиши;
Хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳисоб сиёсатини; хўжалик юритувчи субъектларда бухгалтерия ҳисобини ташкил қилиш асосларини; хўжалик юритувчи субъектларда бухгалтерия ҳисобининг усулларини; хўжалик юритувчи субъектлар активлари ва пассивлари ҳисобини; харажатлар таркиби ва маҳсулот таннархини; фойда ва зарарлар ҳисобини; хусусий капитал ва мажбуриятлар ҳисобини; бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартларини; молиявий ҳисоботларни тузиш тамойилларини; турли мулкчилик шаклида иқтисодиёт субъектларини тўғри бошқаришда аудитнинг ролини; аудитнинг асосий тамойилларини; аудитнинг асосий вазифаларини; аудитнинг усулларини; аудитда фойдаланиладиган ахборот манбаларини; хўжалик фаолиятини ифодаловчи кўрсаткичларни аудит қилиш усулларини билиши ва улардан фойдалана олиши;
хўжалик юритувчи субъектларда бухгалтерия ҳисобининг усулларидан фойдаланиш; хўжалик юритувчи субъектларнинг маблағлари ва уларнинг ташкил топиш манбалари ҳаракатини бухгалтерия ҳужжатларида акс эттириш; хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий натижасини аниқлаш ва ҳисобини юритиш, хўжалик юритувчи субъектлар балансини тузиш; аудит жараёнида керак бўладиган манбалар ҳажмини аниқлаш, тўплаш, уларнинг тўғрилигини текшириш, қайта ишлаш, таҳлил этиш ва аудитга мослаштириш; таҳлил ва аудит натижаларини умумлаштириш ва расмийлаштириш; таҳлил ва аудит натижасида ҳисобот ва хулосалар тайёрлай олиш кўникмаларига эга бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |