Фани бўйича ўҚув-услубий мажмуа



Download 6,29 Mb.
bet48/100
Sana24.02.2022
Hajmi6,29 Mb.
#227101
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   100
Bog'liq
Инновация иктисодиёти ЎУМ 21й(2)

Такрорлаш учун саволлар
1. Корхонанинг инновацион салоҳиятига таъриф беринг.
2.Инновацияларнинг мамлакат иқтисодиётидаги ўрни қандай.
3.Инновацияларни молиялаштириш манбаларини санаб беринг.


6-мавзу. Инновацияларнинг соҳалар бўйича турлари(4 соат)

Режа:
6.1. Хизматлар соҳасидаги инновациялар


6.2. Маркетинг инновациялари
6.3. Нархларни шакллантиришдаги инновациялар
6.4. ташкилий ва бизнесни юритишдаги инновациялар


6.1. Хизматлар соҳасидаги инновациялар

Хизматлар соҳасидаги маҳсулотлар бўйича инновациялар ўз ичига қуйидагиларни олади: принципиал жиҳатдан янги хизматларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш; мавжуд хизматларга янги функциялар ва хусусиятлар қўшиш орқали уни такомиллаштириш; хизматлар билан таъминлашда (масалан, уларнинг самарадорлиги ва тезлиги нуқтаи-назаридан) сезиларли даражада яхшиланишлар.


“Хизматлар соҳасидаги жараёнлар бўйича инновациялар хизматларни ишлаб чиқариш ва тақдим этишнинг янги ёки сезиларли даражада такомиллаштирилган усулларини ишлаб чиқиш ва жорий этишни ўз ичига олади”3.
Қуйидаги ўзгартиришлар, агар улар янги ёки сезиларли яхшиланган хизматларни, уларни ишлаб чиқариш ва етказиб бериш усулларини жорий этишга бевосита боғлиқ бўлмаса, технологик инновациялар ҳисобланмайди:
• ташкилий ва бошқариш бўйича ўзгартиришлар (жумладан: бошқаришнинг илғор усулларига ўтиш, жиддий ўзгартирилган ташкилий тузилишни жорий этиш, ташкилотнинг иқтисодий стратегиясида янги ёки сезиларли ўзгартирилган йўналишларни амалга ошириш);
• сифат стандартларини жорий этиш.


6.2. Маркетинг инновациялари

Маркетинг инновациялари деганда янги ёки сезиларли яхшиланган маркетинг услубларини жорий этиш тушунилади. Булар ўз ичига: маҳсулотларнинг дизайни ва қадоқланишида жиддий ўзгартиришлар; маҳсулотларни сотиш ва тақдимоти бўйича, шунингдек уларни бозорларга танитиш ва олға силжитиш бўйича янги услублардан фойдаланиш; янги нарх стратегияларини шакллантиришни олади. Бу ўзгартиришлар маҳсулот истеъмолчиларининг эҳтиёжларини тўлароқ қондиришга, сотиш ҳажмини кўпайтириш мақсадида маҳсулотлар ва хизматлар истеъмолчиларининг таркибини кенгайтиришга йўналтирилган бўлади. Маҳсулот дизайнидаги ўзгартиришлар янги маркетинг концепциясининг бир қисми бўлиб, улар маҳсулотнинг шакли ва ташқи кўринишидаги ўзгартиришларни ўз ичига олади. Булар маҳсулотнинг функционал ва фойдаланиш хусусияларига таъсир кўрсатмайди. Шунингдек, бундай ўзгартиришларга қадоқланиши ташқи кўринишини таърифлаб берувчи истеъмол маҳсулотлари, ичимликлар, ювиш воситалари каби маҳсулотларнинг қадоғидаги ўзгартиришлар ҳам киради.


Маҳсулотларни сотиш ва тақдимоти бўйича янги услублардан фойдаланиш сотишни кенгайтириш билан боғлиқдир. Бунга логистика (хомашё, таркибий қисмлар ва тайёр маҳсулоларни ташиш ва омборхоналарда сақлашни бошқариш) услублари кирмайди. Маҳсулот (хизмат)ларни бозорга танитиш ва олиб чиқишнинг янги услубларидан фойдаланиш ташкилотнинг маҳсулот ва хизматларини олиб чиқиш учун янги концепциялардан фойдаланишни англатади.



Download 6,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish