Илғор хорижий тажриба билан узвийлик.
Мазкур мажмуа илғор хорижий тажрибани кенг ўрганиш, умумлаштириш ва ундан таълим ва тадқиқотлар жараёнида самарали фойдаланиш маҳсулидир.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 26 май қарорида олий ўқув юртлари “жаҳоннинг ривожланган мамлакатларидаги етакчи университетлар ва олий ўқув юртлари билан қалин ҳамкорлик доирасида кенг кўламда иштирок этган ҳолда 2016/2017 ўқув йили бошлангунга қадар барча ўқув режалари ва дастурлари тубдан қайта ишлаб чиқилишини ниҳоясига етказишни таъминласин, фанларни ўқитишнинг эскирган, умрини ўтаб бўлган ёндашув ва услубларидан батамом воз кечишни, бакалавриат ва магистратурада жаҳон фани ва илғор педагогик технологияларнинг замонавий ютуқларига асосланган янги ўқув режалари ва дастурларини жорий этишни, шунингдек, таълим жараёнида уларни амалга ошириш ҳамда олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини ошириш учун ... етакчи хорижий олимлар ва ўқитувчиларни жалб этишни назарда тутсин”1 деб алоҳида таъкидланган.
Ушбу қарорда белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида таълим ва тадқиқотларнинг мазкур ахборот-ресурс манбаини ишлаб чиқишда Данкин Университети, Массачусетс Технология институти ва Нью-Йорк Давлат Университети (АҚШ), Оксфорд Университети, Бат Университети ва Лондон Метрополитен Университети (Буюк Британия), Бремерхафен Университети (Германия), Васеда Университети (Япония), Кемёнг Университети (Корея Республикаси), Шанхай Университети (ХХР) ва бошқа етакчи хорижий университетлар бой ижобий тажрибасидан самарали фойдаланилди.
Мажмуани такомиллаштириш масалалари.
Электрон ўқув-услубий мажмуа ўқув йили мобайнида халқаро ва миллий иқтисодиёт тизимидаги ўзгаришлар ва тенденциялар, янги қабул қилинган қонунлар, фармонлар ва қарорларни, хорижда ва республикада чоп этилган янги ўқув ва илмий адабиётларни, фан-техника ва технология борасида эришилган янги ютуқларни ҳисобга олган ҳолда мунтазам такомиллаштирилиб борилади.
“Инновация иқтисодиёти” фани ўз ичига қуйидаги вазифаларни олади:
- биринчидан, инновациялар тўғрисида тушунчани ҳосил қилиш ва мамлакатимиздаинновационфаолиятни ривожлантиришнинг ўзига хос хусусиятларини ўрганиш;
- иккинчидан,инновацион муҳит тўғрисида умумий тушунча ҳосил қилиш ва йирик ишлаб чиқарувчи корхоналарга инвестицияларни жалб қилиш йўллари ва усулларини билиш;
- учинчидан,инновацион фаолият самарадорлигини аниқлаш ва истиқболдаги вазиятни баҳолашни амалга ошириш;
- тўртинчидан,инвесторлар ва ишлаб чиқарувчилар ўртасида вужудга келиши мумкин бўлган турли вазиятларни мантиқий эвристик ва иқтисодий математик моделлар орқали таҳлил қилиш ва истиқболлашни амалга оширишни;
Шунингдек, “Инновация иқтисодиёти” фани фундаментал фанлардан бири бўлиб, бошқа иқтисодий фанларни чуқур ўрганишда асос бўлиб хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |