Фани бўйича ўҚув-услубий мажмуа



Download 6,29 Mb.
bet61/100
Sana24.02.2022
Hajmi6,29 Mb.
#227101
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   100
Bog'liq
Инновация иктисодиёти ЎУМ 21й(2)

Такрорлаш учун саволлар
1. Замонавий инновацион маркетинг стратегик кўринишларини шарҳлаб беринг.
2. Юқори технологик товарларнинг инновацион маркетинг хусусиятлари қандай тавсифланади?
3. Янги инновацион товарларни ишлаб чиқаришда мақсадли бозорнинг таҳлили.
4. Инновацион маркетинг стратегиясида технологияларни трансфераси қандай ташкил этилади?


12-мавзу. Илмий кашфиётлар, ихтиролар ва лицензиялаш
Режа:

    1. “Ихтиролар, фойдали моделлар ва соноат намуналари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни.

    2. Илмий кашфиётлар. Кашфиёт обектлари. Кашфиётни аниқлаш тартиблари.

    3. “ЭҲМ учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни.

    4. ЭҲМ учун дастурлар. ЭҲМ маълумотлар базалари. Муаллифлик ҳуқуқининг бузилиши. Дастурлар ёки маълумотлар базаларини рўйхатга олиш учун талабнома.

    5. Қонунчиликда муаллифлар мулкий ҳуқуқларининг мустаҳкамланиши.



12.1. “Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
Ўзбекистон Республикасининг “Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида”ги Қонуни 06.05.1994-йилда қабул қилинган ва мазкур қонунга 30.07.2008 да ўзгартириш киритилган. Ушбу Қонуннинг асосий мақсади Ўзбекистон Республикасидаги ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналарини ҳуқуқий муҳофаза қилиш ҳамда улардан фойдаланиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. Саноат мулки обектлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлардан иборат. Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси саноат мулки обектларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат сиёсатининг амалга оширилишини таъминлайди.
Патент идораси саноат мулки обектларига патент бериш ҳақидаги талабномаларни кўриб чиқиш учун қабул қилади, улар бўйича давлат экспертизасини ўтказади, уларни давлат рўйхатига олади, саноат мулки обектларига патентлар беради, расмий ахборотнома нашр етади, саноат мулки обектлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг қўлланилишига доир қоидалар қабул қилади ва тушунтиришлар беради ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Патент идораси тўғрисидаги низомга мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Қуйидагилар ихтиро сифатида эътироф этилмайди:
– илмий назариялар ва математика усуллари;
– ташкил этиш ва бошқариш усуллари;
– шартли белгилар, жадваллар, қоидалар;
– ақлий операцияларни бажариш қоидалари ва усуллари;
– электрон ҳисоблаш машиналари учун алгоритмлар ва дастурлар;
– бинолар, иншоотлар, ҳудудларни режалаштириш лойиҳалари ва чизма тарҳлари;
– эстетика талабларини қаноатлантиришга йўналтирилган, буюмларнинг фақат ташқи кўринишига оид ечимлар;
– интеграл микросхемаларнинг топологиялари;
– ўсимлик навлари ва ҳайвон зотлари;
– жамоат манфаатларига, инсонпарварлик ва ахлоқ қоидаларига зид ечимлар.

Download 6,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish