Фан «Ўрта асрлар тарихи» т



Download 1,06 Mb.
bet17/25
Sana20.02.2023
Hajmi1,06 Mb.
#913230
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   25
Bog'liq
Туреева-пед.тех.гум - копия

Эксперт варағи
Матнни ўқишда асосланиш зарур бўладиган саволлардан иборат варақ. Саволлар ўқув материали устидан олиб бориладиган мустақил фаолиятни йўналтиради.
Одатда эксперт варағи 3 та саволдан иборат.
Биринчи иккита савол жавоблари бутун ўқув матни бўйича оз-оздан йиғилади.
Учинчи савол жавобларини тайёрлаш биринчи ва иккинчи савол жавоблари учун йиғилган материал асосида амалга оширилади. Бундан ташқари, ишланма, эхтимол, гуруҳдан ўз фикрини аниқлашни ёки масала моҳияти юзасидан қатор исботларни тузиб чиқишни талаб қилади.


Ўқув материали
Карл Буюк Каролинглар династиясининг энг атокли номоёндаси эди (династия хам унинг номи билан аталган). У 46 йил хукмронлик килди. (768-814). Карл катта саркарда ва истилочи эди. Таркиб топаётган франк феодал давлати Карл даврида жуда катта агрессив сиёсат юргизди. Жуда куп жойларни истило килиб, Карл Буюк жуда катта бир давлатга бошлик булди. Рим империяси кулагандан кейин Гарбий Европада Карл Буюк давлатидек катта давлат дунёга келмаган эди. Карл Буюкнинг шахсан узи 50 дан ортик юришда катнашди. У Европанинг турли жойларида уруш килди. У аввало лангобардлар масаласига жуда катта эътибор берди. Лангобардлар Пипин томонидан тор-мор килинган булишига карамай, лангобардлар саройида франклар билан иттифокда булишга карши яна уруш очди. У лангобардлар пойтахти Павияни босиб олди ва лангобардлар кироли Дезидерийни тахтдан туширди. Лангобардия шундан кейин уз мустакиллигини йукотди. Лекин Карл Буюк урушларидан купини шаркда – Марказий Европада олиб борди. У сакслар билан булган урушларга айникса куп куч сарф килди. Бу уруш каттик булиб, 30 йилдан ортик (722 йилдан 804 йилгача) давом этди. Франкларни хисобга олмаганда, сакслар Гарбий Германияда яшаган кабилалар ичида энг катта кабила эди. Улар Рейндан Эльбагача чузилган жуда катта территорияда урнашган эди. Саксларнинг Карл замонидаги ижтимоий тузумида уругчилик тузуми аломатлари, унинг барча яхши ва ёмон томонлари хали анчагина сакланиб колган эди.
Франк кироли кул остидаги ерларнинг жуда кенгайиб кетиши, табиий, Карл Буюкни ва унинг маслахатчиларини унвонини (титулни) узгартириш тугрисида уйлашга мажбур килди. 800 йилда Карл Римда булган вактида папа унга "Римликлар императори" тожини кийдирди. Бир оз вактдан кейин Шаркий Рим – Византия императори деб эмас, балки римликлар императори деб эълон килинди. Жуда катта бир давлатни идора килиш иши Карлдан маъмурий аппаратни кайта тузишни талаб килди. У амалдорлар оркали, императорнинг махсус фармонларини чикариш, махаллий хокимиятни бир кадар систематик назорат килиб туриш йули билан идора этувчи марказлашган давлат тузишга харакат килди. Карл Буюкнинг идора килиш маркази кирол саройи – палаций эди. Юкори мансабдаги амалдорларнинг бутун иши шу палацийда марказлаштирилган булиб, булар: палата графи (у оддий судъя булиб, императорнинг йуклигида унинг уринбосари хам эди), архиканцлер, камерарий, коннетабль ва бошкаларидан иборат эди. Махаллаларда энг катта амалдорлар графлар – лотинчасига comites, яъни маъмурий округларнинг бошликлари ва уларнинг викарийлари ёки вице-графлар ва бошкаларнинг бошликлари буйсунарди. Императорнинг фармонлари ёзма равишда тузилиб, капитулярия деб аталар эди (капитулярия лотинча caput деган суздан олинган булиб, боб демакдир, фармон алохида параграфларга булинганлиги учун шундай деб аталарди). Карл Буюкнинг 250 га якин фармони бизгача етиб келди.
Бу фактларнинг хаммаси Карл Буюк замонида идора килиш аппаратининг анчагина бюрократлашганини курсатади. Меровинглар ва дастлабки Королинглардаги ана шу ибтидоий идора аппаратининг аксинча Карл империясида амалдорларнинг доимий чиновниклик аппарати таркиб топди. Карл Буюк бюрократиясининг ташкил топишига Рим традицияси шубхасиз таъсир килди. Кироллик – императорлик канцелярияларидаги давлат тили, латин тили, яъни римликлар тили эди. Карл Буюк ва унинг ворислари замонида феодаллашув процессининг жуда тезлашиб кетаётганлиги империянинг парчаланиб кетишида жуда катта ахамиятга эга. Бирок Карл Буюк империяси «кабила ва халкларнинг курсатмасидан иборат» булиши билан бир вактда, феодаллашаётган жамият хам эди. Карл магнатлар ва бошка «нуфузли одамлар» томонидан дехкон ерларининг тортиб олинишини чеклашга анча уринди, бирок ердор зодагонлар унинг фармойишларига каршилик курсатганлари учун бу фармойишлар амалда бажарилмай колаверди. Феодаллашув империяни сиёсий таркокликка ва пировардида, сиёсий жихатдан майда кисмларга булиниб кетишига олиб келди. Бу нарса хаммадан бурун магнатлар съездлари ахамиятининг ортишида куринади.
Каролинглар поместъесини урганиш учун асосий манба Карл Буюкнинг «Поместъелар тугрисидаги капитулярий»си ва «Аббат ирминон полиптиги» деб аталган хужжатдир. Франкларнинг кишлок хужалиги VIII – IX асрларда анча муваффакиятларга эришди. Каролинглардан колган манбаларга караганда дехкончиликнинг асосий системаси булган. Каролинглар поместьеси аник натурал хужалик хусусиятларига эга эди. Бу хакда «Поместъелар тугрисидаги капитулярий»да жуда очик далиллар келтирилган, бу «Капитулярий» да поместьеларда етиштирилган махсулотларнинг кирол оиласи ва кирол сарой ахллари эхтиёжларини коплашга сарфланганлиги бир неча марта таъкидлаб утилди. Карл Буюк уз замонасининг анча маърифатли кишиси эди. У гарчи ёши анча улгайган вактида укиш-ёзишни урганган булсада, грек ва латин тилларини биларди. Бу олимлар ичида Йорк епископлик мактаби (Англиянинг шимолида) укиган Алкуин номли англ-сакс айникса машхур эди. Сунгра Карлнинг саройда уша вактнинг кузга куринган бошка ёзувчилари – лангобардиялик Павел Дьякон, испаниялик вестгот Теодульф ва бошкалар хам яшар эди. Карл саройида узига хос бир олимлар жамияти вужудга келди, бу жамият антик дунёдан ибрат олиб, «Академия» деб аталди. Бу жамиятнинг ишларида Карлнинг узи хам катнашди. Академия катнашчилари латин авторларининг, ёзувчи ва шоирларнинг асарларини укидилар, баъзида эса антик авторларга таклид килиб узлари хам асарлар ёздилар. Шу нарсани унутмаслик керакки, Каролинглар маърифатидан жуда кам киши бахраманд булди. Хатто Карл Буюк саройидаги мансабдорларнинг хам жуда купчилиги укиш-ёзишни билмасдан утиб кетди. Амалда Карл Буюкнинг «маърифатпарварлик» тадбирлари купдан-куп черков епископлик мактабларининг ривожланишигагина олиб келди, кейинчалик бу мактаблар заминида урта аср университетлари вужудга келди.



  1. Карл Буюк империясининг ташкил топиши ва унинг истилолари?

  2. Карл Буюк империясининг парчаланиши, унинг вафотидан кеийн Франк давлатидаги узаро урушларнинг окибатлари?

  3. Верден таксимоти хакида нималарни биласиз?

Фанлар аро ва курслар аро алоқа боғлаш учун ўқув материали буйича асосий саволлар:



  1. Карл Буюк империясининг парчаланишини курслар аро алоқа ўрнатиб, жахон тарихи фанида яна қайси давлатларда шундай аҳвол такрорланишини аниқланг.

  2. Курслар аро алоқа боғлаш орқали Карл Буюк давлат бошқарувини таққосланг.

  3. Карл Буюк саройидаги “Академия” мисолида Ўзбекистон тарихи буйича курслар аро алоқа боғлашни амалга оширинг.




Download 1,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish