bet 40/45 Sana 20.07.2022 Hajmi 0,71 Mb. #829796
Bog'liq
portal.guldu.uz-Меҳ
БАДИИЙ АППЛИКАЦИЯ.
Мавзули ишларни яратиш фақат меҳнатга эмас, балки бадиий тайёргарликни ҳам талаб қилади. Мехнат таълими дарсларида аппликация ишларини бажарилиш техникаси ўрганиладн.
Рангдор сурат апшшкация мавзусининг элементларини ўкувчилар ту-рли байрамларга багншланган (табрикномалар, очик хат муковасини , йўл белгилари) ишлариии бажарадилар. Иш мавзу ва фикр -ганлшидан бошланади. Кутнча очиқ тондаги коғоз фон тарзида танланади. Алпликацияга қаратилган асарнинг яратилиши ва элементлар микдори когозни ташлашни белгилайди. Асарни яратиш устида ишлаган асосий эътибор танланган мавзунинг мазмунига, керакли материаллар , уларнинг ўлчамлари, рангларни танлашга каратилади.
Асарни яратиш хажмига кўра знг катта элемент асосий мавзу элементн бўлиши мумкин. Буклаш йўли билан ясаладиган курсатмали куро^шар ва уларнинг ясалиши йўллари.
6 МАВЗУ. Хона ўсимликларини парвариш қилиш усуллари
Ажратилган соат – 2
Машгулот тури - маъруза
Асосий масалалар
Талабаларга кишлок хужалиги мехнати хакида тушунча бериш.
2. Тахлил этиш ва утказиш усулларини тушунтириш
Таянч ибора ва тушунчалар: резавор, кишлок хужалиги, илдиз поя , жонли табиат, декоратив усимликлар , фикус, камелия.
1 - асосий масала буйича укитувчининг максади
Талабаларга кишлок хужалик мехнати хакида тушунча бериш ташкил этиш ва утказиш усулларини тушунтириш.
Идентив укув максадлари.
1.1. Бошлангич синфда кишлок хужалиги мехнатини ташкил этишни таърифлайди.
1.2. Кишлок хужалиги мехнати дарсида синфда килинадиган ишларни мазмунини тушунтиради.
1-асосий масаланинг баени
Мехнат таълими дастурининг кишлок хужалиги ва энг куп таркалган гул декортив сабзавот мева хамда резавор мева усимликларини устириш хакидаги билимлар мазмунини белгилаб беради.
1-синф укувчилари жонли табиат бурчагида хона усимликларини парвариш киладилар. Мактаб гулхонасида улар гуллар устирадилар йирик уругли бир йиллик усимликларни парвариш киладилар.Экинзорда кучат экиб уни авайлаб устирадилар. Резавор мева богидаги ишларда катнашадилар хазонларни туплайдилар тукилган меваларни териб оладилар.
Мактаб экинзори ва гулхонаси жонли табиат бурчаги ва резавор мева богидаги ишларни биргаликда ташкил этиш укувчиларнинг усимликлар хакидаги билимларини куникма ва малакаларини такомиллаштириш имконини яратади. Дастур экинзорда назарда тутган иш хажми ва иш тури мехнат операстияларини бажарилиши мураккаблигига кура одатда гулхонадаги иш хажми ва турларидан фарк килмайди.
Катта шахарлардаги мактабларда болаларнинг мехнатлари мактаб ховлисини туман мактаб ойлашган декоратив кукаламзорлаштиришга каратилган булиши мумкин. Укитувчига укувчиларнинг мехнатларини мактаб участкасида гул декоратив усимликларни устириш билан чеклаш хукуки берилган. Бу экинлар мисолида дастурда назарда тутган билим ва мехнат малакаларини бериши мумкин.
Кичик мактаб ешидаги болалар кишлок хужалиги мехнатини беришнинг асосий вазифаси укувчиларда мехнатни севишга яхши муносабатини усимликлар тугрисида маълумот беришга топтиришдан иборатдир. Болалар бир катор кишлок хужалик ишларини бажаришни урганиб усимликларни устиришнинг оддий малакаларини эгаллабгина колмай балки мухим кишлок хужалигига мехнатни севишлари жамоа булиб мехнат килишни куйилган максадга катъият билан эришишни урганиб олишлари керак.Болаларнинг тажриба ишларига жалб этилиши табиатга илмий билимга кизикишни уйготади ва устиради уларда синчиковлик хамда кузатувчанликни ривожлантиради. Дастур жонли табиат бурчагида хам мактаб участкасида хам усимликлар билан утказиладиган тажрибаларнинг тахминий мавзусини тавсия этади. Укитишнинг биринчи йилида кишлок хужалиги мехнати дарсларининг вазифаларидан бири укувчиларни усимликларнинг уругдан уруггача усиши уругдан купайиши билан танишадилар.
Уруг учун намлик зарур. Уругдан илдиз поя барглар гунчалар гуллар ва мевалар пайдо булади. Болаларда уругга булажак усимликнинг куртаги тарзида юзага келган кизикишни куллаб кувватлаш мухимдир. Мехнат дарсларини синфда хам мактаб участкасида хам муваффакиятли утказишнинг асосий шарти барча болаларнинг иш билан банд булишидир. Шунинг учун хам бу дарсларга тайерланишда мехнат жараенида болаларни уюштириш йулларини пухта уйлаб чикиш лозим.
Агарда синфда 30 тадан ортик укувчи булса синфни икки гурухга ажратиш максадга мувофикдир. Масалан: синфга ажратилган жойда уруг экиш билан банд булса иккинчиси болаларга яхши таниш булган ишни мустакил бажаради. Кейинги дарсда группалар урин алмашади. Укувчиларни мактаб участкасига олиб чикишда уларга хатти-харакат коидаларини эслатиш лозим. Йулакда югурмасдан харакат килинса утлар оек остида топталмайди. Айникса хаскаш кетмон каби дехкончилик асбоблари дуч келган жойга ташланса утган одамнинг оекгига урилиб жарохатланиши мумкин.
Агарда кишлок хужалиги экинларини парвариш килиш иши уларнинг усиш ва ривожланиши болалар томонидан мунтазам кузатилишини ташкил этмаса кишлок хужалиги мехнатининг билим бериш борасидаги ахамияти йукка чикиши мумкин. Бола уйлашни урганиши учун уни факат прредметаги асосий нарсани томоша килишга эмас балки кура билишга хам ургатиш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: