- путур етказмасдан текшириш усилияти (NDT procedure): ўрнатилган меъёрий ҳужжатларга мувофиқ ҳолда махсус вазифадарни бажариш учун путур етказмасдан текширувнинг техник усулларидан фойдаланганда риоя қилиниши лозим бўлган, барча асосий параметрлар ҳамда усулларнинг тавсифи. Путур етказмасдан текширув усули биттадан путур етказмасдан текширув усулларини ёки техник усулларни ўз ичига олиши мумкин.
- путур етказмасдан текшириш натижаларининг аниқлиги: текширувнинг аниқ шароитларида текширув натижаларининг объект тавсифларининг ҳақиқий қийматларига бўлган яқинлиги билан тавсифланадиган, путур етказмасдан текширувнинг хусисиятлари.
- путур етказмасдан текшириш натижаларини ишончлийлиги: объектнинг ҳақиқий ҳолатини текширишда, унинг ҳолати тўғрисидаги хулосанинг бир хиллик даражаси билан тавсифланадиган, путур етказмасдан текширувнинг хусусияти.
Текширув натижаларининг ишончлийлиги кўрсатгичларига қуйидагилар тегишлидир:
соҳта мувофиқлик эҳтимоллиги
ўрнатилган талабларга мувофиқ деб тан олинган текширув объекти амалда уларга мувофиқ эмаслиги эҳтимоли;
соҳта номувофиқлик эҳтимоллиги
ўрнатилган талабларга номувофиқ деб тан олинган текширув объекти амалда уларга мувофиқ бўлганлиги эҳтимоли.
Объектнинг путур етказмасдан текшириш йўриқномалари, усулиятлари O’z DSt 1.6 га мос равишда усул (усуллар), воситалар шароитлар, бажарувчилар малакаси, ПЕН тайёрлаш ва ўтказиш операциялари, ПЕН натижаларига ишлов бериш тартиби ва усули ҳамда объектнинг меъёрий талаблари мувофиқлиги (номувофиқлиги) тўғрисида қарор қабул қилиш тартибининг мажмуини таърифловчи меъёрий ҳужжат кўринишида расмийлаштирилади.
Текшириш йўриқномалари ва усулиятлари мустақил ҳужжат кўринишида расмийлаштирилиши ёки ўзининг таркибий қисми билан ҳар қандай бошқа меъёрий ҳужжатга киритиш мумкин.
ПЕН йўллари ёки усулларида фойдаланиладиган текшириш усули (усуллари), путур етказмасдан текширув воситалари, текширувни ўтказиш шароитлари, бажарувчилар малакаси текширув текшириш натижаларининг берилган аниқлигини, ишончлийлигини ва қайтарилувчанлигини таъминлаши лозим.
ПЕН йўллари ёки усулларига тааллуқлилиги соҳасига боғлиқ равишда қуйидагиларга бўлинади:
Ўзбекистон Республикаси халқ хўжалигининг барча тармоқларида, шу ҳисобда O’Z DSt 8.002 бўйича давлат метрологик текшируви ва назорати тадбиқ этиладиган доирада қўлланишга рухсат этилган ПЕН йўллари ёки усуллари;
давлат метрологик текшируви ва назорати тадбиқ этиладиган доирадан ташқари Ўзбекистон Республикаси халқ хўжалигининг барча тармоқларида қўлланишга рухсат этилган ПЕН йўллари ёки усуллари.
O’Z DSt 8.002 бўйича давлат метрологик текшируви ва назорати тадбиқ этиладиган доирада қўлланиладиган, шу ҳисобда «Саноатконтехназорат» ДИ назорати остидаги объектларни ПЕН ўтказишда қўлланиладиган ПЕН йўллари ёки усуллари мажбурий аттестатланиши лозим.
Давлат метрологик текшируви ва назорати тадбиқ этиладиган доирадан ташқари Ўзбекистон Республикаси халқ хўжалигининг барча тармоқларида қўлланишга рухсат этилган ПЕН йўллари ёки усуллари O’z DSt 20.201 да белгиланган ҳолларда ва ПЕН йўллари ёки усуллари ишлаб чиқувчиси ёки фойдаланувчининг қарори бўйича аттестатланиши лозим.
ПЕН йўллари ёки усуллари O’z DSt 20.201 га мувофиқ метрологик экспертиза ва меъёрий текширувдан ўтказилади.
Чет элда ишлаб чиқилган O’Z DSt 8.016 да ўрнатилган тартибда қўллашга рухсат этилади.
ПЕН нинг аниқ усуллари маҳсулот турлари учун ПЕН йўллари ёки усуллари текширув объектларни ишлаб чиқариш, ишлатиш, таъмирлаш бўйича МҲ ни ишлаб чиқувчи ташкилотлар ва (ёки) маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналар, ташкилотлар ва (ёки) текширув объектларини ишлатиш ва (ёки) таъмирлашни амалга ошираётган корхоналар, ташкилот, шунингдек, ПЕН усулларига МҲ ишлаб чиқиш ва чиқаришни амалга ошираётган ташкилотлар, корхоналар томонидан тузилади.
ПЕН йўллари ёки усуллари, таркибий қисми сифатида, O’z DSt 8.016 бўйича аттестатланган ўлчашларни бажариш усулиятига эга бўлиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси халқ хўжалигининг барча тармоқларида шу ҳисобда давлат метрологик текшируви ва назорати тадбиқ этиладиган доирада қўлланишга рухсат этилган ПЕН йўллари ёки усуллари:
а) текширув ва навзорат давлат идораларида келишилиши лозим, агар ПЕН йўллари ёки усулларнинг лаёқатлилигига тегишли талабларни ўз ичига олса;
b) текширилаётган объектларни тайёрлаш, ишлатиш ва таъмирлаш бўйича ишларни давлат даражасида координатлашни амалга ошурувчи ташкилот билан келишилиши лозим (келишиш бўйича талаблар мавжуд бўлса);
с) объект буюрмачиси, ва (ёки) эгаси ва (ёки) ишлаб чиқарувчиси билан, уларни талаби бўйича келишилиши лозим.
Давлат метрологик текшируви ва назорати тадбиқ этиладиган доирада қўлланишга рухсат этилган ПЕН йўллари ёки усуллари «Ўзстандарт» Агентлиги томонидан тастиқланади.
Давлат метрологик текшируви ва назорати тадбиқ этиладиган доирадан ташқари Ўзбекистон Республикаси халқ хўжалигининг барча тармоқларида қўлланишга рухсат этилган ПЕН йўллари ёки усуллари ўрнатилган тартибда идоралар, ташкилотлар, корхоналар раҳбарлари томонидан тасдиқланади.
ПЕН йўллари ва усулларини жорий этиш санасини ПЕН йўллари ёки усулларини тасдиқловчи ташкилот, корхона ўрнатади.
Мажбурий давлат рўйхатидан ўтказиш талаблари тегишли бўлган мустақил МҲ кўринишда расмийлаштирилаётган ПЕН йўллари ёки усуллари дастлаб стандартнинг «Текширув қисмига қўйиладиган талаблар» бўлимида қуйидагилар кўрсатилиши лозим:
хона хили (вақтинчалик, махсус, ўзгармас ва ҳ. к.);
хонанинг минимал керакли майдони;
мувофиқ кучланишнинг ўзгармас ёки ўзгарувчи токи электр таминотининг, ерга улашнинг пол учун диэлектр қопламанинг зарурати;
сув таъминоти, ҳово таъминоти, мой таъминоти ва ҳ. к. зарурати;
жавонлар, токчалар тизмалари, қутилар ва сиғимлар билан жиҳозлар зарурати;
кўтариш-юк ташиш қурилмалар, ўгиргичлар ва бошқа механизмлар ҳамда мосламалар билан жиҳозлаш зарурати;
ПЕН ўтказиш бўйича кўргазмали ахборот мавжудлиги;
иссиқлик, электромагнит ва б. нурланишлар, шунингдек тебранишлар ва шовқиндан ҳимоя даражаси;
ПЕН бўйича меърий ҳужжатлар билан таъминлаш;
ПЕН ўтказиш учун керакли бошқа талаблар, қўлланилаётган усулнинг ўзига хос хусусиятлардан келиб чиққан ҳолда.
Путур етказмасдан назорат бўйича меъёрий ҳужжатларига қўйиладиган талаблар.
Объектлар ёки объеклар гуруҳини ПЕН бўйича МҲга қуйидагилар киради:
объекларни тайёрлаш, монтаж қилишда, ишлатишда ва таъмирлашда уларни ПЕНдан ўтказиш усуллари ва йўлларини ПЕНнинг ташкилий техник қоидаларини белги-ловчи давлатлараро, давлат ва тармоқ стандартлари, раҳбарий ҳужжатлар,қоидалар, ишлаб чиқариш ва технологик йўриқномалари, усулиятлар, тавсифномалар, меъёрлар;
ПЕНнинг ички ишлаб чиқариш технологик йўриқномалари;
ПЕНнинг умумлашган технологик жараёнлари;
муайян турдаги объектлар ПЕНнинг технологик картаси.
Объектлар (ёки объектлар гуруҳи) ни бир ёки бир неча усуллар билан ПЕН бўйича технологик йўриқномалари (усулиятлари) ГОСТ 3.1102 ва ГОСТ 3.1105 талабларига мувофиқ ишлаб чиқилади ва ПЕНни амалга оширувчи корхона раҳбари томонидан тасдиқланади.
Саноатконтехназорат агентлиги назорати остида бўлган объектлари (ёки объект гуруҳи) ни ПЕН бўйича технологик йўриқномалари мазкур ташкилот билан келишилган бўлиши керак.
Буюмни тайёрлаш, монтаж қилиш, ишлатиш ёки таъмирлашга оид КҲ ёки МҲларда кўрсатилган ПЕН бўйича хорижий корхона (ташкилот, фирма, компания ва б.) лар томонидан ишлаб чиқилган меърий ҳужжатлар корхонада O‘z DSt 1.7 га мувофиқ қўлланилади.
ПЕН бўйича давлатлараро давлат, тармоқ, шунингдек, хорижий корхона (ташкилот, фирма, компания ва бошқа) лардан олинган МҲ фойдаланиш O‘z DSt га мувофиқ корхонада белгиланган тартибда амалга оширилади
ПЕН бўйича кўрсатилган МҲ мажбурий атестатлашдан ўтказилмайди.
Буюмни тайёрлаш, монтаж қилиш, ишлатиш ёки таъмирлаш КҲ ёки МҲда кўрсатилмаган ПЕН бўйича МҲни корхонада қўллаш тартиби буюмни ишлаб чиқувчиси ва буюртмачиси билан келишилган ҳолда корхона томонидан белгиланади.
ПЕН бўйича давлатлараро давлат, тармоқ, шунингдек, хорижий корхона (ташкилот, фирма, компания ва бошқлар) дан олинган ПЕН МҲлар корхоналардаги ишлаб чиқарилишнинг ўзига хос хусисиятларини тўлиқ ҳисобга олмаган бўлса, улар асосида ишлаб чиқаришнинг ички технологик йўриқномалари (усулиятлари) ёки текширишнинг мавжуд шартларини ҳисобга олувчи умумлашган технологик жараёнлари ишлаб чиқилиши мумкин.
Ички ишлаб чиқариш йўриқномалари ёки умумлашган технологик жараёнларда қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак.
текшириладиган объектлар (буюмлар);
текширишнинг маскур тури учун хос бўлган талаблар;
қўлланиладиган текшириш воситаларининг хиллари;
стандарт намуналарга қуйиладиган талаблар;
қўлланиладиган ПЕН воситаларини метрологик таъминлаш;
ПЕН карталарини шакли;
буюмнинг текшириладиган сирти, шакли,ўлчамларига, материалига қўйиладиган талаблар;
текширишни ўтказиш, текшириш натижаларини талқин қилиш, текшириш объекти сифатини баҳолаш тартиби;
яроқли маҳсулотни қабул қилиш ва нуқсонлилигини яроқсиз деб топиш тартиби;
ПЕН участкасига қўйиладиган талаблар;
ходимларнинг малакасига қўйиладиган талаблар;
хавфсизлик техникаси ва ёнғин хавсизлиги қоидалари;
ПЕН ўтказиш учун зарур бўлган бошқа талаблар.
Ички ишлаб чиқариш йўриқномалари ва услубий текшириш жараён (УТЖ)ларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш, амалга киритиш тартиби корхона томонидан белгиланади.
Маҳсулотнинг оммовий яроқсизлиги юз берганда ёки ундан фойдаланиб бўлмайдиган ҳолда ички ишлаб чиқариш йўриқномалари ёки УТЖ аттестатлашдан ўтказилиши керак.
ПЕН бўйича кўрсатилган МҲларни аттестатлаш тартиби корхона томонидан белгиланади.
Объектларни ПЕНнинг технологик карталарида қуйидагилар кўрсатилиши керак:
ПЕН картасини рўйхатга олиш тартиби;
буюм индекси унинг модификацияси;
ПЕН дан ўтказилиши керак бўлган детал ва (ёки) узел чизмасининг номи ва белгиланиши;
материал маркаси;
детал (узел) ни бўлаклари бўйича текшириш ўтказилганда текшириш зоналари ва белгилаш схемаларини, текширишни ўтказишда, (сканерлаш, ёритиш траекториялари) детал (узел) юзаси бўйича ўтказгичларни қўйиш ва силжитиш сехамалари кўрсатилган детал (узел) эскизи;
сиртнинг сифатига қўйиладиган талаблар;
қўлланиладиган дефектоскоплар, стандарт намуналар, ёрдамчи асбоблар, мосламалар, қурилма ва ускуналарнинг хиллари;
қўлланиладиган дефектоскопик материаллар хиллари;
технологик йўриқнома мувофиқ текшириш асосий параметрларининг қийматлари;
текшириш ҳажми ва босқичи;
текшириш технологик амалларини ўтказишнинг кетма-кетлиги;
йўл қўйиладиган нуқсонларнинг меъёрлари;
текширишнинг сезгирлиги;
нуқсонларни тугатиш (тўғрилаш) тартиби;
ҳужжатни ишлаб чиққан, келишилган ва тасдиқлаган мутахассисларнинг имзоси.
Объектлар сифатининг ПЕН ёки УТЖ бўйича технологик йўриқномалардаги ва (ёки) ПЕН нинг технологик карталаридаги боҳолаш мезонлари бу объекларни тайёрлаш, монтаж қилиш,ишлатиш ёки таъмирлаш учун амалдаги КҲ ва МҲларнинг талабларига мувофиқ белгиланади.
ПЕН бўйича барча МҲлар амалдаги қоидаларга мувофиқ метрологик экспертизадан ва (ёки) меъёрий текширишдан ўтказилиши керак.
ПЕН масалалари бўйича усилиятли раҳбарлик ЎзР ПЕН Бош маркази томонидан амалга оширилади, бу вазифалар “Ўзстандарт” агентлигининг “Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш илмий-тадқиқот институти” (СМСИТИ) зиммасига юклатилган.
ПЕН воситаларига қуйидагилар киради:
тадқиқ этиладиган материаллар ва объектларнинг сифати ҳақида ахборот олиш учун сингувчи майдон, нурланиш ва модалардан фойдаланиладиган текширув ўлчов аппаратураси, дефектоскоплари, асбоблар, мосламалар, аппаратлар, қурилмалар ва ускуналар;
Дефектоскопик материаллар (магнит кукунлари, суспензиялар, сингувчи моддалар, очилтиргичлар, кантакда бўлган суюқликлар ва бошқалар);
стандарт намуналар (давлат ва корхона).
ПЕН воситалар муайян турдаги объектлар (ёки объеклар гуруҳи) ни ПЕН бўйича амалдаги МҲ талабларига мувофиқ бўлишлари керак.
Ўлчаш воситаларига тааллуқли меъёрланган метрологик тавсифларга эга ва объектни (буюмни) тайёрлаш, монтаж қилиш, ишлатиш ёки таъмирлаш бўйича КҲ ва МҲ талабларига мувофиқ технологик жараёнларда қўлланиладиган ПЕН воситалар белгиланган шаклдаги гувоҳнома (сертификат) бериш билан даврий равишда қиёслашдан (O‘z DSt 8.003) ёки калибрлашдан (O‘z DSt 8.018 бўйича) ўтказилиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |