Фан бўйича талабаларнинг билими, кўникма ва малакасига қўйиладиган талаблар


Фаннинг ўқув режасидаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги



Download 57,35 Kb.
bet2/4
Sana22.02.2022
Hajmi57,35 Kb.
#103471
1   2   3   4
Bog'liq
1-вариант

Фаннинг ўқув режасидаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги.
“Маҳсулот сифати назорати” фани ихтисослик фанлар мажмуасига тааллуқли бўлиб, талабалар уни 7 -ва 8- семестрида ўқитилади.
Фан 5310900 – “Метрология, стандартлаштириш ва маҳсулот сифати менеджменти” йўналишларининг бошқа фанлари билан услубий боғлиқдир. Даструни амалга ошириш ўқув режада режалаштирилган математик ва табиий (олий математика, физика, назарий механика) умум касбий (электротехника назарий асослари, ўзаро алмашинувчанлик, стандартлаштириш асослари, метрология асослари, сертификатлаштириш асослари, ўлчаш қурилма eлементлари ва физикавий-кимёвий ўлчашлар) фанларидан олган билимдарига асосланган.
Фаннинг дастур материаллари талабаларнинг қуйидаги фанлардан: олий математика, эҳтимоллар назарияси ва математик статистика, электротехника ва электроника, ўзаро алмашинувчанлик, стандартлаштириш асослари, назарий метрология фанларидан олган билимларига асосланган.
Мазкур фан ўқув режасидаги “Сифатни бошқариш”, “Маҳсулот сифати ва сифатни бошқариш”, ва “Сифат менежменти тизими ва уни сертификатлаштириш” каби фанлар билан узвий боғлиқдир. Фанни ўрганишда табиий фанлардан олинган назарий ва амалий билимлар зарур бўлса, ўз навбатида бу фандан олинган билимлар ихтисослик фанларининг умумий назариясини чуқур ўзлаштиришда кўприк вазифасини ўтайди.


Фаннинг ишлаб чиқаришдаги ўрни

Республикамиз иқтисодиётини ривожлантиришда муҳим ўрин eгаллаган ишлаб чиқариш корхоналарида метрология, стандартлаштириш ва сертификатлаштириш масалалари катта аҳамиятга эга. Чунки ишлаб чиқариш корхоналарида хомашё сифат кўрсаткичлари, технологик жараён сифат кўрсаткичлари ва ниҳоят тайёр маҳсулот муҳим кўрсаткичлардан ҳисобланиб, уларни ўлчаш, назорат қилиш ва автоматик равишда бошқариб туриш асосий вазифалардан ҳисобланади. Шунинг учун ҳам ушбу фан бакалавр тайёрлашда алоҳида ихтисослик фанлари туркумига киритилган.


Саноатнинг замонавий ишлаб чиқаришида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш шароитлари кўпчилик корхоналарнинг иш тажрибаларига биноан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг ўта мураккаблиги билан тавсифланади. Алоҳида корхоналарда лойиҳалаш ва ишлаб чиқаришни бошқариш жараёнлари автоматлаштирилган тизимлар ёрдамида бажарилмоқда. Шунинг учун ишлаб чиқариш фаолиятининг самарали ҳамкорлиги учун бунда тизимлар билан ахборотли ўзарофаолияти амалга оширилиши лозим. Бундан ташқари саноат ишлаб чиқаришининг мақсади сифатида ахборотли ўзаро фаолият ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларнинг ўртасида ҳам бўлиши, уларга қулай хизмат кўрсатиш, талабларини ўзлаштириш, талаб этилган сифат даражасидаги маҳсулотни яратиш бўлиб ҳисобланади.
Ҳозирги вақтда бутун дунё бўйича маҳсулот сифати ва уни таъминлаш ҳамда яхшилашга катта эътибор қаратилмоқда. Юқори сифатли маҳсулот корхоналарнинг бозорда рақобатчиликка курашишида асосий муваққиятга эришишнинг шарт-шароитларидан бўлиб ҳисобланмоқда.
Бозор муносабатлари шароитларида корхонанинг муваффақият қозониши ўзининг харидорларини қаноатлантириш даражасига боғлиқдир. Фақатгина бундай ҳолатларда корхона ўзининг маҳсулотига барқарор талабларнинг вужудга келиши ва даромад олишга эриша олади. Бироқ, мувофиқ маҳсулотнинг истеъмолчилар талабларини қаноатлантириш даражаси унинг сифати билан аниқланади. Маҳсулот сифати унинг рақобатбадош бўлишида асосий омил бўлиб ҳисобланади.
“Маҳсулот сифати” тушунчасининг мураккаблиги ва кўп қирралилигини ҳисобга олиб ва унга истеъмолчилар талабларини доимий ўзгариши маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналар олдига талаб этилаётган сифатни таъминлаш ва маҳсулотнинг барча ҳаётий босқичлари бўйлаб уни бошқариш вазифасини қўяди. Бу эса сифатни бошқариш соҳасида мувофиқ билимларни ва ушбу соҳада тайёрланган мутахассислар мавжуд бўлишини талаб этади.
Сифат соҳасида билимларни ўзлаштиришга ва корхонада сифатни бошқариш тизимини яратишга 1987 йилда ихтиёрий соҳада фаолият юритувчи ташкилот, корхона ва муассасалар учун сифатни бошқариш моделини тавсифловчи ИСO 9000 серияли халқаро стандартларни қабул қилиниши катта туртки берди. Бу стандартларда универсал тавсифлар ва сифат орқали корхонани бошқариш усуллари ва чуқур назарий билимларни талаб этувчи сифат тизими баён этилган. Сифат тизимини ишлаб чиқиш, жорий этиш ва ишчи ҳолати самарадорлигини таъминлашни фақат корхонада касбий тайёрланган сифат бўйича мутахассислар – муҳандис ва менежерлар мавжуд бўлгандагина амалга ошириш мумкин.
Ҳозирги вақтда халқаро стандартлар асосида сифат тизимини жорий этиш энг муҳим зарурият ҳисобланмоқда. Сифат тизимининг мавжуд бўлишини буюртмачи (истеъмолчи), улар қандай юқори сифатли ва хавфсиз маҳсулот ишлаб чиқарётганлигини кафолатлаши сифати давлат органлари талаб этади. Ишлаб чиқарувчилар ҳам ўзида сифа тизимини яратишга шунингдек, сертификатлаштириш йўли билан сифатни таъминлашга ҳаракат қилишмоқда.
Сифатни бошқариш ва сифат тизимини шакллантиришда синаш, назорат ва текшириш фаолиятлари муҳим аҳамият касб этади. Бунда саноат маҳсулотларининг параметрлари ва хоссаларини инобатга олиб синаш, сифатни назорат қилиш ва текшириш усуллари ва воситаларини танлаш синов натижалари ишончлилигини таъминлаш билан бирга келгусида уларни сертификатлаштиришга замин яратади.
Саноат маҳсулотлари асосан уларнинг конструктив, мўлжалланганлик ва вазифавий кўрсаткичларини бўйича фарқланиши билан бир қаторда сифатини баҳолаш учун мансуб усуллар зарурлигини юзага келтиради.
Сифат назорати қадимги замонлардан буён амалга оширилиб келинган. Масалан, қадимги Римда сандалларни харид қилиш вақтида ҳар бир буюмни синчиклаб қараб чиқилган. Узоқ йўлдан тасмалар билан сандалларни олиб келишда уларни дарс кетиши – бу албатта ёқимсиз ҳолат бўлиб ҳисобланади. Тараққиётнинг ривожланиши кўплаб нохушликлар ва инсоният қурбонликларига ҳам олиб келиши мумкин. Масалан, уларга:

  • тўғонларни;

  • кўприкларнинг бузилиши (кўприк осилган бош арқонлари коррозия ва мустаҳкамлигига дош бермаслиги, юкланишда титрашнинг юзага келиши, аэродинамик куч таъсиридаги чайқалиш натижасида пайвандлаш чокларида ёриқларнинг пайдо бўлиши ва ҳ.к.);

  • қурилиш конструкцияларининг бузилиши (бино пойдеворлари, томларнинг бузилиши);

  • темир йўл талофатлари (айниқса, агарда уларда портловчи, ёнувчи суюқликлар ташилаётган бўлса);

  • тунелларнинг бузилиши (биноларни ерга чўкиши, сув сизиб ўтиши таъсирларида);

  • шахталардаги авариялар;

  • авиа талофатлар;

  • зилзилалар мисол бўла олади.

Юқорида келтирилганларни инобатга олиб, саноат маҳсулотларининг сифатини текшириш, назорат қилиш ва сертификатлаштириш орқали истеъмолчилар талабларига мос ва жамият ҳамда инсоният учун маҳсулотлар хавфсизлиги ва ишончлилиги таъминланади.
Ушбу маъруза мантнида саноат маҳсулотларининг сифат кўрсаткичлари, синаш ва сифатини назорат қилиш усул ва воситаларининг тафсилотлари ва сертификатлаштириш тартиби келтирилган.

2. Путур етказмасдан назорат деб шундай текширишга айтиладики, бунда текшириш ўтказилгандан кейин, объектнинг фойдаланишга яроқлилиги хоссаларига таъсир этилмайди. Бунда сизиб ўтувчи моддалар ва физик майдонларнинг объект билан ўзаро таъсирланишига ёки текширилаётган объект томонидан ҳосил қилинадиган майдонларни қайд қилишга асосланган текшириш турлари ва услубларидан фойдаланилади. Бу усуллар билан қуйидаги нуқсонлар аниқланади:



  • ёриқлар, бўшлиқлар, қатламланишлар ва ҳ.к. каби яхлитликларни бузилиши турларидаги нуқсонлар;

  • ташқи ва ички диаметрлар, деворлар, қопламалар ва қатламларнинг қалинликлари, сиртларнинг ғадир-будирликлари, ейилиш даражалари, маҳсулотларнинг узунликлари ва кенгликлари ва ҳ.к. каби геометрик ўлчовларни текшириш;

  • температура, электр, магнит ва таркибий параметрлар, дастлабки кимёвий таркибдан четга чиқишлар, мустаҳкамлик, қайишқоқлик, коэрцитив кучлар, мустаҳкамланган қатламларнинг cифати, феррит фазаларининг таркиби ва тақсимланиши ва шуларга ўхшаш физик-механик ва физик-кимёвий тавсифларини ўлчаш;

  • объектни техник ҳолатини аниқлаш учун яхлитликни бузилиши, фойдаланиш давомида маҳсулотларнинг ўлчамлари, физик-механик ва физик-кимёвий хоссаларини ўзгариши каби берилган эҳтимолликлар билан техник диагностикалар қилишга мўлжалланган текширишлар амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикасида путур етказмасдан назорат Бош маркази ташкил этилган.
Путур етказмасдан назорат қандай физик ҳодисаларга асосланиб ўтказилишига кўра қуйидаги турларга бўлинади::

  • магнитли;

  • электрли;

  • уюрма токли;

  • радио токли;

  • иссиқлик;

  • оптик;

  • радиацияли;

  • акустикали;

  • сингиб ўтувчи моддалар.

Ҳар бир турдаги путур етказмасдан назорат қилиш услублари қуйидаги белгилари бўйича классификация қилинади:
а) физик майдон ёки моддаларнинг текширилаётган объект билан ўзаро таъсирини характери бўйича (29 та услуб);
б) бошланғич информатив параметр бўйича (37 та);
в) бошланғич информацияни олиш усули бўйича (64 та).
Услубни номида юқорида баён қилинган, путур етказмасдан назорат мазкур услубига хос бўлган классификацион белгилар қўлланилган бўлиши керак.
Путур етказмасдан назорат турли белгилар бўйича классификацияланувчи бир ёки бир нечта турларнинг комбинациялашган методларини қўллашга рухсат этилади.
Путур етказмасдан назорат услубларининг классификацияси қуйидаги 3.1-жадвалда келтирилган.
3.1-Жадвал
Путур етказмасдан назорат усулларининг қўлланлишида бошланғич маълумотларни олинишига кўра синфланиши




Download 57,35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish