1-жадвал
Истеъмолчини хатти-ҳаракатини ўрганишда қўлланиладиган усул ва услублар
Умумиллий усуллар
|
Аналитик башоратлаш усуллари
|
Мотивларни тадқиқ этишдаги усуллар
|
Дастлабки маълумотларни йиғишда қўлланиладиган усуллар.
|
Тизимли таҳлил;
Комплекс ёндошув;
Дастурий мақсадли режалаштириш.
|
-Чизиқли дастурлаш
-Оммавий хизмат кўрсатиш назарияси
-Алоқа назарияси
-Эҳтимоллар назарияси
-Иқтисодий-математик усуллар.
Экспертлар баҳоси
|
Теран сўров.
Проекциявий шакл.
|
Танлаб-кузатиш
Тажриба-экспериментал
Танлаб –текшириш
Анкета сўрови.
|
Бу усуллардан ташқари мотивларни тадқиқ этиш бевосита савол бермасдан туриб, шу типдаги бизни қизиқтирган саволларга маълумот олишдек ўзига хос санъат ҳисобланади. Шу мақсадлар учун билвосита йўллар билан ахборот олишда нозик усуллар мажмуасидан фойдаланилади. Теран сўров, проекцион шакллар худди шундай усулларга киради.
Проекцион шакллар усулининг мақсади шахснинг маънавий оламига кириб бориш, тадқиқ этилувчи шахсларнинг муносабатлари, ҳаракатлари мотивлари ўрганишдир. Бу шахсларнинг бошқа инсонлар ва бошқа ҳолатлар ҳақидаги мулохазалари ёки ёзма фикрлари асосида уларнинг маънавий оламига кириб борилади. Шахс проекцияси бошқа кишиларни, атрофдаги инсонларни, воқеаларни баҳолашда сўровга жавоб берувчилар (респондентлар) ўзларининг айрим хислат-хусусиятларини, кайфиятларига ҳам нисбат бердилар, деган қарашга асосланади. Масалан, гапни тўлдириш тести, сўзлар мажмуаси тести, фикрлар комплекси ва хоказолар.
Саволларга жавоблар хар-хил бўлиши мумкин, улар хар-хил респодентлар хулқи намуналарини акс эттиради, бу эса тадбиқ қилувчиларни алоҳида гуруҳлар бўйича таснифлаш ва улардан ҳар бирининг қийматини аниқлашга имкон беради.
Маркетинг тадқиқотларини олиб боришдаги дастлабки маълумотларни йиғишдан кенг миқёсда қўлланиладиган усуллар жумласига қуйидагилар киради: Танлаб-кузатиш, тажриба -экспериментал, танлаб текшириш, анкета сўров.
Маркетинг тадқиқотларини олиб боришдаги истеъмолчи хатти-ҳаракатларини ўрганиш учун ушбу усуллардан танҳо ёки уларни умумлаштирган ҳолда фойдаланиш мумкин. Энг оддий усул - кузатишдир, баъзида тадқиқотчи ўрганилаетган омил билан боғлиқ бўлган жараёнларни бевосита кузатиб боради.
Тажриба - экспериментал тадқиқотлар жами ўзгарувчанликларни ташкил этувчи бир хил қийматли, бир хил гуруҳларни, ҳозир ўрганилаётган бир гуруҳни мустасно этганда қиёслаш йўли билан ўтказилади. Экспериментни ўтказишда кузатиш усулида умуман учрамайдиган назоратни амалга ошириш мумкин, бу эса танлаб кузатишга қараганда арзонга тушади. Аммо, экспериментал усул ўзига хос камчиликка эга, бир ўзгарувчан катталикни ўлчаш ғоят қимматга тушиши мумкин, ўзгарувчан миқдорлар бевосита тарзда эксперимент якунларига таъсир кўрсатиши мумкин , бу ҳам ўз навбатида синов ўтказишни талаб этади. Танлаб кузатиш ҳамда сўров энг машхур ва бирламчи маълумотлар олишда фойдаланиладиган усул ҳисобланади. Фирмалар кишиларнинг билими, эътиқоди, диди, тассавурлари, эҳтиёжининг қондирилиши даражаси ва бошқалар ҳақида ахборот олиш сўрови ўтказади.
Танлаб кузатишда кенг омма муносабатини белгилайдиган, истеъмолчилар гуруҳларини («истеъмолчи панели») ўрганиш натижасида олинадиган ахборотдан кенг фойдаланилади. Истеъмолчилар «панели» деганда, одатда кўп марта тадқиқотчилар учун махсус танлаб олинган, синаладиган кишилар мажмуи тушунилади. Бундай тадқиқотлар мунтазам даврийликда одатда, бир параметрли диапазонда ўтказилади. Истеъмолчилар «панели»ни ўрганишдан асосий мақсад харидорлар қилган харидлар тўғрисида ахборот олишдир. Шу асосда, миқдори ва таркиби аниқлаш, янги маҳсулотларни синаш, турли давр нашрларнинг радио ва телевизион эшиттириш ва кўрсатувларнинг оммавийлиги, реклама воситаларини қўллашнинг самарадорлиги ва бошқаларни аниқлаш мумкин бўлади.
Истеъмолчилар «панели»нинг бозорни тадқиқ этишдаги энг муҳим ижобий томонларидан бири шундаки, у қандай товарлар харид қилинаётганлиги ёзма, оғзаки ёки техника воситалари билан қайд қилиш билан чегараланмайди, балки айни пайтда харид билан боғлиқ ҳолда истеъмолчининг уй хўжалиги одатлари ҳақида ҳам ахборот беради. Бу эса истеъмолни ижтимоий-иқтисодий таркиби нуқтаи назаридан, шунингдек харидорларнинг ният ва истакларини чуқурроқ билишга имконият туғдиради.
Истеъмолчилар «панели»ни воситасида танлаб тадқиқ этиш кузатишларнинг муайян даврий тарзда узлуксизлиги, мунтазамлиги, такрорийлиги билан ажралиб туради. Бунинг изохи эса жуда осон, чунки истеъмолчилар муносабати доимо ўзгаришларга учраб туради, шу сабабли уни бир марта ўрганиш кифоя қилмайди, бундай тадқиқотларни иштирокчилар гуруҳини ўзгартирмаган ҳолда бир неча марта даврий такрорлаш зарур, шундагина истеъмолчилар муносабатларидаги ўзгаришларни объектив қиёслаш мумкин бўлади.
Истеъмолчилар хатти-ҳаракати, психологияси ва ўзини тута билиши ҳақидаги олиб борилган тадқиқотларни таҳлил қилиш шу хулосага олиб келади, иқтисодиёт учун умумий ҳолда ушбу муаммо натижалари қанча муҳим роль ўйнасада, шу билан биргаликда замонавий статистик база миқёсида уни амалга оширишда етарлича тайёргарликка эга бўлмасликни очиқчасига тан олмоқ зарур бўлади. Тегишли бу соҳада маркетинг тадқиқотлари олиб бориш учун самарали услубий қўлланма мавжуд эмас. Шу билан биргаликда жамиятнинг муваффақиятли фаолият кўрсатиш шарти мажбурий равишда талаб билан таклиф ўртасидаги бозор мувозанатини таъминлаш учун истеъмолчи хатти-ҳаракатини ўрганишда маркетинг тадқиқотлари олиб бориш йўллари ва имкониятларини излаб топишни талаб этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |