Николай Кузанский (1401-1464) – руҳоний, янгича фикр юритувчи шахс бўлган. Борлиқ ва билишнинг янгича талқ
инини илгари сурган.
Худо ва унинг мавжудотлари ўртасида фарқ мавжуд эмас (олам битта, Худо, атроф олам ва борлиқ ягонадир);
Худо “ягона” ва унинг яратганлари “чексиздир, улар минимум ва максимумдир (қарама-қаршидир), Худо ва унинг махлуқлари мос келганлиги сабабли минимум ва максимум ҳам мос келади;
Қарама-қаршиликларнинг мос келиши қонунияти кашф қилинди, улар мос келганлиги сабабли шакл ва материя ҳам мос келади (демак, моҳият ва борлиқ бир-бирига боғлиқ ва ягонадир);
Материя ва ғоя ягонадир;
Фаол чексизлик реал мавжуддир (барча нарсани ўзига қамраб олади);
Олам чексиздир, ибтидо ва интиҳога эга эмас, марказга эга эмас, Ер унинг маркази эмас;
Неоплатонизмнинг энг машхур намоёндалари
Джованни Пико дела Мирандола ( 1463-1494) «900 тезислар» эклектик асарида диний ва фалсафий таълимотларни бирлаштиришга ҳаракат қилди
Инсонни улуғлаш ва атроф оламдан ажратиб кўрсатиш. алоҳида реаллик сифатида эътироф этиш (фазонинг «тўртинчи олами» сифатида, элементар, осмон ва фариштавий);
Инсоннинг танлаш эркинлиги мавжуд эканлигини эътироф этиш;
Барча фалсафий таълимотларни бирлаштириш ва уларни мослаштириш орқали «олтин марказ»ни аниқлаш.
Теологиядан мустақил бўлган илмий дунёқарашни шакллантириш;
Дунёнинг янги тасвирини илгари суриш (Худо, табиат ва фазо ягонадир, Ер эса оламнинг маркази эмас);
Дунёни билиш мумкинлигини тасдиқлаш ва бунда биринчи навбатда сезгилар ва ақл ёрдамида (Худонинг ваҳийси ёрдамида эмас).
Андреас Везалий фалсафаси (1514-1564)
Дунёнинг келиб чиқишини материалистик асослаб берган;
Ҳайвонларни ўрганиш ёрдамида инсон тузилишини тасвирлаб берган, қадимги Рим табиби Гален даврида (130-200) тиббиётда ҳукм сурган қарашларни рад этди;
Кўпгина анатомик текширувлар натижасида Везалий ўз йўналишини яратди ва машхур бўлган «Инсон танаси тузилиши» номли китоб нашр эттирди, унда ҳақиқатга тўғри келадиган инсон анатомияси батафсил ёритиб берилган.