Фалсафий антропология (инсон ҳақидаги таълимот) Инсон фалсафий муаммо сифатида



Download 64,43 Kb.
bet9/15
Sana21.02.2022
Hajmi64,43 Kb.
#51849
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   15
Bog'liq
falsafij antropologiya inson aidagi

Инсонннинг биоижтимоий моҳияти. Фалсафий антропология ечадиган муҳим муаммолар орасида инсон биологик ва ижтимоий моҳиятининг ўзаро нисбати тўғрисидаги масала алоҳида ўрин эгаллайди. Инсон жонли табиатнинг бир қисми, шунингдек биологик эволюция маҳсули эканлиги ҳозирги замон табиатшунослиги фанида нафақат олимлар ва мутахассислар, балки маърифатли одамларнинг кенг доираси учун ҳам аниқ-равшан ва деярли шак-шубҳасиз далилга айланди. Ҳар бир инсон ўз биологик хусусиятлари: генетик коди, вазни, бўйи, мижози, териси ва сочининг ранги, яшаш муддати ва шу кабиларга кўра бетакрордир. Бироқ айни вақтда инсон ижтимоий мавжудот эканлиги, унинг ўзига хослиги ва бетакрорлиги одамзотнинг ижтимоий табиати, у камол топган, таълим-тарбия олган, маданий ва ахлоқий қадриятлар ва мўлжалларни ўзлаштирган ижтимоий муҳит билан белгиланиши ҳам шак-шубҳасиздир.
Айни шу сабабли инсон индивиди нафақат биологик, балки ижтимоий мавжудот сифатида ҳам ўзига хос хусусият касб этади. Бошқача айтганда, инсоннинг камол топиши жамиятда ва фақат жамиятда юз беради.
Инсонни тушунишда дуализм ва монизм. Одамлар ўртасидаги биологик ва ижтимоий фарқларни ва уларни бетакрорлигини тан олишдан инсон табиатининг яхлитлигини тушунишга нисбатан икки муҳим ёндашув: дуалистик ва монистик ёндашувлар келиб чиқади.
Қадим замонларда вужудга келган инсонга нисбатан дуалистик ёндашув шундан иборатки, одамзот, бир томондан, моддий организмдан, бошқа томондан эса – мустақил моҳият саналадиган ва бу организмни бошқарадиган номоддий жондан ташкил топган мавжудот сифатида қаралади. Бу ёндашув, масалан, боқий ғоялар дунёсида яшайдиган ўлмас жон инсон туғилаётган пайтда унинг танасига худди зиндонга тушгандек кириб ўрнашади, унинг ўлимидан кейин эса вужудни тарк этиб, яна ғоялар дунёсига қайта, деб ҳисоблаган Платон фалсафасида айниқса бўртиб намоён бўлади. Жонларнинг ўлмаслиги ғояси Шарқ фалсафий анъанасига ҳам хосдир.
Ҳозирги олимларнинг аксарияти қўллаб-қувватлайдиган инсон талқинининг монистик концепцияси инсон руҳияти, унинг туйғулари, фикрлари, эмоциялари ва кайфияти инсон организмининг таркибий қисми саналган бош мия нерв ҳужайралари ҳаёт фаолиятининг маҳсулидан ўзга нарса эмас, деган тушунчадан келиб чиқади. Бу ёндашув тарафдорларининг фикрига кўра, руҳий ҳодисалар қандайдир номоддий асосга эга, деб ҳисоблаш учун етарли далиллар мавжуд эмас, шу сабабли руҳият табиатини тушунтиришда инсон организмида юз берадиган моддий жараёнлар чегарасидан четга чиқишнинг ҳожати йўқ.
Шундай қилиб, тавсифланган муаммо инсон ўз табиатига кўра фақат биологик мавжудотми ёки фақат ижтимоий мавжудотми, деган масала билан боғланмайди. У, ҳеч шубҳасиз, ҳам биологик, ҳам ижтимоий мавжудотдир.
Аммо бу икки асоснинг ўзаро нисбати қандай, уларнинг бири иккинчисидан устунроқми ва инсон моҳиятини нима белгилайди – бу энди қизғин баҳс-мунозаралар предметидир. Мазкур масалалар ҳанузгача ўзининг узил-кесил ечимини топгани йўқ, ҳозирда мавжуд турли биологик, психологик ва фалсафий мактаблар бу саволларга ҳар хил жавоблар беради.
Юқорида зикр этилган муаммонинг ечимига нисбатан мавжуд ёндашувлар орасида инсоннинг биоижтимоий табиатини тушунишга нисбатан қарама-қарши нуқтаи назарлар ифодаси саналган биологизаторлик ва социологизаторлик концепциялари алоҳида ўрин эгаллайди. Бунда уларнинг ҳар бири бошқасини бутунлай рад этмайди, аммо инсоннинг муайян бир (биологик ёки ижтимоий) табиатини устунроқ қўяди ёки ҳатто мутлақлаштиради.

Download 64,43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish