Фалсафада субстанция ва материя субстанция тушунчасининг моҳияти



Download 60,23 Kb.
bet7/9
Sana21.02.2022
Hajmi60,23 Kb.
#51619
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
falsafada substantsiya va materiya (135-18 Otaboyev A)

Оламнинг чеклилиги ва чексизлиги. Фалсафада оламнинг чеклилиги ва чексизлиги билан боғлиқ масалалар муҳим аҳамият касб этади. Бунда ҳар бир конкрет нарсанинг чекли эканлиги, умумий оламнинг чексиз ва чегарасизлиги эътироф этилади. Чексизликни ифодалаш учун ички (интенсив) ва ташқи (экстенсив) шакллар мавжудлиги кўплаб фалсафий адабиётларда қайд этилган.
Материянинг ичдан ниҳоясизлиги интенсив чексизлик ҳақидаги тасаввур билан қамраб олинади. Интенсив чексизликнинг мавжудлиги табиатда ички тузилишга эга бўлмаган, мутлақо элементар объектлар йўқлигини кўрсатади. Интенсив чексизлик микрозарраларни ўрганиш жараёнида материянинг кичикроқ қисмларга чексиз бўлиниши сифатида қаралиши мумкин эмас. Зарраларнинг бир-бирига айланувчанлиги улар анча мураккаб табиатга эга эканлигидан далолат беради.
Экстенсив чексизлик ташқи чексизликдир. У мазкур объект доирасидан ташқарида, «катта» дунёда кузатилади ва объектдан ташқаридаги чексизликни ифодалайди. Бу ерда объект хоссалари ва сифатларининг атрофдаги нарсалар билан ўзаро таъсирлар тизимига боғлиқлиги муаммоси муҳимроқдир. Амалда чексизлик мавжуд бўлиб, у билиш қаратилган йўналишдан келиб чиқиб, интенсив ёки экстенсив деб тушунилиши мумкин. Экстенсив ва интенсив чексизлик – ҳақиқий чексизликнинг ўзига хос проекцияларидир. Уларни геометрик шаклнинг координаталар ўқидаги проекцияларига ўхшатиш мумкин.
Космология чеклилик ва чексизликнинг талқинига жуда кўп янгиликлар киритди. У илмий фан сифатида оламнинг тузилиши ва хоссаларини ўрганади, макон ва замоннинг чексизлиги муаммосини ўрганишга ҳаракат қилади. Дунёнинг макон ва замонда чексизлиги ҳақидаги тасаввурлар асрлар давомида шаклланган. Унинг илдизлари антик натурфалсафа ва космогонияга бориб тақалади. Ньютонча физикага асосланган XVIII аср космологиясида чексизлик ғоясининг анча асосли назарий далиллари таърифлаб берилди. Нисбийлик назариясининг пайдо бўлиши космология муаммоларини бутунлай ўзгартириб юборди. Умумий нисбийлик назарияси таъсирида юзага келган ва ХХ асрнинг иккинчи ўн йиллигида жадал ривожланган релятивистик космология доирасида оламнинг макон ва замонда чексиз ҳамда чекли моделларини тузишга муваффақ бўлинди.
Оламнинг релятивистик концепцияси бўлиши эҳтимол тутилган бутун моддий дунёни қамраб олгани сабабли, унинг «ибтидоси» ғоясида чексизлик ғояси бутунлай инкор этилиб, фанда тўнтариш ясалишига олиб келадигандек бўлиб туюлди. Релятивист космологларнинг кенгайиб бораётган олам – Метагалактиканинг ягоналиги ва у ҳамма нарсани қамраб олиши ҳақидаги таълимоти ўтмишда кўп карра такрорланган оламда Ернинг ягоналиги, Қуёш системаси ёки Галактиканинг ягоналиги ҳақидаги ғояларни эслатади. Амалда оламнинг космологик моделлари, гарчи бутун дунёни тушунтириш учун тузилган бўлса-да, унинг айрим қисминигина тушунтирган. Мазкур соҳага тааллуқли, бутун дунёдаги макон ва вақтга нисбатан татбиқ этилмайди, деб талқин қилинган макон ва замоннинг чеклилиги ҳамда чексизлиги ҳақидаги космологик тасаввурлар чексизлик ғоясини инкор этмаган.
Космология ривожланишининг ҳозирги босқичи релятивистик космологиянинг устуворлиги билан тавсифланади. Релятивистик космология бутун дунёни мукаммал тавсифлашга даъво қилмайди, лекин чеклилик ва чексизликни биз яшаётган оламга татбиқан, унинг физикавий-макон тузилиши томонидан ўрганади. Релятивистик космология асосчилари А.Эйнштейн ва А.Фридман ҳисобланади.
А.Эйнштейн 1917 йилда нисбийликнинг умумий назариясини яратгач, орадан бир йил ўтиб оламнинг биринчи релятивистик моделини тузди. У бунда қуйидаги тахминлардан келиб чиқди.
1. Модда ва нурланиш оламда бир текис тарқалган. Бундан олам майдони бир хил ва изотроп тузилишга эга, деган хулоса келиб чиқади. Гарчи оғир объектлар яқинида макон-вақт геометрияси ўзгарса-да, бу ўзгариш оламнинг ўзгармас эгриликка эга бўлган бир хил изотроп майдонидан четга аҳамиятсиз оғишдир, холос.
2. Олам турғун, вақтда ўзгармасдир. Шу боис майдон геометрияси эволюцияга эга бўлиши мумкин эмас. А.Эйнштейн дунёси, одатда, «цилиндрсимон дунё» деб аталади, чунки уни чексиз кўламли тўрт ўлчовли цилиндр кўринишида тасаввур қилиш мумкин. Цилиндрнинг ясовчиси бўйлаб вақт ўқи ўтади, у ўтмишга ҳам, келажакка ҳам чексиз қаратилган. Цилиндр кесими майдонни беради. Мазкур моделда бу ўзгармас мусбат эгриликка эга уч ўлчовли доирасимон майдон бор. У чекли ҳажмга эга. Бунинг ортида ҳеч нарса мавжуд бўлмаган дунёнинг қандайдир чеккаси бор, деб тушунмаслик керак. Айни ҳолда майдон «ўз-ўзида туташади» ва бу унда ҳеч қачон тўсиққа учрамасдан чексиз айланиш имконини беради.
Бироқ А.Эйнштейннинг «цилиндрсимон дунё»си ўтмишда қолган. Унинг оламнинг турғун моделини яратишга уринишлари, ҳозирги даврда оламнинг абадиятда ўзгармас ҳолда мавжудлиги ҳақидаги анъанавий тасаввурларга ҳурмат сифатида қаралади. Оламнинг турғун моделини А.Эйнштейн махсус тахмин асосида яратганини ҳам эътиборга олиш керак.
Мазкур муаммонинг янги ечимини А.Фридман таклиф қилган ва уни бельгиялик космолог М.Леметри ривожлантирган. А.Фридман дунёнинг турғунлиги ҳақидаги тахминдан воз кечди, лекин унинг бир хиллиги ва изотроплиги ҳақидаги постулатни сақлаб қолди. Бу муаммонинг уч хил ечимини таклиф қилиш имконини берди:
1. Агар оламда модда ва нурланишнинг зичлиги айрим критик катталикка тенг бўлса, майдон эвклид майдони бўлади, яъни эгрилиги нолга тенг бўлади ва дунё чексиз бўлади.
2. Агар зичлик критик катталикдан кичкина бўлса, олам майдони Лобачевский геометрияси билан тавсифланади, у манфий эгрилик ва чексиз ҳажмга эга, очиқ ва бел кўринишида бўлади.
3. Агар оламда модданинг зичлиги критик даражадан катта бўлса, майдон мусбат эгриликка эга, лекин ҳажми чекланган бўлади. Дунё берк ва чекли бўлиб, Риман геометрияси билан тавсифланади.
Космология муаммосининг таклиф қилинган ечимларига нисбатан муносабат бир хил эмас. Айрим олимлар чексиз кенгаювчи Олам гипотезасини қабул қилганлар ва «Катта портлаш» концепциясига кўра, тахминан 17-20 миллиард йил олдин олам жуда кичкина ҳажмда ўта зич сингуляр ҳолатда бўлган, деб ҳисоблайдилар. Юз берган «катта портлаш» оламнинг кенгайиш жараёнини бошлаб берган. Бу кенгайиш жараёнида модданинг зичлиги ўзгарган, майдоннинг эгрилиги тўғриланиб борган. Айрим олимлар фикрига кўра, кенгайиш ўрнини яна торайиш эгаллайди ва бутун жараён такрорланади. Шу асосда ҳаракатланувчи Олам гипотезаси илгари сурилган бўлиб, унга кўра тахминан ҳар 100 миллиард йилда янги цикл «катта портлаш»дан бошланади. Ақлга сиғмайдиган гипотезаларнинг бирида «дастлабки портлаш» натижасида гравитацион майдонда сингуляр ҳолатдан фақат бизнинг метагалактикамиз эмас, балки кўплаб метагалактикалар вужудга келгани, уларнинг ҳар бири барча физик кўрсаткичларнинг турли ифодаларига, чунончи, алоҳида топологияли (ўлчовлар миқдори ҳар хил бўлган маҳаллий очиқ ёки маҳаллий ёпиқ) макони ва ўз космологик вақтига эга бўлиши мумкинлиги тахмин қилинади.
Ҳозирги «кўп сонли дунёлар» концепцияларида оламнинг ажабтовур манзараси чизилади. Бу фундаментал фалсафани моддий дунёнинг макон ва вақтдаги чексизлигини метрик чексизлик маъносида эмас, балки материянинг макон ва вақт структураларининг бениҳоя ранг-баранглиги сифатида тушуниш лозим, деган асосий қоидаси билан ҳамоҳангдир.
Олам кенгайишда давом этадими ёки торайиш жараёни бошланадими, деган савол жавобсиз қолмоқда. Аммо «қизил силжиш» ҳодисаси ҳозирги вақтда нурланиш манбаи узоқлашиб бораётганини, яъни галактикалар тахминан ўзигача бўлган масофага пропорционал тезликда ҳар ёққа «тарқалаётгани»ни тасдиқловчи умумий эътироф этилган факт ҳисобланади. 1912 йилда В.М.Слайфер галактикадан ташқаридаги туманликлар нурланишларининг спектр чизиқлари спектрнинг қизил учи томонга силжиётгани - «қизил силжиш»ни аниқлади. Орадан маълум вақт ўтгач (1929 йилда) Эдвин Хаббл туманлик кузатувчидан қанча узоқда бўлса, «қизил силжиш» катталиги ҳам, унинг туманликдан узоқлашиш тезлиги ҳам шунча катта бўлади, деган қонунни ва катта масофаларда галактикаларнинг тезлиги улкан ифодаларга етишини аниқлади.
Шунга қарамай, оламнинг кенгайиши билан бир қаторда, унинг торайишини ёки маконда чекланган, лекин вақтда чексиз олам навбатма-навбат дам кенгаювчи, дам тораювчи ҳаракатланувчи олам моделини ҳам тахмин қилиш учун назарий имконият мавжуд.

Download 60,23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish