Европамутафаккирлари Платон, Боэций, Р.Декарт, Д.Юмнинг фалсафага оид қарашларини қиѐсий таҳлили. Платон (мил. ав. 427-347 йиллар) нафақат моддий, балки идеал нарсалар ҳам борлиққа эга эканлигини фалсафа тарихида биринчи бўлиб кўрсатиб берди. Платон ҳақиқий борлиқни нарсаларнинг шаклланиш чегараси сифатида тушунади ва уни ғоялар дунёси деб номлайди. Дунёдаги барча нарсалар унга ўз негизи ва ҳақиқати сингари муҳтождир. Ўз вазифасини бажарувчи ва асословчи мақсаднинг ҳаракатлантирувчи кучи борлиқнинг олий мазмуни ҳисобланади. Бўлиш – ўзи ўзига мос келиш, эйдос (ғоя)нинг кўринмас маъно чегараларини тасаввур қилиш демакдир. Бунда ҳиссий идрок этилувчи моддий дунёнинг номукаммал тузилмаларига идеал шакллар баркамоллиги қарши қўйилади. Ғоялар дунёси ҳақиқий олий борлиқ бўлиб, у моддий дунёда кўплаб кўринишларга парчаланади, ҳамда намоён бўлади. Борлиқ тенгсиз турларга бўлинади.
1) Бу энг аввало нарсалар дунёсидан олдин келувчи ва уни ҳал қилувчи абадий, ўзгармас моҳиятлар, ғоялар дунёси, борлиқнинг янги шакли;
2) бу абадий бўлмаган нарсалар дунёси, яъни қандайдир ярим борлиқ
3) бу материя, ундан дунёвий ҳунарманд, маънавий яратувчи, дунёвий руҳ идеал намуналарда олий борлиқ нарсаларини яратади.
Материя борлиғи Платон фикрича бу ноборлиқ, чунки у мустақил мавжудликка эга эмас ва борлиқ сифатида фақат нарсалар шаклида намоён бўлади. Платон онтологияси теистик (метафизик) характерга эга. Чунки унда Худо ҳақидаги таълимот асосий ўрин эгаллайди. Платоннинг таълимотида Худо шахсланган, персоналистик характерга эга (антропоморф).У Худо ҳақида икки маънода гапиради: «Давлат» асарида Худони «Футургос», 1 Гераклит // Всемирная энциклопедия.-М.: Современный литератор, 2001.-С.154. Click here to buy ABBYY PDF Transformer 2.0 www.ABBYY.com Click here to buy ABBYY PDF Transformer 2.0 www.ABBYY.com п 20 «Тимей» диалогида «Демиург» деб атайди. Футургос – Худо ғояларини яратувчи, Демиург – Худо эса бу ғояларни намуна (прообраз) қилиб, ўзини, бутун борлиқни уларга мувофиқлаштиради. Платоннинг «Тимей» номли диалогида «яратувчи» Тангри маъносини ифодалайди. Демиург – луғавий маъносига кўра юнонча ҳунарманд, моҳир уста деган тушунчага мос келади. Платоннинг «Давлат» номли асарида Демиург – «Оламнинг ижодкори ва отаси» деб кўрсатилади. Демиург ўзидан қуйида турадиган Худоларни, бутун олам жонини, инсон жонининг ўлмас қисмини, шунингдек, космосни ҳам яратган. У космосни космос билан бирга абадий мавжуд бўлган, ҳамиша тартибсиз ҳаракатдаги материядан («пластик массадан») абадий мавжуд биринчи образ (прообраз) – парадигма – эйдос (ғоя)га қараб яратади. Бошқача айтганда, Демиургнинг ўзи кейин яратиладиган космоснинг дастлабки абадий тимсоли, парадигмасидир. Демиург оламни йўқликдан эмас, балки материя ва ғоя (биринчи образ)дан яратади. Материя ҳам, ғоя ҳам Демиургга боғлиқ эмас, унинг фаолияти чекланган. Демиург – ақл(Нус) Оламни «иложи борича яхши» ташкиллаштиришга интилади, лекин бу интилиш материя (хаос)нинг «зарурий» - детерминистик сабабиятли қаршилигига дуч келади (Ахурамазда ва Ахриман каби). «Тимей» да тасвирланган бу Демиург Аристотелнинг чекланиш билан чексизликнинг «бирлашуви сабабчиси» ёки амалий сабабидир (Аристотелнинг теологияси шахссиз, характерга эга). Қадимги Академияда «Тимей» космологиясини вақтдан ташқари мавжуд бўлган онтологик структураларни ёритиш дидактик мақсадга хизмат қилган мажозий тил деб, ҳам талқин этилган. Платонизмнинг энг ёрқин намоёндалари бу олий илоҳий трансценденция тамойилини яратиш жараёнида материя билан бевосита боғланадиган Демиургдан яратувчи вазифасини олиб, бу вазифани биринчи тамойилдан эманация қиладиган иккинчи воситачи – Худога тааллуқли деб, ҳам кўрсатган. Александриялик Филон Демиургни Лаос билан айнан бир деб қараган бўлса, Нумений (II асрнинг иккинчи ярмида антик файласуф неопифагоризм ва ўрта платонизм намояндаси, неоплатонизмдан олдинги давр файласуфи) уни Ақл (Нус) билан айнан деб ҳисоблаган ва «иккинчи Худо» деб атаб, «Ақл ўзидан бошқа ақлни – Демиургни яратди» деган. Демиург – (Ақл) ўзидан бошқа қуйи Худоларни ҳам яратади. Булар «фалакларнинг Худоларидир». Уларнинг ҳаммаси беистесно олов стихиясидан пайдо бўлган. Улар шарсимон осмон жисмлари юлдуз ва планеталар бўлиб, бир текис ёки нотекис ҳаракатда бўладилар. Осмон ичра Ер ҳам илоҳий сифатга эга қилиб яралган (Вернадскийнинг ноосфера концепцияси). Платоннинг Демиург ҳақидаги таълимотини тушуниш бўйича кейинчалик катта зиддиятлар юзага келган. Умуман, Платон таълимотида ғоялар яратувчи Худога (Футургосга) нисбатан Демиург ҳақида кўпроқ тасаввур берилган. Платоннинг «қонунлар» асарида эса Худо барча нарсалар меъёри деб таъкидланган. Click here to buy ABBYY PDF Transformer 2.0 www.ABBYY.com Click here to buy ABBYY PDF Transformer 2.0 www.ABBYY.com п 21 Платон онтологияси идеалистик характерда. Чунки у ғояларни бирламчи ва объектив, инсон онгидан мустақил реаллик ва табиатдан олдин мавжуд деб ҳисобланган. (Лекин унинг ғояларни яратувчи Худонинг маавжудлиги ҳақидаги фикри эътиборга олинмай келинди). Платон таълимотида инсон шахсига хос ирода, туйғулар ва ўзликни билиш каби хусусиятлар, объектив характерда ва табиатдан ташқари мустақил мавжуд. Бу Платонда оламни онгли равишда яратувчи ижодкор Тангри тушунчасида ифодаланган. Ғоялар эса, яратилувчи нарсаларнинг Футургос – Худо онгидаги тимсоллари (суръатлари ёки парадигмаларида). Шу маънода улар моддий нарсалардан олдин пайдо бўлган. У ўзининг «Қонунлар» номли асарида «ҳамма нарса табиатдан ва тасодифан келиб чиққан» деган файласуфларга қарши чиқади ва уларни бошқа файласуфларга қарама - қарши қўяди. Чунки Платон улар «олов, сув, тупроқ ва ҳавони барча нарсаларнинг асоси деб қарайдилар ва мана шуларни табиат деб атайдилар. Жонни ҳам кейинчалик шу асослардан келиб чиққан деб биладилар», дейди.