С. Юлдашев
БАРҚАРОР РИВОЖЛАНИШ (ингл. 8иШагпаЪ1е Зе^еЬртеМ. Бу тушунчани БМТ Ташқи муҳит ва тараққиет халқаро қўмитасининг раиси Г. X. Брутланд 1987 й.да таклиф қилган;) — давлат, халқ, миллатларнинг ижтимоий-иқтисо-дий ривожланиши ва экологик муҳитнинг бир-бири билан узвий боғяиқлигини кўрсатувчи атама. Б.р. биринчи навбатда иқгасодий, ижтимоий ривожланиш, ш.б.б. бизни ўраб тур-"""ган муҳит алоҳида соҳалар эмас, балки улар бир-бири билан узвий борлиқаир, деган фикр ётади. Илм-фан, техниканинг ривожланиши, янги технологияларнинг қўлланилиши бир томондан, кишиларнинг фаровонлигини оширса, иккинчи томондан, табиий муҳитга салбий таъсир ўтказмоқда. Шу билан бирга, кўпгана давлатлар иқтисодий ночорлик, ижти-моий қолокдик, экологик танглик шароитида яшаб келмоқ-да. Шу маънода давлат, халқ, миллатлар, ўз тараққиёт фал-сафасида иқгисодий самарадорликни ижтимоий адолат ва экологик оқиллик билан ҳамоҳанг тарзда кўзда тутмоқлик-лари даркор. Акс ҳолда иқгисодий ва ижтимоий ривожланиш табиий муҳитга катга зиён етказиши мумкин. Натижада биз келажак авлодга гуллаб-яшнаш имконига эга бўлган ижти-моий муҳитни эмас, аксинча сувсиз чўл ҳамда саҳроларни, қовжираб ётган ерларни мерос қолдирамиз.
Б.р. конпепцияси ўз олдига бир-бири билан узвий боғлиқ бўлган кўпгина вазифаларни қўяди. Уларнинг асосийлари: 1) ночорликка қарши кураш, уни тугатиш масалалари; 2) янги иш ўринларини яратиш; 3) табиий муҳитни тиклаш ва сақ-лаб қолиш; 4) соғлиқни сақпаш, аёллар ва болаларнинг ҳаётий шароитларини яхшилаш; 5) кишиларнинг турмуш фаровонлигини ошириш ва ҳ.к. лардан иборатдир. Б.р. кенг тушунча бўлиб, бу вазифаларни қамраб олибгина қолмай, балки уларни ҳал қилишнинг ташкилий масалаларини ҳам ўз ичига олади.
Б.р. ғоясининг асоси 1972 йилда Стокгольмда бўлиб ўтган, инсонни ўраб турган ташқи муҳит масалаларига бағишлан-ган Биринчи халқаро анжуманда қўйилди. 1983 йилда БМТ, Ташқи муҳит ва тараққиёт халқаро қўмитасини тузди. Орадан тўрт йил ўтгач, бу қўмита ўзининг дастлабки «Бизнинг уму-мий келажагимиз» деб номланган ҳисоботида инсоният ўз ишбилармонлик фаолиятини ва турмуш фаолиятининг кўп жиҳатларини ўзгартирмоғи керак деб огоқлантирди. Акс ҳолда
53
Баҳовуддин Нацшбанд
инсоният олдида оғир синовлар ва ташқи муҳитнинг кескин емонлашуви кутилмоқца деб таъкидланди.
Брутланд қўмитаси (ўз раиси номи билан аталган) фик-рига кўра иқгисодий соҳа кишиларнииг эҳтиёжлари ва қону-ний талабларини қондириши керак, лекин иқтисоднинг ри-вожланиши Ер куррасининг экологик имкониятлари чегара-сидан чиқиб кетмаслиги лозим.
1992 йилнииг июнь ойида Рио де Жанейро шаҳрида БМТнинг ташқи муҳит ва тараққиётга бағишланган анжума-ни бўлиб ўтди. Бу анжуманда дунёнинг 179 давлати қатна-шиб, «XXI асрнинг кун тартиби» деб номланган Декларация-ни қабул қилдилар. 7000 бетдан иборат бу дастурда Б.Р.нинг барча жиҳа^лари ёритиб берилган. Деклараиия икки масала-ни: ташқи муҳитнинг юқори сифатлилиги ва бутун инсоният учун соғлом иқтисодни яратиш мақсадлари йўлида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш лозимлигини кўндаланг қўйди. «XXI аср кун тартиби» дастурида Б.Р. тушунчасига қашшоқ-лик ва ташқи муҳитнинг емирилишига қарши кураш услуби-дир деб таъриф берилган. Ўзбекистон Республикаси \ам ушбу Декларацияга қўшилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |