Фалсафа қисқача изоҳли луғат



Download 1,98 Mb.
bet175/216
Sana17.07.2022
Hajmi1,98 Mb.
#812542
1   ...   171   172   173   174   175   176   177   178   ...   216
Bog'liq
ФАЛСАФА (қисқача изохли луғат)

С. Йўлдошев
ОИЛА — кишиларнинг табиий-биологик (жинсий муно-сабатлар, насл қолдириш), иқгисодий (мулкий муносабат-лар, уй-рўзкорни бошқариш), маънавий (эр-хотин, ота-она ва болалар ўртасидаги меҳр-муҳаббат туйғуси ва б.) муноса-батларига асосланган ижтимоий бирлиги бўлиб, инсон яша-ши учун қулай шароит яратиб берувчи, унинг турли эҳтиёж-ларини қондирувчи маконлир.
Шунингдек, оила ҳаётнинг, авлодларнинг давомийлиги-ни таъминлаидиган, муқаддас урф-одатларни сақпайдиган, келажак насллар қандай инсон бўлиб етишишига бевосита таъсир кўрсатадиган тарбия ўчоғидир. Оила икки жинсга ман-суб кишиларнинг — эркак ва аёлнинг ўзаро тенглиги, му-ҳаббати, бир-бирларини англаган ҳолда биргаликда яшаш,
241
Оила
авлодларни мунтазам янгилаб турадиган, энг муҳими, уни иқтисодий, маънавий, ахлоқий жиҳатдан мукаммаллашти-риш йўлида ҳамкорликда қшшнадиган ҳаракат ҳосиласидир. Унинг энг муҳим ижтимоий вазифалари қуйидагилардан ибо-рат:

  1. Оиланинг репродуктив вазифаси — унда фарзандлар-
    нинг туғилиши, жамиятда аҳолининг янгиланиб туриши;

  2. Оиланинг тарбиявий вазифаси — ёш авлодни жисмо-
    ний соғлом, маънавий баркамол, ахлоқий пок этиб тарбия-
    лаш орқали ешларни ижтимоийлаштириш, жамиятнинг ма-
    дании жиҳатдан узлуксизлигини таъминлаш;

  3. Оила хўжалигини юритиш вазифаси —- яшаш жойига
    эга бўлиш, унинг шароитини яхшилаш, оила хўжалигини
    тебратиш;

  4. Оиланинг иқгисодий вазифаси — оила аъзоларининг
    яшашлари учун зарур бўлган анжом ва асбоб билан таъмин-
    лаш, уларни кийим, озиқ-овқат, билим олиши ва ихтисосга
    эга бўлиш, ўз истевдод ва имкониятларини рўёбга чиқариш
    учун иқтисодий шарт-шароит яратиш. Шунянгдек, меҳнатга
    яроқсиз оила аъзоларини, вояга етмаган болалар, қариялар-
    ни моддий жиҳатдан таъминлаш;

  5. Оиланинг ижтимоий вазифаси — оила аъзоларинянг
    хулқ-атворини, ахлоқини назорат қилиш, шунингдек. эр-
    хотиннинг оила ва жамият олдидаги масъулияти, фарзанд-
    ларнинг ота-оналар, ота-оналарнинг фарзандлари олдидаги
    вазифасини англаш;

  6. Оила аъзоларининг маънавиятини юксалтириш;

  7. Оила аъзоларининг оиладаги мавқеларини эгаллашла-
    ри учун имконият яратиб бериш;

  8. Оила аъзоларининг дам олишларини ташкил этиш;

  9. Оиланинг эмоционал вазифаси — оила аъзоларининг
    бир-бири билан меҳр-оқибат, ўзаро ҳурмат ҳис-туйғуларини
    тарбиялаш;

10. Оиланинг жинсий тарбияга оид вазифаси — эр-хо-
тиннинг жинсий эҳтиёжларини қондириш, ўғил ва қизлар-
га, уларшшг жинсига қараб тарбия бериш, уларни ҳаётга
тайёрлаб бориш.
Оила мана шу вазифаларни тўла бажаргандагина барқа-рор бўдади, такомиллашиб боради ва жамият тараққиётига ижобий таъсир қилади. Бу барча оила аъзоларининг оилада ва жамиятда ўз мавқеини эгаллашлари, истеъдод ва қобили-ятларини рўёбга чиқаришларига имконият туғдиради.
Шариатда никох^нинг бош шарти — иффат ва бокиралик қимматини маҳр қалин ва тўи харажатлари эвазига тўлаш хисобланган. Қадимги туркий тилда «қиз» сўзи жинсни эмас,
242
Олвм
балки иффатли, бокира, нодир ва қимматбаҳо деган маъно-ларии англатган.
Бундай иқтисодий тўлов оила мустаҳкамлиги гарови ва-зифасини ўташ билан бирга, эркак ва аёл жинсий алоқала-рининг ахлоқий қоидалар асосида юзага келишини таъмин-лаган ҳамда бу муносабатларни пинҳона бир тарзда гўзаллик пардаларига ўраган. Бу анъананинг қимматли аҳамияти — наслни соғломлаштириш, оилада соғлом турмуш тарзини вужудта келтириш бўлган.
Узбек халқи ҳаётида мавжуд бўлган тартиб ва қоидалар-нинг халқ анъаналари, ислом дини ва шариат асосида ву-^ жудга келгани, улар қадрининг қандай эканлигини таҳлил этсак, қадимдан Шарқда ҳаёт оилавий тармуш тарзига асос-ланганлиги, оилада аёллар эъзозланганлиги, уларни оғир ишга жалб этмаслик, унинг ижобий фазилатларини тўла эъти-роф этилиши билан ифодаланган.
Оила ва оилавий тарбияга оид қимматли фикрлар Абу Наср Форобийниннг «Фозил одамлар шахри», Абу Райҳон Берунийнинг «Минералогия», «Геодезия», «Ҳиндистон», Абу Али ибн Синонинг «Тадбири манзил», Алишер Навоийнинг «Маҳбуб ул-қулуб» асарларида ўз аксини топган.
XX аср бошларидаги миллий тараққийпарварлар ҳарака-ти, жадидчилик вакилларидан бири Абдурауф Фитрат ўзи яшаган давр, ҳаётнинг барча соҳаларида чуқур инқирозга юз тутганлигини, натижада хонликларнинг аянчли аҳволи, улар-нинг умумжаҳон жараёнлардан анча орқада қолганлиги, маъ-навий қашшоқланиш юз берганлигини куюниб ёзади.
А. Фитрат ўзининг «Оила» асарида мана шу туррунлик-дан қутулиш, жамиятни ислоҳ қилиш учун оила асосини тўғри қуришни уқтиради, оилада ёш авлодга жисмоний, ақпий ва ахлоқий тарбия бериш лозимлигини баён қилади. Бу асарда: «Миллат тақдири мана шу миллат вакиллари яшаган оиланинг ҳолатига боғлиқцир», — дейилади. «Қаер-да ошта, оила муносабати кучли интизомга таянса, мамла-кат ва миллат ҳам шунча кучли ва муаззам бўлади» деб ёзади А. Фитрат.
М. Холматова
ОЛАМ — борлиқнинг одам назарда тутган унсурлардан ташкил топган одам томонидан билинган, англанган қисми. Олам тўғрисида турлича, ҳатто бир-бирига қарама-қарши Қарашлар мавжуддир. Биз бундай қарашлар ва ендашишлар-ни тўғри англай билишимиз лозим. Бундай қарашлар одам-ларнинг оламга ўз ўлчовлари билан қарашлари оқибатида пайдо бўлади. Биров оламни оқ-қора кўзойнакда, контраст

Download 1,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   171   172   173   174   175   176   177   178   ...   216




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish