Б. Турсунов
ДАРАЖА — нарса ва ҳодисаларнинг қандай босқичда уюшганлиги ва ривожланганлигининг кўрсаткичи. Масалан, материянинг тузилиши даражаларига анорганик даража (жонсиз табиат), органик даража (жонли табиат) ва ижти-моий даража (жамият)лар киради. Миқёсий тузилиш дара-жаларига эса микродаража, макродаража ва мегадаражалар киради.
Г. Гаппарова
114
Декарт Рене
билан юзага келади, деган эди. Бироқ Д.нинг физикавий қарашларига дуализм хосдир: Д.нинг фикрича, ҳаракатнинг умумий сабабчиси — худодир, жисмий субстанцияни, ҳара-кат ва ҳаракатсизлик билан бирга худо яратган, худо мод-дий субстанцияда ҳаракат ва ҳаракатсизликнинг айни бир миқдорини сақлаб туради. Д.нинг инсон ҳақидаги таълимо-ти ҳам худди шундай дуалистик тарздадир: унинг фикрича, инсонда жонсиз ва тирик бўлмаган жисмоний механизм иродаси бор ва у фикрловчи жон билан боғлиқдир. Д.нинг фикрича, моҳияти кўламда бўлган жисмдан фарқли ўлароқ, жоннинг моҳияти тафаккурдадир. Д. ҳайвонларни жон ва фикрлаш қобилиятидан маҳрум бўлган мураккаб автомат-лар деб билади холос. Д. аввало, ҳамма нарсанинг мавжуд-лигига шубҳаланмоқ зарур деб ҳисоблайди. Бу шубҳа — бу-тун мавжудотнинг билиб бўлмаслигига ишонмай, балки би-лимнинг сўзсиз ишончли бўлган ибтидосини топиш учун ишлатиладиган бир усулдир холос.
Д. фалсафаси математика, физика, космология билан боғ-лиқ. Д. аналитик геометрия асосчиларидан бири (тўғри бур-чакли координаталар системаси унинг номи билан аталади). У функция тушунчасини тўлдиради («Геометрия», 1637), («Диотрика» 1637) асарида ёруклик нурининг икки муҳит чегарасида синиш хақидага қонунни шакллантирган. Д. ҳара-кат миқдорининг сакланиш қонунини таърифланиши ҳақида-ги механистик таълимотни олға сурди. У физиологияга оид бир қанча тажрибалар ҳам ўтказди, биринчи бўлиб, шартсиз рефлекс ҳақидаги тасаввурни яратди.
Ҳаракат мезони ҳақидаги машҳур мунозара «Декарт Лейб-ниц муаммоси» деб юритилади. Д. фазо материя билан тўла, материясиз — фазо йўқ деб тушунди. Беруний ва Бруно каби у ҳам оламда дунёларнинг сони кўп, деган таълимотни тар-ғиб қилди. Математикага Д. киритган ўзгарувчан миқдор ҳақида тушунчанинг аҳамияти каттадир.
Умуман Д.нинг фалсафий қарашлари дуализмни ифода-лайди. Д.нинг дуалистик фалсафасига кўра, иккита субстан-ция мавжуд: материя (жисм) ва жон. У материяда ҳаракат микдори ҳамма вақт сақланиб туради деб материализм пози-диясини қувватласа-да, лекин у ҳаракат микдори дастлаб худо томонидан яратилган, деган идеализм томонига ўтиб олди. Д. жонли табиатга метафизик тарзда қараб, жоннинг ўлмаслиги, абадий яшаши ҳақидаги идеалистик таълимотни қувватлади. Д. фалсафаси худо, жисм ва жондан иборат учта туғма ғоя бор, деган тамойилга асосланади. Билиш назария-сида Д., рационализм асосчиларидан (унинг «мен фикрлай-ман ва демак, мавжудман» деган ақидаси Д. гносеологияси-
116
Do'stlaringiz bilan baham: |