Ўзбекистон Республикаси
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Низомий номидаги
Тошкент давлат педагогика университети
“Фалсафа ” кафедраси
“Фалсафа” фанидан
сиртқи бўлим талабалари учун
сессия оралиғи назорат ишлари
ТЎПЛАМИ
Тошкент-2020й.
|
“Фалсафа” фанидан сиртқи бўлим талабалари учун
сессия оралиғи назорат ишлари тўплами. Т., Низомий номидаги ТДПУ – 2020 йил.
Ушбу сессия оралиғи вазифалари университетнинг махсус сиртқи бўлим
1-босқич талабалари учун мўлжалланган.
Тузувчилар: Фалсафа доктори (PhD)
ф.ф.н. М.Тиллаволдиева
кат. ўқит Ш.А.Холматова
кат.ўқит. М.Мамаджонова
Тақризчилар: ф.ф.н. проф. М.Қаххорова
ф.ф.н. доц Э.Х.Расулев
Ушбу сессия оралиғи назорат ишлари тўплами Университет Илмий Кенгашининг 2017 йил _______ № ____сонли йиғилишида тасдиқланган.
Махсус сиртқи бўлим талабалари учун “Фалсафа” фанидан сессия оралиғи назорат иши топшириқлари
Фан: Фалсафа
Мавзулар:
1. Фалсафанинг предмети. Унинг асосий соҳалари ҳақида умумий ма`лумот (Онтология, антропология, методология, аксиология).
2. Онг. Ижтимоий онг. Гносеология.
3. Фалсафанинг қонун ва категориялари.
4. Жамият фалсафаси.
5 Этиканинг предмети унинг асосий тушунчалари.
6. Эстетиканинг предмети унинг асосий тушунчалари.
7. Мантиқ фанининг предмети, асосий мантиқий шакллар ва мантиқий қонунлар унинг асосий тушунчалари.
Назорат иши топшириқларининг асосий мақсади:
Махсус сиртқи бўлимларида а фалсафа фанига 24 соат, (маъруза-10 соат, семинар-14 соат) ажратилган. Мазкур фанни ҳозирги кун талаб даражасида ўқитиш, талабаларнинг илмий-фалсафий дунёқарашини шакллантириш, мантиқий фикрлаш қобилиятини ошириш тобора муҳим аҳамият касб этмоқда.
Махсус сиртқи бўлим талабаларининг фалсафа фани бўйича билимлари кундузги бўлим талабаларининг рейтинг балларига тенглаштирилган.
Махсус сиртқи бўлимларида таълим олаётган талабалар бўлажак сессияга тайёргарлик кўрар экан, улар авваламбор адабиётлар билан мустақил ишлаш, биринчи манбалар, ижтимоий-сиёсий адабиётларни якка тартибда мустақил ўқиш яъни ўз устида тинимсиз қатъиятлилик билан ишлаши лозим.
Махсус сиртқи бўлим талабалари семестр бошида «Фалсафа» фани бўйича сессия оралиғи мобайнида топширишлари зарур бўлган 4 та топшириқ оладилар ва тавсия этилган адабиётлар асосида мустақил равишда ёзма тайёргарлик кўриб борадилар. Вариант асосида тузилган ҳар бир топшириққа тўғри ва тўлиқ жавоб ёзилиши, ҳамда жавобларда мантиқий яхлитликка эришилмоғи лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |