Фалсафа” фанидан оралиқ назорат саволлари «Фалсафа» атамасининг моҳияти ва мазмуни. 1-жавоби: «Фалсафа нима дегани?»


Бутун ва қисм категориялари. Бутун



Download 0,87 Mb.
bet30/38
Sana22.02.2022
Hajmi0,87 Mb.
#87632
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   38
Bog'liq
ON

Бутун ва қисм категориялари. Бутун нарса, ҳодиса ва уни ташкил этган қисмларнинг муайян тартибда жойлашган ва ўзаро боғланган ягоналикнинг ифодасидир. Қисм бутун таркибига кирадиган, унинг таркибидагина ўз вазифаси (функцияси)ни бажара оладиган алоҳидаликдир. Ушбу тушунчаларнинг умумлашиши объектив оламдаги хилма – хилликнинг моҳиятан яхлитлиги билан ифодаланади. Бироқ улар алоҳида-алоҳида ҳолатда ҳам воқеликдаги бирон-бир реалликни идрок этишга имкон туғдиради. Объектив олам бепаён бўлгани ва у жуда кўп нисбий бутунликлардан ташкил топгани учун бутун бошқа бутунликнинг қисми бўлиши, қисми эса бошқа элементларга нисбатан бутун вазифасини ўташи ҳам мумкин. Масалан, Ер шари ўзи бутунлик бўлиб, бу макондаги бошқа барча нарса, ҳодиса, жараёнлар унинг қисмларидир. Қуёш системасига нисбатан Ер қисм бўлса, Галактиканинг эса бир зарраси – элементидир.
Зарурият ва тасодиф категориялари. Зарурият – нарса, ҳодиса ва жараёнларнинг тараққиёти билан аниқланадиган, ички муҳим боғланишлар орқали қонуний келиб чиқадиган ва шунинг учун юз бериши муқаррар бўлган ҳодисадир.
Тасодиф – моҳиятдан, мазкур жараённинг қонуний ривожланишидан келиб чиқмайдиган ҳодисадир.
Зарурият ва тасодиф - воқеалар ривожи давомида содир бўладиган ҳодисаларни тавсифлайдиган, объектив оламдаги алоқадорликни ифода этувчи фалсафий категориялар. Фалсафанинг бошқа категориялари сингари зарурият ва тасодифларнинг мазмуни ҳамда умумий хусусиятлари ҳақидаги масала ҳозирга қадар ўтган кўплаб файласуфларнинг эътиборини ўзига жалб этган эди. Баъзи файласуфлар воқеликдаги нарса, ҳодисалар муайян сабаблар асосида содир бўлар экан, демак, оламда тасодиф бўлмайди, ҳар қандай ҳодиса маълум сабаблар туфайли юзага келадиган заруриятдир деб қараганлар. Дунёда тасодифга ўрин йўқ, мавжудлик ва тараққиётни биргина зарурият белгилайди, деб ҳисоблаганлар. Қадимги дунё фалсафасининг Левкипп ва Демокрит каби вакиллари янги замон фалсафасининг Гольбах, Спиноза каби намояндалари метафизик детерминизм позициясида турганлари ҳолда ана шундай қарашни илгари сурдилар. Левкипп бирон – бир буюм сабабсиз юзага келмайди, аммо у маълум замин, зарурият туфайли туғилади, деган эди. Демокрит ва Гольбах назарида ҳам барча ҳодисалар зарурий бўлиб, кишилар табиат қонунларидаги сабабий боғланишларнинг турини тўла билмаганликлари учун тасодифларга ўрин берадиган, ҳодисалар сабаби билангина ҳам тасодифийлик барҳам топади, бинобарин у субъектив мазмундаги категориядир, деб ҳисоблаганлар. Олам, ундаги ўзаро муносабат, алоқадорликни, сабабиятни инкор этувчи индетерминистлар табиий ва ижтимоий оламдаги зарурият йўқ, - ақлий фаолиятнинг шакли (И.Кант), тафаккурга хос тушунча (Э.Мах, К.Пирсон), кишилар ирода ва истагининг намоён бўлиш натижасидир, деб ҳисоблайдилар.
Демак, зарурият ва тасодиф, аввало, воқеликдаги айрим нарса, ҳодисалар диалектикасини характерловчи ва айни пайтда тараққиёт жараёнидаги турли ҳодиса, жараёнлар нисбатини ифодаловчи ўзаро муносабат ҳамда алоқадорлик шаклларидир.
Имконият ва воқелик - оламдаги нарса, ҳодиса ва х.к.лар тараққиётининг давомийлигини, уларнинг бир-бирига ўтиб туришини англатадиган фалсафий категориялар. Ўзгариш, ривожланиш ва ҳодисаларнинг вужудга келиши, намоён бўлиши жараёнидаги ўзаро боғлиқликни тараққиёт ва ривожланиш деганда биз асосий ва муҳим хусусияти бўлган оламдаги ўзгаришни, янгиланишни, бир шаклдаги нарсаларнинг иккинчиси билан алмашинишини, қуйи организмларнинг, жисм ва оддий ҳодисаларнинг мураккаброқ шакл ва мазмундагиларга айланиш жараёнини тушунамиз. Табиийки, бу жараёнлар ўз – ўзича, механик тарзда содир бўла бермайди, балки муайян зарурият, қонуният асосида рўёбга чиқади.
Имконият янги нарса, ҳодиса ва тамойиллар келиб чиқишини ифодаловчи муайян шарт – шароит ва вазият мажмуидир. Нарса ҳамда ҳодисанинг ички табиатига кўра зарурий равишда реаллашиши лозим бўлган, бироқ ҳали юзага чиқмаган воқеликдир.
Воқелик эса имкониятнинг нисбатдоши бўлиб, реал ҳолат ва мавжуд бўлиб турган ҳодисаларни ифодалайдиган категориядир. Воқелик тушунчаси ўз мазмунига кўра, фан ва фалсафада икки маънони англатади: биринчидан, оламдаги барча мавжуд нарсалар реалликдан иборат, иккинчидан эса айрим нарса ёки ҳодисаларнинг рўёбга чиқишини англатувчи имкониятнинг юзага чиқмаганлиги маъносини англатади. Иккинчи маънодаги воқелик умумий оламнинг бир бўлаги сифатида конкрет нарса ва ҳодисалар тарзида намоён бўлиши билан бирга инсон онгидаги ифодаси ҳамдир. Демак, воқелик олам қонунларининг зарурият асосида рўёбга чиққан имкониятни, мавжуд бўлиб турган нарса ва ҳодисаларни билдиради.

Download 0,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish