Фалсафа” фанидан оралиқ назорат саволлари «Фалсафа» атамасининг моҳияти ва мазмуни. 1-жавоби: «Фалсафа нима дегани?»



Download 0,87 Mb.
bet32/38
Sana22.02.2022
Hajmi0,87 Mb.
#87632
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   38
Bog'liq
ON

Сабаб ва оқибат - оламдаги нарса ва ҳодисаларнинг бир-бири билан алоқадорлиги, таъсири ва акс таъсирини, воқеликка хос ана шундай муносабатлар жараёнидаги сабаб ва оқибат боғланишини ифодалайдиган категориялардир.
Сабаб оламнинг ҳаракати ва бирон-бир вақт доирасида бўлган ўзгаришдан сўнг иккинчи бошқа бир натижанинг заруран келиб чиқишини таъминловчи асосий ҳодисани англатади. Оқибат эса ҳодисалар занжирида сабабнинг таъсиридан вужудга келадиган янги ҳодисадир, сабабнинг натижасидир. Сабаб ва оқибат боғланиши объектив характерга эга бўлиб, у нарса, ҳодисалар орасидаги алоқаларда амал қилади. Масалан, минг йиллар давомида Ер куррасидаги иқлимий шароитнинг ўзгариб бориши ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг ўзагришига сабаб бўлди. Ёки қадим замонлардан бошлаб меҳнат қуролларининг такомиллаштирилуви меҳнат унумдорлигининг ошишига ҳам, ишлаб чиқаришнинг ривожига ҳам, пировардида эса инсоният тараққиётига ҳам сабаб бўлди.
Нарса ва ҳодисалараро сабабий алоқаларнинг яна бир муҳим хусусияти шундаки, улар умумий характерга эга. Табиат ва ижтимоий ҳаётда сабабсиз бирорта ҳодиса ёки воқеа содир бўлиши мумкин эмас. Ернинг қуёшга нисбатан ҳозирги ҳолатда жойланиши ҳамда Ер шарининг сирт тузилиши ва унинг ҳам қуёш, ҳам ўз ўқи атрофида айланиши сайёрамизда иқлим шароитини ўзгариб туришига сабабдир. Бинобарин, сабабият ёки сабабий боғланишлар воқеликдаги барча нарса ва ҳодисаларда умумий, қонуний, истисносиз амал қилувчи муносабатлардир. Сабабий боғланишларни «баҳона» ва «шарт-шароит» сингари тушунчалар билан алмаштириш мумкин эмас. Масалан, сабаб доим воқеа, ҳодисаларга хос ҳамда улар ўртасидаги бевосита, ички муносабатларни билдиради. Баҳона эса сабабга нисбатан ташқи туртки, холос. Сабабни воқеликка айланиши, бирон-бир оқибатни келиб чиқиши учун иккинчи даражали таъсир кўрсатувчи бўлади. Масалан, биринчи жаҳон уруши бошланиб кетишига герцог Фердинанднинг ўлдирилиши баҳона бўлган. Урушнинг келиб чиқишига ҳақиқий сабаб аслида муайян давлатлар ўртасидаги рақобатнинг кескинлашганлиги ҳамда бўлинган дунёни қайтадан бўлиб олишга қаратилган сиёсатнинг юритилиши эди. Ҳар бир сабаб муайян оқибатни келтириб чиқариши учун, албатта, маълум шарт – шароит зарур бўлади. Лекин, шарт – шароит оқибатнинг сабабини англатмайди. Шарт – шароит – муайян оқибат туғилишига таъсир кўрсатувчи ҳолат бўлиб, сабабни оқибатга айланишида ўзига хос роль ўйнайди. Сабабсиз ёлғиз шарт – шароитнинг ўзи оқибатни келтириб чиқармайди.
Оламдаги мослик, ўсимлик ва организмларнинг муҳит, шарт – шароитга мослашганлиги баъзи организмларни муҳитга кўра ҳатто ўз ранги, ташқи қиёфасини ўзгартира олиши, айрим гулларнинг фақат эрта тонгда очилиши, баъзи касалликлар фасллар, қуёш фа оллигини ошиши ҳоллари билан боғлиқ равишда кучайиши каби ҳодисалар сабаб ва қонунлар ифодасидир. Хусусан, Ч. Дарвин ўзининг эволюцион таълимотини, турларнинг келиб чиқиши ва табиий танланиш жараёнини худди шу мақсадга мувофиқлик ҳодисаси илмий ўр ганиш асосида яратган эди.
Сабаб боғланиш масаласини объектив идеалистик тушуниш ҳам бор. Бундай оқим тарафдорлари барча ҳодисаларнинг туб сабаб «ғоялар дунёси» (Афлотун) сабаб ва оқибат «Абсолют идея» (Гегель) ривожланиш ҳолатининг маълум шаклини ифодалайди, деб тушунтиради. Субъектив идеалистлар Д.Юм, И.Кант ҳамда махистлар сабабиятни сезгилар, идеяларнинг муайян, изчилликдаги боғланиши, инсон зеҳнига хос хусусият деб тушунтирадилар. Жумладан, Э.Мах: «Табиатда сабаб ҳам, оқибат ҳам йўқ; сабаб ва оқибат тафаккуримиз маҳсулидир», деб ҳисоблайди. Д.Джинс, Г. Файхингер, Л. Титгентейнлар сабаб тушунчаси фақат воқеаларни шарҳлашнинг қулай усули холос, унинг воқелик билан алоқаси йўқ, деб ҳисоблайдилар. Сабабий боғланишлар қонуният тарзида олам ва унга хос ўзгаришларнинг моҳиятидан келиб чиқади ҳамда ундаги алоқадорлик, муносабатнинг ўзига хос шакли сифатида амал қилади. Олам тараққиётидаги боғланишлар сабабиятга, умумий қонуниятга бўйсунади, деб ҳисобловчи таълимот фанда детерминизм оқими, деб юритилади. Аксинча, сабабият ва заруриятни инкор этиб, бу категорияларни воқеликдан ажратган ҳолда тушунтирувчи оқим индетерминизм, деб аталади.
Индетерминизм сабабий алоқаларни мутлақо инкор этади ёки уни тафаккурга мос ҳодиса, деб ҳисоблайди.
Категориялар фикрлашнинг универсал шакллари бўлиб, уларда объектив воқеликда мавжуд бўлган умумий алоқалар, хоссалар ва муносабатлар акс этади. Категорияларда кишилик жамияти кўплаб авлодларининг тажрибаси ва фаолияти мужассамлашади. Билиш натижалари ўз аксини топувчи тушунчалар ва категориялар бўлмаса, бугунги кунда билишнинг ўзи ҳам бўлмас эди; Категориялар қуйидаги объективлик, муайянлик, амалиёт билан боғлиқлик, тарихийлик, ўзгарувчанлик ва ш.к. хусусиятлар билан тавсифланади.

  1. Система, структура ва элемент – олам тузилишининг намоён бўлиш шакллари сифатида ва унинг тиббиётда намоён бўлиши.

52-жавоб: Система, структура, элемент фалсафанинг муҳим категорияларидан бўлиб ҳисобланади. Система – грекча сўз бўлиб, мантиқий маъноси бутунлик, яхлитлик, элементлардан ташкил топган бирикма, деган маъноларни англатади. Система категориясининг мазмуни, уни ташкил қилин элементларнинг структуравий муносабатларига мос келади. Шу нуқтаи назардан, билиш жараёнидаги системалаштириш, назарий фаолият сифатида, уларнинг ташкил қилинган тарғибий элементларини тарихий-мантиқий изчил тартибга келтириш билан изохланади. Хусусан, бу элементларнинг функционал фаолиятини, аҳамиятига кўра турғумлаштириш, муҳим методологик аҳамиятга эга, чунки инсоннинг борлиқни билиш фаолияти система структурасидаги элементларнинг мавжудлик ҳолати ва ривожланиши объектив қонуниятларини ўрганиш асосида, уларни мақсадга мувофиқ ташкил қилишга қаратилган. Яъни, инсоннинг объектив реалликни назарий билишга асосланган: ташкиллаштириш, бошқариш, назорат қилиш фаолиятлари самарадорлиги ва мақсадга мувофиқлиги турли категориялардан унумли фойдаланиши билан характерланади.

Download 0,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish