Фалсафа” фанидан оралиқ назорат саволлари «Фалсафа» атамасининг моҳияти ва мазмуни. 1-жавоби: «Фалсафа нима дегани?»



Download 0,87 Mb.
bet27/38
Sana22.02.2022
Hajmi0,87 Mb.
#87632
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   38
Bog'liq
ON

Инкорни-инкор қонуни – бу шундай бир қонунки, унга мувофиқ ривожланиш жараёни янгининг эскини диалектик инкор этишлари чексиз занжиридан иборат бўлади, бунда ривожланиш аввалги босқичларининг барча муҳим жиҳатлари янгида сақланади ва умуман бу жараён ҳужумкор, юксалиб борувчи йўналишга эга бўлади. Айни вақтда ривожланиш жараёнида унинг олий босқичларида аввалги босқичларнинг айрим жиҳатлари ва томонлари сифат жиҳатидан янгича асосда такрорланади ва айни ҳол тўғри чизиқ, туташ доира бўйлаб эмас, балки спиралга яқинлашувчи эгри чизиқ бўйлаб юксалишни белгилайди. Ҳаракатнинг спиралсимонлиги ривожланишнинг цикллилигини акс эттиради.
Диалектиканинг асосий қонунлари ягона ривожланиш жараёнининг турли жиҳатларини тавсифлаб, алоҳида-алоҳида эмас, балки узвий диалектик бирликда амал қилади. Масалан, миқдор ўзгаришларининг сифат ўзгаришларига ўтиши ва бунинг акси зиддиятни ҳам, диалектик инкорни ҳам ўз ичига олади. Қарама-қаршиликлар бирлиги ва кураши миқдор-сифат муносабатларини ва инкорни-инкорни ўз ичига олади. Худди шунингдек инкор жараёнида ягонанинг эски ва янгига иккиланиши, уларнинг ўртасида қарама-қаршилик, шунингдек миқдор ўзгаришларининг сифат ўзгаришларига ўтиши юз беради. Бошқача қилиб айтганда, моддий дунёнинг ягоналиги қонунлар амал қилишининг умумийлигини назарда тутади. Аммо шуни эътиборга олиш лозимки, диалектика қонунлари бир вақтда амал қилганда, уларнинг ҳар бири нисбатан мустақил бўлади, зеро ривожланиш моҳиятининг муайян жиҳатини (манба, механизм, йўналиш) акс эттиради. Ривожланишнинг зарурий шарти сифатида тавсифланади: ўз мавжудлигининг аввалги шаклларини инкор этмайдиган ривожланиш бўлиши мумкин эмас. Инкор ҳаракатида ривожланишга монелик қиладиган нарсаларнинг рад этилиши, йўқ қилиниши юз беради. Умуман олганда инкор – объектив жараён. Масалан, ҳозирги замон фани маълумотларига кўра, кенгайиб бораётган плазмани йўқ қилиб ташлаган Катта портлашсиз биз яшаётган Олам, унинг галактикалари, юлдузлари ва сайёралари ҳам, инсон ҳам бўлмас эди. Аммо инкорни соф йўқ бўлиш сифатида жўн талқин қилишдан эҳтиёт бўлиш лозимлигини Гегель ҳам, бошқа файласуфлар ҳам қайд этади. Бундай инкор «беҳуда», метафизик инкор деб эътироф этилади. У табиатда ҳам, жамиятда ҳам мавжуд. Лекин оддий йўқ бўлиш жамиятни ортга улоқтириб ташлайди, холос. Ваҳоланки, тарих култепасида жўяли бир нарса юзага келиши мушкул.
Диалектик инкор ривожланиш омили ҳисобланади, чунки у бартараф этишни ўз ичига олади. Гегель фикрича, бартараф этиш «икки хил маъно касб этади: у асраш, сақлаб қолишни ва айни вақтда тўхтатиш, чек қўйишни англатади»1. Гегель талқинида инкор ривожланиш омили сифатида яшаш қобилиятини йўқотган нарсани йўқ қилиш ва эришилган ривожланишни сақлашни назарда тутади. Масалан, А.Эйнштейн янги ва эски назарияларнинг ўзаро нисбатини шундай тавсифлайди: «Янги назария... эски назария ютуқларини четга чиқариб ташлайди, деб ҳисоблаш тўғри бўлмайди. Янги назария эски назариянинг афзалликларини ҳам, камчиликларини ҳам намоён этади ва бизга эски тушунчаларга теранроқ нуқтаи назардан баҳо бериш учун имконият яратади... Биз эски назария ўринли бўлган соҳада фактлар ўрганилаётганда ҳар сафар ундан фойдаланишимиз мумкин»45. Аммо ҳар қандай ҳодиса яхлит бўлгани боис, бартараф этиш ҳақидаги масаланинг қўйилиши абстракт хусусият касб этади. ХIХ аср фалсафий таълимотларида бартараф этишнинг табиат ва тарихдаги кўринишларини эришилган ривожланишни ўзгартирилган ҳолда сақлаш сифатида ёритиб, бу тушунчани тўлдиради. Янгилик ва эскиликнинг ички зиддиятларига чек қўйиш сифатидаги ўз-ўзини инкор диалектик инкорнинг муҳим хусусияти бўлиб, бу ривожланишнинг ҳужумкорлигини белгилайди.



  1. Фалсафий категорияларнинг мазмун-моҳияти.

51-жавоб: “Категория” сўзи қадимга юнон тилидан олинган бўлиб: «изоҳлаш», «тушунтириш», «кўрсатиш», деган маъноларни англатади. Унинг мазмунидаги бундай хилма-хиллик қадимга даврларданоқ илмий тадқиқот йўналишига айланган. Фалсафа тарихида уларни биринчи бўлиб, Арасту таърифлаб берган. У ўзининг «Категориялар» деган асарида уларни объектив воқеликнинг умумлашган инъкоси сифатида қараб, турғумлаштиришга ҳаракат қилин. Хусусан, унингча қуйидаги категориялар мавжуд: «моҳият» (субстанция), «миқдор», «сифат», «муносабат», «ўрин», «вақт», «ҳолат», «мавқе», «ҳаракат», «азоб-уқубат». Бу турғумлаштириш, ўз вақтида илмий билишда жуда катта аҳамиятга эга бўлган. Кейинчалик Арасту «Метафизика» асарида «моҳият», «ҳолат» ва «муносабат» категорияларини ҳам изоҳлаган.
XVII-XIX асрларга келиб, фалсафий категориялар таҳлилида янги давр вужудга келди. Хусусан, И. Кант қарашларида категориялар «сифат» (реаллик, инкор, чегаралаш), «миқдор» (бирлик, кўплик, яхлитлик), «муносабат» (субстанция ва хусусият, сабаб ва ҳаракат, ўзаро таъсир), «модаллик» (имконият ва имкониятсизлик, воқелик ва новоқелик, зарурият ва тасодиф) тарзида изоҳланган. Кантдан фарқли ўлароқ, Хегел эса мантиқий категорияларни: «борлиқ» (сифат, миқдор, меъёр), «моҳият» (асос, ходиса, мавжудлик), «тушунча» (объектив, субъектив, абсолют ғоя) тарзида изоҳлаган.
Лекин шуни унутмаслик керакки, бугун фалсафадан бошқа хусусий фанлар ажралиб чиққан даврда, фан категориялари фалсафий категориялардан тубдан фарқ қилади. Ҳар қандай фан борлиқнинг муайян томонларини ўрганар экан, албатта ўз категориялар аппаратини шакллантиради. Математика «сон», «дифференциал», «интеграл» каби категориялар билан боғлиқ. Биологияда «тур», «ирсият», «ўзгарувчанлик» каби категориялар мавжуд. Аммо, муайян фанларнинг категориялари маълум даражада умумий бўлса-да, борлиқнинг айрим соҳаларидагина қўлланилади ва мазкур соҳаларга хос бўлган алоқалар ва муносабатларни акс эттиради. Хусусий илмий категориялар алоҳида олинган хусусий илмий фанларда қўлланиладиган, моҳият нуқтаи назаридан бошқа фанларда қўлланилиши мумкин бўлмаган категориялардир. Масалан, физика, кимё геология, география фанлари категориялари хусусий характерга эга.
Фалсафий категориялар фан категорияларидан бутунлай фарқ қилади. Фалсафий категорияларнинг муҳим хусусияти, улар ўта кенг тушунчалар эканлигидир. Фалсафий категориялар – борлиқнинг умумий, муҳим томонлари, хоссалари, алоқалари ва муносабатлари ҳақида фикрлаш учун қўлланиладиган ўта кенг тушунчалар мажмуидир.
Фалсафа фанининг категориялари ҳақидаги турли қарашларни умумлаштириб айтганда, уларнинг мантиқий тушунчалар сифатидаги қуйидаги тавсифлари бор: 1) объектив воқеликнинг инъикоси; 2) нарса ва ҳодисаларнинг ўзаро боғланиш ва алоқадорлигини мантиқий умумлаштирувчи билиш усули; 3) нарса ва ҳодисаларнинг ривожланиши билан ўзгариб турувчи мантиқий тушунча; 4) борлиқнинг мавжудлигидан келиб чиқадиган тарихий — мантиқий билиш даражаларидан бири. Кўпчилик мутахассислар категориялар олам, ундаги нарса ва воқеалар, уларнинг асосий ва такрорланиб турувчи алоқадорлигини ифодалайдиган кенг мазмундаги тушунчалардир, деган фикрга қўшиладилар. Бу маънода борлиқ, воқелик, ҳаракат, макон, замон, миқдор, сифат ва бошқалар фалсафанинг ана шундай категорияларидир.
Фалсафада ўз хусусиятларига кўра, «жуфт категориялар» деб аталадиган; умумий боғланиш ва алоқадорлик муносабатларини ифодаловчи тушунчалар ҳам бор. Улар нарса ва ҳодисаларнинг муайян йўналишдаги энг муҳим, зарурий, нисбатан барқарор, даврий такрорланиб турувчи боғланиш ва алоқадорлик муносабатларини ифодалайди. Фалсафа категориялари мазмунидаги ички бирлик, боғланиш, алоқадорлик ва муносабатларнинг яхлитлиги билиш жараёнининг узлуксизлигини таъминлайдиган умумий қонуният тарзида вужудга келган.
Алоҳидалик, хусусийлик ва умумийлик - нарса ва ҳодисалар, уларнинг бир-бирига ўхшаш ва фарқ қилувчи томонларини ифодалайдиган категориялар; оламга хос муносабат ва алоқадорликни, олам тараққиётининг хусусияти, унинг макон ва замондаги мавжудлик шаклларига, ҳар бир нарса ёки ҳодисанинг айрим белгилари ҳамда ўзаро бирликни ифодаловчи умумий томонларни ифодалайдиган тушунчалар.
Алоҳидалик категорияси оламдаги нарса, воқеа ва жараёнларга хос бўлган аниқ, ягона такрорланмайдиган белгилар ҳамда хусусиятларни ифодалайди. Мазкур категория табиат ва ижтимоий ҳаётдаги нарса, алоҳида ҳодиса, жузъий факт ва ягона воқеа ҳақидаги тушунчаларни ҳам билдиради. Масалан, ҳар бир миллатга хос маданиятнинг тил, урф-одат, анъана, миллий характер, психология каби белгилари айни шу шакл ва мазмунда бошқа халқларда такрорланиши мумкин бўлмаган айримликдир. Шунингдек, тиббиётда инфаркт миокарди – юрак-томир касалликлари системасида ўзига хос белги ва хусусиятларига кўра айримликни ифодалайди. Алоҳидалик категорияси моддий олам мавжудлиги ва ундаги муносабатларнинг фақат бир томонини ифодалайди, холос. Айрим олинган воқеа, ҳодиса, алоҳида предмет ва жараёнлар, уларга хос белгилар билан, айни пайтда материянинг конкрет кўринишлари, предмет, воқеа ва процессларни ўхшаш, айнан томонларини билдирувчи умумий белгилари ҳам мавжуд.

Download 0,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish