Бахтсиз ҳодисалардан суғурталаш - Бахтсиз ҳодисалардан суғурталаш
- Суғурта хизматлари, Хизмат компаниянинг барча бўлинмаларида кўрсатилади
- Хизматдан фойдаланиш учун талаб қилинадиган хужжатлар:
- Хизматдан фойдаланиш учун қуйидаги хужжатлар тақдим қилиниши зарур:
- -Суғурта қилдирувчининг шахсини тасдиқловчи хужжати (фуқаролик паспорти);
- -Суғурталанаётган шахснинг шахсини тасдиқловчи хужжати (фуқаролик паспорти, туғилганлик хақидаги гувоҳнома);
- Хизматни кўрсатишнинг ҳуқуқий асослари:
- Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 5 апрелдаги "Суғурта фаолияти тўғрисида"ги Қонуни;
- Тўлов тури - хизмат учун тўлов Uzcard Online ёки Uzcard Duet ёхуд нақд пулда қабул қилинади.
Қуйидаги ҳолларда суғурта ходисаси юзага келган хисобланади: - Қуйидаги ҳолларда суғурта ходисаси юзага келган хисобланади:
- а) бахтсиз ҳодиса ёки муайян турдаги бахтсиз ҳодиса натижасида соғлиқнинг қаттиқ шикастланиши, ёхуд;
- б) бахтсиз ҳодиса ёки муайян турдаги бахтсиз ҳодиса натижасида вафот этган тақдирда, ёхуд;
- в) касаллик ёки муайян турдаги касаллик натижасида меҳнат қобилиятини йўқотиш, шу жумладан ишлаб чиқаришда жароҳатланиш ва касб касалликлари, бироқ 2-класс ва IV класс бўйича суғурта шартномаларини истисно қилган ҳолда, суғурта қилинган шахсга суғурта таъминотининг белгилаб қўйилган пул суммаси ёки пул компенсацияси тўланишини таъминловчи суғурта турлари жами
- Рад этиш сабаблари:Талаб қилинган хужжатларсиз мурожаат қилиш хизматни кўрсатишни рад қилиш учун сабаб бўлади.
- Шикоят аризасини бериш тартиби:Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатларида белгиланган тартибда (оғзаки ва ёзма кўринишларда ёхуд ишонч телефонлари орқали) компания раҳбариятига ва юқори ташкилотларга шикоят қилиниши мумкин
ISHLAB CHIQARISHDA YUZAGA KЕLADIGAN BAХTSIZ ХОDISALAR UCHUN "N-1" SHAKLDAGI DALОLATNОMANI TO`LDIRISH VA BAХTSIZ ХОDISANI BAHОLASH. - «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини, Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини бажариш ва республика ҳудудида мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналар, муассасалар, ташкилотларда, шунингдек, меҳнат шартномаси бўйича ишлаётган айрим фуқароларда меҳнат фаолияти билан боғлиқ ҳолда юз берган бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олишнинг ягона тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сон қарори билан НИЗОМ тасдиқланган
- Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналар, муассасалар, ташкилотларда, шунингдек, меҳнат шартномаси бўйича ишлаётган айрим фуқароларда меҳнат фаолияти билан боғлиқ ҳолда юз берган ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олишнинг ягона тартибини белгилайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |