Факультети нефт – газни қайта ишлаш


а) Эпоксид смоласини ишлатилиши



Download 3,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/114
Sana06.07.2022
Hajmi3,53 Mb.
#744317
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   114
Bog'liq
Коррозияга қарши химоя

а) Эпоксид смоласини ишлатилиши 
 
Эпоксидли лок–бўёқ материаллари, бошқа изоляция қилувчи 
материалларга нисбатан қувур юзасига суркаш технологияси осон ва 
қимматбаҳо õоссага эга. Шунга кўра, у коррозиядан ҳимоя қилишда қоплама 
сифатида кўп ишлатилади. Унинг ҳимоя қилиш кўрсаткичи таркибига 
қўшиладиган қотирувчи моддаларнинг турига ва қуритиш ҳароратига боғлиқ. 
Қотирувчи моддалар сифатида алифатик аминлар (полиэтилен полиамин ва 
гексаметилен - диамин) ишлатилади. Булардан ташқари лок – буёқ 
материалларининг õоссалари қўшиладиган пигментлар, тўлдирувчилар, 
пластификаторлар ва модификаторларга ҳам боғлиқ бўлади. 
Эпоксид смолаларининг эритувчиси сифатида: эритувчи, инерт 
компоненти ва ароматик эритувчидан ташкил топган аралашма ишлатилади. 
Масалан, ацетон (3-қисм), ксилол (4-қисм) ва этилцеллозолва (3 – қисм). 
Суркалган эпоксидли лок–буёқ қопламасини қуритиш, 18 – 22 
0
С да 24 
соат давомида амалга оширилади. Суркалган эпоксид смола қопламасининг 
юқори ҳароратда қуриши, унинг ёпишқоқлигини содир этади. Бундай 
қопламага эга бўлган қувурларни ҳарорати +60 
0
С гача бўлган ва намлиги 
юқори бўлмаган (қуруқ) тупроқ шароитида ишлатиш мумкин. Масалан, ПЭП 
– 534 маркали эпоксид қопламасини нам ер шароитидаги ишлаш муддати 10 – 
15 йилни ташкил қилса, қуруқ тупроқ шароитида эса, унинг ишлаш муддати, 
ўртача 30 йилни ташкил қилади. 


Ёпишқоқ полимер металлари асосидаги изоляция қопламалари, 
уларнинг конструкциялари ва ишлатилиши 
Ер ости қувурларини коррозиядан ҳимоя қилишда полимерлар асосидаги 
ёпишқоқ изоляция қопламаларидан: поливинилхлорид, полиэтилен, 
полипропилен ва бошқалардан фойдаланилади. Бу турдаги полимер 
қопламалари юқори диэлектрик ва коррозиядан ҳимоя қилиш хусусиятларига 
эга бўлишлари билан бир қаторда улар сувга чидамли ҳамда ишлатилиши осон 
ҳисобланади. 
Қувурларни полимер ленталар билан изоляция қилиш, яъни полимер 
лента қаватини ўраш завод ёки трасса шароитида амалга оширилади. Полимер 
ленталарини қувур юзасига завод шароитида ўраш, қопламани юқори сифатга 
эга бўлишлиги таъминлайди, яъни бутунлиги, ёпишқоқлиги, эластиклиги ва 
бошқалари юқорида бўлади. Ҳосил қилинган изоляция қопламаси текислаш 
(битум эритмаси ёки клей билан) ва бир ёки бир неча қават полимер 
лентасидан ташкил топган бўлади. Ўралган лента қаватларига кўра, изоляция 
қопламасининг конструкцияси нормал кучайтирилган ва жуда кучайтирилган 
бўлади (9 – жадвал қаранг). 
9 – Жадвал 
Ёпишқоқ полимер ленталари асосидаги изоляция қопламасининг 
конструкцияси. 
Изоляция 
турлари 
Битум ёки клей 
билан текислаш 
Ёпишқоқ полимер 
лента қаватини сони 
Ташқи 
юзасини ўраш 
Нормал 



Кучайтирилган 



Жуда 
кучайтирилган 





Ҳосил қилинган изоляция қопламасининг ташқи юзасини ўраш учун ПДБ, 
ПРДБ, бризол, стеклорубероид, изол, бутилкор ва бошқа ҳимоя 
материалларидан фойдаланилади. 
Ёпишқоқ полиэтилен ленталари, ҳайдалаётган маҳсулотнинг ҳарорати 
+60 
0
С дан юқори бўлмаган ва диаметри 1400 мм бўлган қувурларни изоляция 
қилишда ишлатилади. Поливинилхлорид изоляция ёпишқоқ ленталари, 
ҳайдалаётган маҳсулотни ҳарорати +35 
0
С дан юқори ва бўлмаган диаметри 
1020 мм дан катта бўлмаган қувурларни изоляция қилишда ишлатилади. 
Полимер ленталари ёрдамида изоляция қилинган қувурларни шағалли, тошли 
тупроқлар ва ботқоқли ерлар орқали ўтказишда, ҳамда автомобиль йўллари 
тагидан ўтказишда, қопламани механик таъсирлардан ҳимоя қилиш 
мақсадида, унинг юзаси 1 – 2 қават ўрови материал билан ўралади. 
Асосий полимер лента қаватини ўрашдан олдин, қувурнинг ташқи 
юзасига силлиқлаш қавати суркалади. Силлиқлаш қавати қуригандан кейин, 
изоляция қилувчи машиналар ёрдамида, асосий полимер изоляция лентасини 
қавати ҳосил қилинади. Қувурларни изоляция қилиш учун ишлатиладиган 
полимер ленталарининг энини, қувур диаметрини 0,5

0,7 қисмига тенг 
бўлишлиги тавсия этилади. Завод миқёсида тайёрланадиган полимер 
ленталарининг эни 400 дан 500 мм гача бўлади. Кичик диаметрли 
қувурларнинг юзасига ўрашда, полимер лентаси махсус станоклар ёрдамида 
керакли кенгликда қирқилади (ўрама кўринишида). Агар изоляция 
ленталарини қувур юзасига ўраш база шароитида амалга оширилса (кейинги 
пайванд ишларини бажариш учун), қувурни икки томонидан узунлиги 20 – 30 
см га тенг бўлган очиқ жой қолдирилади. Бундай қувур секцияларини бир – 
бирлари билан пайванд қилингандан кейин, очиқ бўлимлари полимер лентаси 
билан ўралиб, тегишли қалинликдаги изоляцион қавати ҳосил қилинади. 

Download 3,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish