Факультети нефт – газни қайта ишлаш


Пуркаш орқали металл ётқизиш



Download 3,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/114
Sana06.07.2022
Hajmi3,53 Mb.
#744317
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   114
Bog'liq
Коррозияга қарши химоя

 
Пуркаш орқали металл ётқизиш 


 
Сиқилган ҳаво ёки инерт газ оқими ёрдамида ҳимояланадиган буюм 
сиртига эритилган металлни ётқизиш ушбу методнинг моҳиятини такил 
қилади. Эриган металл заррачалари катта тезликда ҳаракатланиб, ҳимоялана-
диган асосий металл сиртига урилгач, унга ёпишиб ҳимоя металл қопламаси-
ни ҳосил қилади. Пуркагичга металл ингичка сим кўринишда киритилади. 
Бунда у махсус механизм воситасида 2,5 м/мин тезлик билан узатилади. 
Шундан сўнг ингичка сим газ алангаси ёки икки электрод орасида ҳосил 
қилинадиган электр ёйи ёрдамида эритилади.
16.4-расмда симли электрометаллизатор қурилмасининг схемаси 
келтирилган. Ток ўтаётган симларнинг учлари пойнак (наконечник) (4) дан 
чиққач уларнинг учрашиш фазосида электр ёйи ҳосил бўлади ва унинг 
таъсирида симларнинг учлари эриб, суюқ фазага ўтади. Катта тезликдаги 
сиқилган ҳаво оқими (5) соплодан чиқаётганда эриган металл заррачаларини 
ўзи билан олиб кетиб металл сиртига пуркайди. 
16.4-расм. 
Электрометаллизатор 
қурилмасининг схемаси. 
1–ингичка сим; 2–аппарат 
корпуси; 3–сим тортиш 
механизми; 4–пойнак; 5–
ҳаво соплоси; 6–электр 
ёйи; 7–металл 
қопланадиган детал.
Иккита сим ўрнига учта сим олиб, уларни уч фазали ток манбаидан 
таъминлаш ҳам мумкин. Бунда симларнинг учида ҳосил бўладиган электр 
ёйларининг сони ҳам ортади. Бу хилдаги металлизатор одатда 
псевдоқотишмалар (темирнинг мис, рух, алюминий ва бошқа металлар билан 
сунъий қотишмалари) олиш учун ишлатилади. Олинган псевдоқотишмалар 
жуда юқори антифрикцион хоссаларга эга бўлади. 


Газ билан металлизациялашда металл янада кичикроқ ўлчамлар билан ва 
текис пуркалади.
Ҳар иккала усулда боадиган жараёнда ҳам асосий металл жуда кам 
қизийди, шу сабабли унда структуравий ўзгаришлар деярли кузатилмайди, 
физик-механик хоссалари яхши сақланади.
Бу усулларнинг қуйидаги камчиликлари мавжуд: 

олинган қоплама тангачали структурага эга; 

қопламанинг говаклиги юқори;

пуркаш пайтида металл заррачалари чанг кўринишида тарқалиши 
сабабли металл сарфи катта бўлади; 

қатламнинг қалинлиги нотекис металлга адгезияси паст; 

олинадиган қатламнинг қалинлиги 0,5-0,7 мкм дан ошмайди. 
Қопламалар буюмларни коррозион муҳит таасиридан ҳимоялаш, 
ишқаланиб ейиладиган сиртларини тиклаш, буюмларнинг оловбардошлигини 
ошириш мақсадларида ётқизилади. Саноатда металлизациялаш орқали 
мураккаб 
шаклдаги 
деталларни, 
йиғилган 
ва 
катта 
габаритли 
конструкцияларни, газголдер, резервуар каби жиҳозларни керакли қалинликда 
қоплаш мумкин. Шу йўл билан олинган алюминийли қопламалар 
олтингугуртли нефтларни қайта ишлаш заводларининг қурилмалари ва 
жиҳозларини, вулканизация қозонларини ва шунга ўхшаш аппаратларни 
коррозиядан ҳимоялашда қўлланилади. 

Download 3,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish