11.§. Эпоксидли қопламалар ва эмаль-этинолли қопламалар.
Режа:
1)
Эпоксидли лок – буёқ ва ПЭ чангидан ҳосил қилинган изоляция
қопламалари.
2)
Ёпишқоқ полимер металлари асосидаги изоляция қопламалари,
уларнинг конструкциялари ва ишлатилиши.
3)
Термокимёвий плакирлаш методи.
Эпоксидли лок – буёқ ва ПЭ чангидан ҳосил қилинган изоляция
қопламалари
Металларнинг коррозиядан ҳимоя қилиш йўналишлардан бири – турли
полимерлар асосидаги лок – буёқларнинг изоляция қопламасидан
фойдаланиш. Бундай қопламаларга фуронли, полиэфирли, эпоксид смолали
полимер қопламалари киради.
Қуйида айрим полимер ленталарини õоссалари келтирилган.
10– Жадвал
Полимер ленталарини физик – механик õоссалари
Т/H
Кўрсаткич
ПИЛ ПВК – БК Мил ПВХ - СП ПЭЛ ПТСМ
1
2
3
4
5
6
7
1. Қалинлиги, мм
0,3
0,4
0,3
0,3
0,4
1,0
2.
Кенглиги, мм 410,500 450,500
450,500
500
500
3.
Совуққа
чидамлилиги
0
С, кам эмас
-30
-50
-50
-60
-60
1
2
3
4
5
6
7
4.
Солиштирма
ҳажм ўтказиш
қаршилиги, 20
0
С да, Ом м,
кам эмас
10
9
10
9
10
9
10
14
58*10
11
5.
Адгезия,н/см
-
1,5
1,5
1,0
50
6.
Ишлатиш
ҳарорати,
0
С
-30..+30 -50..+60
-0..+50
-30..+60 -60..+60
Лок-бўёқ қопламалари —коррозиядан ҳимоялашнинг энг кўп тарқалган
ва ишончли усулларидан ҳисобланади. Улар арзон ва қулай, сиртга суришнинг
оддий технологиясига эга, шикастланганда осон тиклаш мумкин, жуда кўп
турлари мавжуд. Ҳар йили халқ хўжалигида фойдаланиладиган металл
буюмларнинг 80% лок-бўёқ қопламалари билан бўялади. Йилига тахминан 27
млн тонна лок-бўёқ материалларининг ишлаб чиқарилиши коррозиядан
ҳимоялашнинг бу турини ишлаб чиқаришга нақадар улкан масштабда
маблағлар ажратилаётганлигини кўрсатади. Лок-бўёқ қопламаларини
қўллашнинг самарадорлиги хизмат муддати 10 йилдан ошмаган ва металл
коррозиясининг тезлиги 0,005 мм/йил гача бўлган шарт билан белгиланади.
Хизмат муддатини ошириш талаб этилганда ёки металлнинг коррозия тезлиги
0,5 – 1,0 мм/йил бўлганда комбинацияланган қопламаларни қўллаш мақсадга
мувофиқдир. Масалан, рухли плюс лок-бўёқ қопламаларининг комбинацияси
ишлаш муддатини 30 йилгача узайтиради.
Лок-бўёқ қопламалари эксплуатация шароитлари ва ташқи кўриниши
бўйича ГОСТ 9894-61 га асосан синфланади. Уларнинг ҳимоя таъсири металл
буюм сиртида яхлит плёнка ҳосил қилиб, ташқи муҳитнинг агрессив
таъсиридан ҳимоялаш ва металлни емирилишдан сақлашга асосланган.
Лок-бўёқ қопламаларининг асосий компонентлари – плёнка ҳосил
қилувчи моддалар, эритувчилар, пластификаторлар, пигментлар, тўлдирувчи-
лар, катализаторлар (сиккативлар – бўёқларни тез қуритадиган моддалар).
Локлар – буғланадиган мойларнинг коллоид эритмалари ёки органик
эритувчилардаги смолалардир. Ҳимояловчи қаттиқ қоплама эритувчиларнинг
буғланиб кетишидан, шунингдек мой ёки смолаларнинг қиздирилиши
туфайли ёки катализатор таъсирида полимерланиши натижасида ҳосил
бўлади.
Бўёқлар – плёнка ҳосил қилувчидаги минерал пигментларнинг
суспензиясидир.
Эмаллар – майдаланган пигментлар киритилган лок эритмаларидир.
Плёнка ҳосил қилувчилар – табиий ёғлар, табиий ёки сунъий
смолалардир.
Ёғлар таркибига кўра мураккаб эфирлардир, яъни кислота ва спиртлар
ўзари таъсирлашувининг маҳсулидир. Ёғлар синфланишининг асосида
уларнинг қуришга бўлган қобиляти ётади.
Энг кўп тарқалган мойли
плёнка ҳосил қилувчи модда – алифдир
. Натурал
алиф – қисман полимерлаш мақсадида 300°С ҳароратда ишлов берилган
қурувчан ўсимлик мойидан олинади. Алиф ҳавода оксидланади ва қаттиқ
ҳолатгача полимерланади.
Плёнка ҳосил қилувчи моддаларнинг эритувчилари
лок-бўёқ қопламаси
материалига осонгина суркаладиган ҳолатгача қовушқоқлик ҳосил қилади.
Сиртга суркалгач, эритувчилар буғланиб кетади. Эритувчилар жуда хилма-
хилдир: спиртлар, ацетон, бензин, скипидар, толуол, ксилол, этил ацетат ва б.
Пластификаторлар ёки юмшаткичлар
– плёнка қуригандан сўнг унинг
эластиклигини оширувчи моддалардир. Уларга кастор мойи, каучуклар,
дибутилфталат, трикрезилфосфат, адипин кислотаси эфирлари ва б. киради.
Аралашмага киритиладиган пластификаторларнинг миқдори плёнка ҳосил
қилувчи модда массасининг 20–75% ни ташкил қилади. Лок-бўёқ қоплама-
ларига ранг бериш мақсадида уларга
пигментлар
– охра, қўрғошин суриги,
хром-қўрғошин кукуни, рух белиласи ва бошқа металларнинг кукунлари
қўшилади. Бу пигментлар ранг бериши билан бир қаторда қаттиқликни,
атмосфера ва кимёвий чидамлиликни, ейилишга бардошлиликни ҳам
оширади.
Тўлдирувчилар
– лок-бўёқлар таркибига пигментлар сарфини камайти-
риш ва плёнканинг антикоррозион хусусиятларини яхшилаш учун қўшилади-
ган моддалардир. Уларга бўр, тальк, каолин, асбест кукуни ва б. киради.
Тўлдирувчилар бутун плёнканинг мустаҳкам асосини ташкил қилади.
Тўлдирувчининг заррачалари плёнкадаги пигмент заррачалари орасида
тақсимланиб тарқалган ҳолда, улар орасидаги бўшлиқларни тўлдиради.
Натижада плёнка юқори намга чидамлилик ва антикоррозион хусусиятларга
эга бўлади. Лок-бўёқ плёнкаси тузилишининг схемаси 16.5-расмда
келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |