1.2.боб.Ғазначилик шароитида дастлабки ва жорий назоратни амалга
оширишнинг меъёрий ҳуқуқий асослари
Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг, ҳукумат олдида Давлат
бошқаруви институтларини тубдан ислоҳ қилиш масалалари кўтарила
бошланди. Бу ислоҳотларда энг асосий вазифалардан бири Давлат молияси
ва бюджет тизимини ислоҳ этиш эди. Хўжалик юритишни бозор тизимига
ўтилиши, иқтисодиётни бозор инфратузилмасини шаклланиши ва
ривожланиши мамлакатда хўжалик жараёнларини амалга ошириш учун зарур
бўлган ҳуқуқий асосни яратишни талаб этди.
8-чизма
8
8
Қонуний меъёрий хужжатлар асосида таёрланди
Ғазначилик операцияларини назоратини амалга оширишнинг
меъёрий ҳуқуқий асослари
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси
Ўзбекистон Республикасининг «Бюджет тизими тўғрисида»ги
Қонуни №158-П 14.12.2000й
Ўзбекистон Республикаси нинг “Давлат бюджетининг ғазна
ижроси тўғрисида”ги Қонуни №664-П 26.08.2004й
Вазирлар Махкамасининг “бюджет ташкилотларини
харажатларини молиялаштириш тартиби” 414 қарори 03.09.1999й
“Молия органларида бюджетдан маблағ олувчилар билан товар
(ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар ўртасидаги
шартномаларни рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг харажатлари
тўловини назорат қилиш тартиби ҳақида” ВАҚТИНЧАЛИК
НИЗОМ№1475 21.05.2005
“Давлат бюджети ғазна ижроси тизимини янада такомиллаштириш
чора тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ594 28.02.2007
“Давлат бюджети ғазна ижроси қоидалари” №2007 16.09.2009й
Давлат бюджети ҳисобига маблағ билан таъминланадиган тармоқларда
иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, бюджет ташкилотларини маблағ
билан таъминлаш механизмини такомиллаштириш, бюджет маблағларидан
самарали ва адресли фойдаланишни амалга ошириш мақсадида Вазирлар
Маҳкамаси 03.09.1999 йил № 414 қарорни қабул қилди. Ушбу қарорда
бюджет ташкилотларининг харажатларини молиялаштиришнинг янги
тартиби белгиланган.
Ушбу қарорда қуйидагилар назарда тутилган:
бюджет маблағларини тежаб, самарали ва адресли фойдаланиш, ҳамда
бюджет интизомини мустаҳкамлаш мақсадида бюджет ташкилотлари
раҳбарларининг мустақиллигини кенгайтириш ва масъулиятини
ошириш;
бюджетдан маблағ олувчи ташкилотларни маблағ билан таъминлаш
механизмини
соддалаштириш
ва
бюджет
маблағларидан
фойдаланишда юқори натижаларга эришиш мақсадида мавжуд
маблағларни оқилона тақсимлаш учун шарт-шароитлар яратиш;
бюджет ташкилотлари ходимлари меҳнатини рағбатлантириш, улар
фаолияти самарадорлигини ошириш ва кадрларнинг ўрнашиб қолиши
учун шарт-шароитлар яратиш.
Давлат
молиясини
бошқаришни
такомиллаштириш,
замонавий
компьютерлар ва ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда бюджет
маблағларининг самарали сарфланишини таъминлаш, бюджет ижросининг
молия тизимини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси 2002 йилда 26
апрелда "Давлат молиясини бошқаришни ислоҳ қилиш" лойиҳасини амалга
оширишга тайёрланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 144-сонли қарорни
қабул қилди.
Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг давлат молиясини ислоҳ қилиш
бўйича муҳим қадамларидан бири 2004 йил 26 августдаги Ўзбекистон
Республикасининг "Давлат бюджетининг ғазна ижроси тўғрисида"ги 664-II
сонли Қонунини амалга бўлди. Бу қонун бюджет маблағлари харажатларини
бошқариш ва назорат қилишда кескин ўзгаришлар киритди. Мазкур Қонун
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2004 йил 26 августдаги
"Давлат бюджетининг ғазна ижроси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунини амалга киритиш ҳақида”ги 665-II сонли Қарорига мувофиқ 2006
йил 1 январдан эътиборан амалга киритилган.
Ушбу
Қонуннинг
мақсади
Ўзбекистон
Республикаси
Давлат
бюджетининг (шу жумладан давлат мақсадли жамғармаларининг) ва бюджет
ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағларининг ғазна ижроси
соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Давлат бюджети ғазна ижросининг асосий принциплари кассанинг
ягоналиги ҳамда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини ташкил этишнинг
ягоналигидан иборат.
Давлат бюджетининг ғазна ижроси Давлат бюджетининг барча
даромадларини ягона ғазна ҳисобварағига киритишдан, шунингдек Давлат
бюджетининг харажатларини шу ҳисобварақдан тўлашдан иборат.
Давлат бюджетининг ғазна ижроси молия йили мобайнида ҳамда
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган
қўшимча вақт даврида амалга оширилади.
Давлат бюджетининг ғазна ижроси қонун ҳужжатларида белгилаб
қўйиладиган махсус ваколатли молия органи ҳамда унинг Қорақалпоғистон
Республикаси, вилоятлар, туманлар, шаҳарлардаги ҳудудий бўлинмалари
томонидан амалга оширилади.
Давлат бюджетининг ғазна ижроси тўғрисидаги қонунни қабул
қилиниши ўз навбатида бюджетдан маблағ олувчиларнинг товарларни
етказиб берувчилар ўртасидаги шартномаларини рўйхатдан ўтказиш, ҳамда
уларнинг харажатларни тўлашига қаратилган бюджет маблағларини
ўтказишини назорат қилиш тартибини аниқлаш ва белгилашни тақазо этади.
Шу сабабдан 2005 йил 21 майда Ўзбекистон Республикаси Адлия
вазирлиги томонидан 1475-рақами остида рўйхатга олинган “Молия
органларида бюджетдан маблағ олувчилар билан товар (ишлар, хизматлар)
етказиб берувчилар ўртасидаги шартномаларни рўйхатдан ўтказиш ва
уларнинг харажатлари тўловини назорат қилиш тартиби ҳақидаги
Вақтинчалик низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги Молия вазирлигининг
буйруғи қабул қилинди. Ушбу буйруқ 2005 йил 31 майдан кучга кирган.
Мазкур Вақтинчалик низом “Бюджет тизими тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 28 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2005 йилги Давлат
бюджети параметрлари тўғрисида”ги 610-сон қарори 20-бандига мувофиқ
ишлаб чиқилган ва Молия вазирлиги ҳамда ҳудудий молия органларида
бюджетдан маблағ олувчилар билан товар (ишлар, хизматлар) етказиб
берувчилар ўртасидаги шартномаларни рўйхатдан ўтказиш ва бюджет
маблағларини харажатлар гуруҳлари бўйича бюджетдан маблағ олувчилар
харажатларини тўлашга ўтказиш устидан назорат қилиш тартибини
белгилайди.
Давлат бюджетининг ғазна ижросини татбиқ этиш ҳисобига бюджет
тизимини янада ислоҳ қилиш, замонавий ахборот технологияларидан
фойдаланган ҳолда бюджет маблағларининг мақсадли сарфланиши устидан
назоратни кучайтириш, барча даражалардаги бюджет даромадлари ва
харажатларини бошқариш самарадорлигини ошириш мақсадида 2007 йил 28
февралда
“Давлат
бюджетининг ғазна ижроси
тизимини
янада
ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси
Президентининг ПҚ-594 сонли Қарори қабул қилинди.
Ушбу Қарорга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
Молия вазирлиги Давлат бюджетининг ғазна ижросини татбиқ этиш ва
услубиёти бошқармаси ҳамда маҳаллий молия органларининг ғазначилик
бўлинмалари негизида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ғазначилигини ва унинг ҳудудий бўлинмаларини молия органлари бўйича
белгиланган бошқарув ходимлари сони доирасида ташкил этиш тўғрисидаги
таклифи қабул қилинди.
2007 йил 20 мартда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
53-сонли “Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги
тўғрисида НИЗОМ” қарори қабул қилинди.
Мазкур Низом "Давлат бюджетининг ғазна ижроси тўғрисида"ги
Ўзбекистон
Республикаси
Қонунига,
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг "Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада
ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 28 февралдаги ПҚ-
594-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Молия вазирлиги Ғазначилигининг асосий вазифалари, функциялари,
ваколатлари ва жавобгарлигини белгилайди.
Ғазначилик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг
қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари,
қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, мазкур Низомга ҳамда ўз
фаолиятига тегишли бўлган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга амал
қилади.
Ғазначилик қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида ва тижорат банкларида
Ғазначиликнинг банк ҳисоб рақамларини очиш ва ёпиш;
бюджетдан маблағ олувчилардан Давлат бюджетини ижро этиш
жараёнидаги даромадлар ва харажатларнинг қисқа муддатли прогнозини
тузиш учун зарур бўлган ҳисобот маълумотларини сўраб олиш;
бюджет ташкилотларидан улар томонидан Ғазначиликка рўйхатдан
ўтказишга тақдим этиладиган шартномаларнинг сифатини, мақсадга
мувофиқлигини ва нарх ечимларини баҳолаш учун барча зарур
ҳужжатларни белгиланган тартибда талаб қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги раҳбарияти топшириғига
биноан Давлат бюджети бўш маблағларини банк депозитларига ва бошқа
активларга вақтинчалик жойлаштириш, шунингдек бюджет ссудаларини
Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига ва маҳаллий бюджетларга
ўтказиш;
бюджет
ташкилотлари
ва
буюртмачиларнинг
товарлар
(ишлар,
хизматлар)га молия органларида рўйхатдан ўтказилган харажатлар
сметаларида, қурилишларнинг адресли ва титул рўйхатларида кўзда
тутилган маблағлар ҳажмидан ошиб кетадиган ҳажмда бюджет маблағлари
ҳисобига ҳақ тўланишини назарда тутувчи шартномаларини, шунингдек
бюджет ташкилотлари ва буюртмачиларнинг тўлов жадвалисиз, сифати,
мақсадга мувофиқлиги ва нарх ечимлари бўйича белгиланган талабларга
жавоб бермайдиган шартномаларини рўйхатдан ўтказишни рад этиш;
бюджетдан маблағ олувчилар ва буюртмачиларнинг счёт-фактураларсиз
ҳамда товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб бериш фактини тасдиқловчи
ёки бюджетдан маблағ олувчилар зиммасига бюджет маблағларини
ўтказишни юкловчи бошқа ҳужжатларсиз тақдим этилган капитал қурилиш
юзасидан мажубриятлари учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан пул
тўламаслик;
бюджетдан маблағ олувчилар ва буюртмачиларнинг уларнинг товарлар
(ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар билан Ғазначиликда (унинг
ҳудудий бўлинмаларида) рўйхатдан ўтказилмаган шартномаларидан келиб
чиқадиган капитал қурилиш юзасидан мажбуриятлари тўлови бўйича тўлов
ҳужжатларини ижро этиш учун қабул қилмаслик;
нархларининг асоссиз равишда ошириб юборилишига йўл қўйилган
товарлар (ишлар, хизматлар) учун тўловни бюджет ташкилотлари ва
буюртмачиларнинг шартномаларида назарда тутилган сумма доирасида
чеклаш, шунингдек бюджет ташкилотлари ва буюртмачилар шартномалари
предметига мувофиқ бўлмаган товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб
берилган ҳолларда тўловни тўхтатиб туриш;
бюджетдан маблағ олувчилар томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия
вазирлиги бегилаган ҳисоботлар тақдим этилмаган тақдирда уларнинг
бюджет маблағлари ҳисобига амалга ошириладиган харажатлари тўловини
молия органлари топшириғига биноан тўхтатиб қўйиш, бу тўғрида тегишли
вазирликлар, идоралар, бюджетдан маблағ олувчиларни хабардор қилиш;
бюджет
ташкилотларининг
Ғазначиликда
(унинг
бўлинмаларида)
рўйхатдан ўтказилмаган шартномалар бўйича молиявий мажбуриятларини
ҳисобга қабул қилмаслик, қонун ҳужжатларига мувофиқ бюджет
ташкилотлари томонидан бошқа юридик ёки жисмоний шахслар билан
шартнома тузилмасдан молиявий мажбуриятлар қабул қилиниши мумкин
бўлган ҳоллар бундан мустасно;
корхоналар ва ташкилотлардан бажарилмаган молиявий мажбуриятлар
бўйича бюджетдан маблағ олувчилардан тўлов муддати ўтган қарзлар
суммасини бюджетдан маблағ олувчиларнинг бажарилмаган молиявий
мажбуриятлар мавжудлигини тасдиқловчи зарур ҳужжатлар илова
қилинган ёзма мурожаатлари асосида, қонун ҳужжатларида белгиланган
тартибда ундириб олиш.
Ғазначилик қуйидагиларга мажбур:
Давлат бюджети харажатларини ягона ғазначилик ҳисоб рақамидан ёки
Ғазначиликнинг бошқа банк ҳисоб рақамларидан белгиланган муддатларда
ва тегишли равишда республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси
бюджети, маҳаллий бюджетлар, давлат мақсадли жамғармалари маблағлари
қолдиқлари доирасида амалга ошириш;
ташкилотлар
томонидан
бюджет
маблағларидан
ноқонуний
фойдаланилиши, бюджетдан маблағ олувчилар томонидан сотиб
олинадиган
товарлар
(ишлар,
хизматлар)
нархларининг
сунъий
кўпайтирилиши, бюджетдан маблағ олувчилар томонидан кредиторлик
қарзлар суммасининг асоссиз ошириб юборилиши ҳоллари аниқланган
тақдирда мавжуд материалларни Ўзбекистон Республикаси Молия
вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармасига ва унинг ҳудудий
бўлинмаларига бериш.
Do'stlaringiz bilan baham: |