Факультети “Ғазначилик иши” кафедраси



Download 0,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/21
Sana23.04.2022
Hajmi0,94 Mb.
#576963
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   21
Bog'liq
gaznachilik sharoitida byudzhet izhrosining dastlabki va zhorij nazoratini tashkil qilish mexanizimini takomillashtirish jollari

1.
 
Юридик мажбурият операциялари назоратини амалга ошириш 
тартиби ва самарадорлик кўрсаткичлари тахлили 
 
Давлат бюджети ижросининг ғазначилик тизими жорий этилиши билан 
дастлабки ва жорий молиявий назоратни амалга ошириш бюджетдан маблағ 
олувчилар билан биргаликда ғазначилик органларига ҳам юклатилди. 
Дастлабки ва жорий молиявий назоратни амалга ошириш бюджет 
маблағлари олувчилари мажбуриятларини ҳисобга олинишини тақозо этади.
Давлат бюджетини ғазначилик ижроси тизимига ўтиш муносабати билан 
бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни тассаруф этувчи бюджет 
ташкилотлари фаолиятини маблағ билан таъминлаш ғазначилик марказлари 
зиммасига юклатилди. Бюджет ташкилотлари маблағларини товар етказиб 
берувчи, хизмат кўрсатувчи иш бажарувчиларга ўтказиб бериш, бюджет 
ташкилотида ишлаётган ходимларга иш ҳақи ҳисоблаш ва иш ҳақидан 
ажратмалар ва мажбурий солиқ тўловларини ўтказиб бериш ғазначилик 
маркази орқали амалга оширилиши юридик ва молиявий мажбуриятларни 
келтириб чиқаради. 
Давлат бюджетини ғазначилик ижроси тизимида шартнома тегишли 
тартибда рўйхатдан ўтказилганидан кейин юридик мажбурият вужудга 
келади. 
Юридик мажбуриятларни ҳисобга олишни асосий мақсади бюджет 
назоратининг самарадорлигини янада орттириш, яъни ҳаражатларнинг 
тасдиқланган режадан ошиб кетишига йўл қўймаслик. 
Бюджет ташкилотлари билан товар етказиб берувчи (иш бажарувчи, 
хизмат кўрсатувчи)лар ўртасида тузилган шартномаларни бошқаришнинг 
ҳуқуқий асоси бўлиб Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 
05.05.2005 й.даги 63-сонли Буйруғи билан тасдиқланган, Ўзбекистон 
Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 21.05.2005 й.да 1475 рақами 
билан рўйхатга олинган “Молия органларида бюджетдан маблағ олувчилар 
билан товар (ишлар, хизмат)лар етказиб берувчилар ўртасидаги 


шартномаларни рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг харажатлари тўловини 
назорат қилиш тартиби ҳақида вақтинчалик Низом” ҳисобланади. 
Шартномани ҳисобга олиш молия органи томонидан бюджетдан маблағ 
олувчи ва етказиб берувчининг номи ҳамда реквизитлари, шунингдек 
шартнома суммаси, унинг рақамлари ва тузиш санаси, ғазначилик маркази 
ходими томонидан Вақтинчалик низомнинг 1-сон иловасига кўра бюджетдан 
маблағ олувчилар билан етказиб берувчилар ўртасида тузилган 
шартномаларни рўйхатдан ўтказиш китобида рўйхатдан ўтказиш рақами ва 
санаси кўрсатилган ҳолда амалга оширилади. 
Шартномани рўйхатдан ўтказиш учун бюджетдан маблағ олувчи 
ғазначилик марказига шартноманинг битта асл нусхаси ва битта кўчирма 
нусхасини тақдим этади. Шартномаларга Вақтинчалик низомнинг 2-сон 
иловасидаги белгиланган қуйидаги шаклда тўловлар жадвали илова 
қилинади. 
Ғазначилик маркази ходими бюджетдан маблағ олувчи томонидан 
шартнома тақдим этилган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида бюджетдан 
маблағ олувчининг харажатлар сметасида назарда тутилган тегишли режали 
бюджет маблағлари мавжудлиги масаласида шартномада кўрсатилган 
суммани текширади. 
Агар тузилган шартномага кўра тўланадиган пул маблағлари суммаси 
бюджетдан маблағ олувчининг харажатлари сметасида назарда тутилган 
маблағлар суммасидан ошиб кетса, мазкур шартнома бюджетдан маблағ 
олувчига рўйхатдан ўтказмасдан қайтарилади. 
Шартномани рўйхатдан ўтказиш бюджетдан маблағ олувчи томонидан 
шартнома тақдим этилган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида шартнома 
асл нусхаси ва кўчирма нусхасининг биринчи варағига “Рўйхатдан 
ўтказилди” ёзувини қўйиш ва рўйхатдан ўтказиш рақами ва санаси 
кўрсатилган ҳолда амалга оширилади, уларни ғазначилик марказининг 
мансабдор шахси ўз имзоси ва штам изи билан тасдиқлайди. Рўйхатдан 


ўтказилгандан кейин рўйхатдан ўтказилган шартноманинг кўчирма нусхаси 
ҳисобга олиш ва сақлаш учун ғазначилик бўлимида қолади. 
Ғазначиликнинг жавобгар ходими шартномани рўйхатдан ўтказиш 
тўғрисида сўровнома қабул қилгандан кейин қуйидагиларни текшириши 
керак: 

Бюджет таснифи тўғри қўлланилганлигини, яъни товар-моддий 
қийматликлари ва хизматларнинг (шартномалар бўйича) бюджет 
ҳаражатлари таснифи моддаларига тўғри келишини; 

Шартномаларга асосан қабул қилинган мажбуриятлар бўйича 
ҳаражатлар сметасида маблағларнинг мавжудлигини; 

Бюджет ташкилоти муҳри ва масъул шахслар имзоларининг 
мавжудлигини. 
Етказиб берувчининг мазкур турдаги маҳсулотни ишлаб чиқариши ёки 
сотиши (ишлар бажариши, хизматлар кўрсатиши) учун тегишли 
рухсатномалари мавжудилиги ва сифати талаб даражасида эканлигини 
текширишга ҳам алоҳида эътибор қаратилади. Бунда тегишли рўйхатдан 
ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномалар, фаолият тури билан шуғулланиш учун 
лицензиялар 
ёки 
патентлар, 
шунингдек, 
товарнинг 
мувофиқлик
сертификати, сифат сертификати ва бошқа шу каби талаб қилинувчи 
ҳужжатлар мавжудлиги текширилади ва уларнинг нусхалари илова 
қилинади. Товарлар хориждан келтирилганда, божхона юк баённомалари 
нусхаси ҳам талаб қилинади. 
Бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланиш устидан назоратни 
кучайтириш уч босқичли назоратни тўлиқ жорий қилишни тақозо этади. 
Яъни, бюджет ташкилоти контрагентдан товарлар сотиб олиш (ишлар 
бажариш, хизматлар кўрсатиш) тўғрисида офертани (таклифни) қабул қилиб 
олганидан сўнг, шартномани акцептлайди (имзолайди) ва Ғазначиликка 
рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этади. Юридик мажбурият вужудга келиши 
учун бу шартноманинг рўйхатдан ўтказилиши талаб қилинади. Ғазначиликда 
юридик мажбурият вужудга келишидан аввал дастлабки назоратни амалга 


ошириш имконияти мавжуд бўлиб, бу нархлар мониторинги орқали 
таъминланади.
Бунда бюджет ташкилоти сотиб олмоқчи бўлган товарлар (ишлар, 
хизматлар нархи) муқобил етказиб берувчилар нархлари билан таққосланади. 
Муқобил етказиб берувчилар тўғрисида маълумот тўплашнинг турли 
усуллари мавжуд. Масалан, товар хом-ашё биржалари, бозорлардан 
маълумотномалар, рақобатчи ташкилотлардан тижорат таклифлари олиш, 
оммавий ахборот воситалари ва ихтисослаштирилган реклама нашрларидаги 
маълумотларни умумлаштириш мумкин. Муайян мисол билан исботлайдиган 
бўлсак, бюджет ташкилоти шифер сотиб олмоқчи бўлса, Тошкент Товар хом-
ашё биржасидаги шифернинг улгуржа нархи тўғрисидаги маълумотномани 
ёки 
шифер 
ишлаб 
чиқарувчи 
ташкилот 
(“Қувасойцемент”, 
“Оҳангаронцемент” каби)нинг тижорат таклифини ёки шартномасини тақдим 
этиши талаб этилади. 
Ҳар бир шартномага бир нечта (энг камида 4 та) етказиб берувчининг 
тижорат таклифи илова қилиниши, бунда ҳар бир етказиб берувчининг 
реквизитлари (номи, манзили, телефон рақамлари, раҳбари тўғрисидаги 
маълумотлари) аниқ кўрсатилиши, етказиб берувчилар шу соҳада узоқ 
йиллик иш тажрибасига эга бўлган, юқори мавқели корхоналар бўлиши 
тавсия этилади. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилувчи товарлар воситачиларсиз, 
айнан ишлаб чиқарувчининг ўзидан сотиб олиниши, четдан келтирилувчи 
товарлар эса бевосита импортёрдан сотиб олиниши нархларнинг орттириб 
юборилишини олдини олади. 
Агар шартноманинг суммаси қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам 
иш ҳақининг 200 баравари миқдоридан ошмаса, шартномаларга 
томонларнинг юридик хизмати ёки жалб этилган адвокатлар имзоси 
қўйилади. Агар шартнома суммаси, қонун ҳужжатларида белгиланган энг 
кам иш ҳақининг 200 бараваридан ортиқ бўлса, томонлар юридик хизмат ёки 
жалб этилган адвокатларнинг хулосасини илова қилиши лозим. 
Шартномалар, шунингдек уларга қўшимча келишувлар аниқ ва равшан сиёҳ 


ёки шарикли ручка ёки ёзув (ҳисоблаш) машинасида ёзилган ҳолда 
тўлдирилиши лозим. Ҳеч қандай тузатишлар, ўчириб ёзишлар ёки 
тўғрилашлар, ҳаттоки томонлар келишувига кўра ҳам йўл қўйилмайди. 
Бюджетдан маблағ олувчилар ва маҳсулот етказиб берувчилар ўртасида 
тузилган шартномалар ғазначилик бўлинмаларига қуйидаги талабларга риоя 
қилинган ҳолда тақдим қилинади: 
100 минг АҚШ долларига тенг миқдордан кам бўлган шартномаларни 
маҳсулот етказиб берувчини танлаш бўйича ўтказилган энг яхши конкурс 
таклифларини танлаб олиш ҳужжатлари илова қилинган ҳолда тақдим 
қилинади. Бунда, конкурс таклифлари танловини ўтказиш, маҳсулот етказиб 
берувчини танлаш бўйича камида иккита конкурс таклифи бўлганда, 
қонунчиликда назарда тутилган ҳоллардан ташқари, конкурс таклифларини 
кўриб чиқиш асосида конкурс таклифлари танлови баённомасини 
расмийлаштириш асосида амалга оширилади. 
100 минг АҚШ долларига тенг бўлган миқдоридан ортиқ бўлганда, 
қонунчиликка мувофиқ ўтказилган тендер савдолари бўйича ҳужжатларни 
шартномага илова қилган ҳолда тақдим қилинади. 
Юқорида санаб ўтилган талаблар товарларнинг етказиб берилиши, 
табиий монополиялар субъектлари фаолияти соҳасига тегишли бўлганда, 
товарлар биржа орқали харид қилинганда, шартнома тузиш вақтида энг кам 
иш ҳақининг ўн бараваридан ошмаган суммада товарлар сотиб олинганда ва 
товарларни сотишга алоҳида ҳуқуқи бўлган фақат битта етказиб берувчидан 
товарлар хариди бўйича тузиладиган шартномаларга, шунингдек 
қонунчиликда назарда тутилган алоҳида ҳолларга татбиқ этилмайди. 


1-жадвал
9
Чилонзор тумани 2011-2012 йилларда махаллий бюджетдан маблаг 
олувчиларнинг шартномаларини руйхатдан утказиш , қайтарилган 
шартномалар сони ва суммаси тугрисида маълумот 
Бюджет 
минг сум 
№ Кўрсаткичлар 
2011 
йил 
жамига 
нисбатан 
%да 
2012 
йил 
жамига 
нисбатан 
%да 
Фарқи
(+;-) 
Фарқи


Қайтарилган 
шартномалар 
2860956 
100 
2948268 
100 
87312 
103,051847 
Шу жумладан 
Мақсадсиз 
тақдим 
қилинган 
1602135,36 
56 
1592064,72 
54 
-10070,64 
99,3714239 
Сметадан 
ортиқча 
тақдим 
қилинган 
шартнома 
801067,68 
28 
943445,76 
32 
142378,08 117,7735394 
Белгиланган 
ўртача нархдан 
ошган суммага 
тақдим 
қилинган 
шартнома
457752,96 
16 
412757,52 
14 
-44995,44 
90,17036613 
Юқоридагижадвалдан кўриниб турибдики чилонзортумани 2011-2012 
йиллардамахаллийбюджетданмаблаголувчиларнингшартномаларинируйхатд
9
Тегишли ташкилотлар маълумотлари асосида таёрланди 


анутказиш , қайтарилганшартномаларсонивасуммаситугрисидамаълумотлар 
чилонзор туманидаги шартномаларни рўйхатга олиш жараёни ва уларнинг 
самарадорлик кўрсаткичлари қанчалик даражада еканлиги кўрсатади 
юқоридаги маълумотлардан шуни айтиш мумкинки 2011йилда 2860956 минг 
сўмлик шартномалар қайтарилган 2012 йилда эса 2948268 минг сўмлик 
шартномалар қайтарилган бу кўрсаткичлар 2011 йилга нисбатан 2012 йилда 
87312 минг сумга кўп қайтарилганини билдиради бу кўрсаткич фоиз 
хисобида 3.1 фоизга кўп эканлигини билдиради бу ўсиш ижобий холат деб 
бохоланмайди чунки давлат бюджетининг даромадлари ва харажатлари
йилдан йилга ўсиб бормоқда шу сабабли бу кўрсаткичлар жорий йилдаги 
олиб борилаётган дастлабки назоратнинг натижаси хисобланади. Кўриниб 
турибдики олиб борилаётган дастлабки назоратнинг натижасида бирнеча 
сабаблар билан шартномалар қайтарилмоқда жумладан мақсадсиз тақдим 
қилинган шартномаларни олайлик бу шартномаларда асосан харажатни 
амалга ошириш учин тегишли модда кўрсатилмаган булади, юқорида 
қилинган тахлилдан шуни кўриш мумкинки мақсадсиз тақдим қилинган 
шартномалан тахлил қилинган йилларда ўртача 55 фоизни ташкил қилмоқда 
бу 
кўрсаткич 
шуни 
англатадики 
бюджет 
ташкилотларининг 
ҳисобчиларининг ётарли даражада эмаслигини кўрсатади ва бюджет 
ташкилотларининг ҳисобчиларини малакасини ошириш учун малака ошириш 
курсларини ташкил қилиш кераклигини билдиради. Шартномаларнинг 
қайтарилишининг яна бир сабабларидан бири бу сметадан ортиқча тақдим 
қилинган шартномалар хисобланади, бу кўрсаткич бюджет ташкилотлари 
томонидан тасдиқланган сметадан ортиқча маблағга тузилган шарномалар 
тушинилади биз тахлил қилаётган йиллар мобойнида бу кўрсаткич ўртача 30 
фоиз ташкил қилмоқда бу дегани бюджет ташкилотлари сметанинг тегишли 
моддаларидаги маблағ устидан назорат олиб бормай шартномаларини 
тузганлиги кўринади. Шартномаларнинг қайтарилишига яна бир сабаб бу 
белгиланган 
ўртача 
нархдан 
ошган 
суммага 
тақдим 
қилинган 
шартномалардир бу шартномалар хукумат томонидан белгилаб берилан 


нархдан юқори бўлган шартномалар учун қўланилади бу кўрсаткич биз 
тахлил килаётган йиллар мобойнида ўртача 15 фоизни ташкил қилган.
2-жадвал
10
Чилонзор тумани 2011-2012 йилларда махаллий бюджетдан маблаг 
олувчиларнинг шартномаларини руйхатдан утказиш , қайтарилган 
шартномалар сони ва суммаси тугрисида маълумот 
Бюджетдан ташқари 
минг сум 

Кўрсаткичла
р 
2011 йил 
Ули
ш 
жа
миг
а 
нис
бат
ан 
2012 йил 
Ули
ш 
жам
ига 
нисб
атан 
Фарқи
(+;-) 
Фарқи % 
1
Қайтарилган 
шартномалар 
1553376
100
1783440
100
230064
114,81058
Шу 
жумладан 
Мақсадсиз 
тақдим 
қилинган 
792221,76
51
963057,6
54
170835,84
121,564144
Сметадан 
ортиқча 
тақдим 
қилинган 
шартнома 
434945,28
28
570700,8
32
135755,52
131,212092
Белгиланган 
ўртача 
нархдан 
ошган 
суммага 
тақдим 
қилинган 
шартнома
326208,96
21
249681,6
14
-76527,36
76,5403869
10
Тегишли ташкилотлар маълумотлари асосида таёрланди 


Юқорида 
қилинган 
тахили 
бюджет 
маблағлари 
хисобидан 
молиялаштириладиган шартномалар эди. Жадвалдан кўриниб турибдики 
чилонзор тумани 2011-2012 йилларда махаллий бюджетдан маблаг 
олувчиларнинг шартномаларини руйхатдан утказиш , қайтарилган 
шартномалар сони ва суммаси тугрисида маълумотлар чилонзор туманидаги 
шартномаларни рўйхатга олиш жараёни ва уларнинг самарадорлик 
кўрсаткичлари қанчалик даражада еканлиги кўрсатади юқоридаги 
маълумотлардан шуни айтиш мумкинки 2011йилда 1553376 минг сўмлик
шартномалар қайтарилган 2012 йилда эса 1783440 минг сўмлик шартномалар 
қайтарилган бу кўрсаткичлар 2011 йилга нисбатан 2012 йилда 230064 минг 
сумга кўп қайтарилганини билдиради бу кўрсаткич фоиз хисобида 3.1 фоизга 
кўп эканлигини билдиради бу ўсиш ижобий холат деб бохоланмайди чунки 
давлат бюджетининг даромадлари ва харажатлари йилдан йилга ўсиб 
бормоқда шу сабабли бу кўрсаткичлар жорий йилдаги олиб борилаётган 
дастлабки назоратнинг натижаси хисобланади. Кўриниб турибдики олиб 
борилаётган дастлабки назоратнинг натижасида бирнеча сабаблар билан 
шартномалар қайтарилмоқда жумладан мақсадсиз тақдим қилинган 
шартномаларни олайлик бу шартномаларда асосан харажатни амалга 
ошириш учин тегишли модда кўрсатилмаган булади, юқорида қилинган 
тахлилдан шуни кўриш мумкинки мақсадсиз тақдим қилинган шартномалан 
тахлил қилинган йилларда ўртача 55 фоизни ташкил қилмоқда бу кўрсаткич 
шуни англатадики бюджет ташкилотларининг ҳисобчиларининг ётарли 
даражада 
эмаслигини 
кўрсатади 
ва 
бюджет 
ташкилотларининг 
ҳисобчиларини малакасини ошириш учун малака ошириш курсларини 
ташкил қилиш кераклигини билдиради. Шартномаларнинг қайтарилишининг 
яна бир сабабларидан бири бу сметадан ортиқча тақдим қилинган 
шартномалар хисобланади, бу кўрсаткич бюджет ташкилотлари томонидан 
тасдиқланган сметадан ортиқча маблағга тузилган шарномалар тушинилади 
биз тахлил қилаётган йиллар мобойнида бу кўрсаткич ўртача 32 фоиз ташкил 
қилмоқда бу дегани бюджет ташкилотлари сметанинг тегишли 


моддаларидаги маблағ устидан назорат олиб бормай шартномаларини 
тузганлиги кўринади. Шартномаларнинг қайтарилишига яна бир сабаб бу 
белгиланган 
ўртача 
нархдан 
ошган 
суммага 
тақдим 
қилинган 
шартномалардир бу шартномалар хукумат томонидан белгилаб берилан 
нархдан юқори бўлган шартномалар учун қўланилади бу кўрсаткич биз 
тахлил килаётган йиллар мобойнида ўртача 18 фоизни ташкил қилган.



Download 0,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish